3-бўлим. Одам Ато ва Момо Хаво хаётидан бир кун



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#272390
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сапиенс. 3-боб

 
 
________ 
10. Paul Seabright, The Company of Strangers: A Natural History of Economic Life (Princeton: Princeton 
University Press, 2004), 261 n. 2; M. Henneberg and M. Steyn, ‘Trends in Cranial Capacity and Cranial 
Index in Subsaharan Africa During the Holocene’, American Journal of Human Biology 5:4 (1993): 473-
479. 


Ернинг кўплаб регионлари термачиликнинг хар қандай даврида одам организми 
учун энг яхши диетани кафотлаб берган. Бунинг хайрон қоладиган ери йўқ – ахир 
одам минг йиллар давомида шундай озиқланган ва организмимиз бу озуқага 
мослашган. Тошга айланган суяк ва склетларга қараб хулоса қилсак бизнинг 
аждодларимиз очликдан ёки балансланмаган овқатдан азият чекмаган ва ўртача олиб 
қаралганда юқори бўйли ва ўзининг яқин авлодлари бўлган дехқонлардан кўра 
бақувват бўлган. Ўртача умр давомийлиги 30-40 ёш бўлган, лекин статистикани 
юқори болалар ўлими бузган, агар чақалоқ биринчи, энг хафли, йилларни енгиб ўтса 
унда 60 ёшгача яшаш учун яхшигина шанс бўлган, кимдир эса 80 ёшга хам етиб 
борган. Замонавий қабилаларда 45 ёшли аёл яна 20 йилни чамалайди ва ушбу 
популяциянинг 5-8% қисмини 60 ёшдан катталар ташкил қилади. [11] 
Муваффақият сири жуда хам турфа хил бўлган овқат рационида. Дехқонлар 
кам ейди ва уларга тегишли махсулотларни жудаям чекланган. Айниқса индустриал 
эрадан аввал дехқончилик билан шуғилланган ахоли энергияни бир турдаги 
ўсимликдан – буғдой, картошка ёки гуручдан олган ва табиийки организм учун 
керакли витамин ва микроэлементларни етарлича қабул қилмаган. Қадимги 
термачилар эса доимий равишда ўнлаб турли туман ўсимликларни истеъмол қилган, 
шунинг учун барча витамин ва керакли ингредиентларни қабул қилган. Яна бир 
жихати шундаки, уларинг хаёти буғдой ва гуручга боғлиқ бўлмаганлиги туфайли 
хосил бўлмаган вақтда очликдан ўлиб кетмаган. Аграр жамиятларни эса қурғоқчилик, 
ёнғин ёки ер қимирлаши каби офатлар буғдой, гуруч ёки картошкадан махрум қилган 
ва улар қирилиб кетиш хавфи остида қолган.
Албатта, қадимги одамларни табиий офатлар четлаб ўтмаган, улар хам 
етишмовчилик ва очлик даврларидан хабардор бўлган, лекин бу вазиятлардан тезроқ 
ва осонроқ чиқиб кетган. Маълум овқат манбалари йўқ бўлганда уларнинг ўрнини 
бошқа ўсимликлар ёки бошқа турдаги хайвонларни овлаш билан қоплашган, яна 
бошқа офатдан зарар кўрмаган бошқа ерга хам кўчиб ўтишлари мумкин эди. 
Овчилар ва термачилар учун юқумли касалликлар жуда кам хавф солган. Аграр 
ва саноат тараққий этган жамиятлардаги қутирган юқумли касалликларнинг(чечак, 
қизамиқ, туберкулёз) ташувчиси уй қорамоли хисобланади. Одамлар фақат аграр 
инқилоб натижасида касалланишни бошлади. Итдан бошқа хайвонни сақламаган 
қадимги овчилар ва термачилар бу бахтсизликлар хақида билмаган хам. Юқорида 
айтилганидек – аграр ва индустриал жамият тиқилинч хаёт кечирган ва ахолининг 
ногигиеник шароитда зич яшаши касалликлар тарқалишига сабаб бўлган. Термачи ва 
овчилар эса кичик гурухларда яшаган ва бир жойдан иккинчи жойга тез-тез кўчиб 
турган, бу эса эпидемиялар тарқалишига қаршилик қилган. 
11.Nicholas G. Blurton Jones et al., ‘Antiquity of Postreproductive Life: Are There Modern Impact on 
Hunter-Gatherer Postreproductive Life Spans?’, American Journal of Human Biology 14 (2002), 184-205. 


*** 
Саломатлик ва туфа хил овқатлар, хафта давомидаги қисқа иш вақти, 
инфекцион касалликларнинг йўқлиги – буларинг хаммаси олимларга қишлоқ 
хўжалигича бўлган жамияга “азалий бекаму кўст” таърифини беришди. Тан олиш 
керак, бу қишлоқларни идеаллаштириб бўлмайди. Бу кўчманчиларнинг хаёт тарзига 
дехқонлар ва саноат ишчилари хасад қилиши мумкин, бироқ уларнинг хам дунёсида 
муаммолар ва трагедиялар етарлича бўлган. Регуляр тарзда уларга у ёки бу сабаб 
туфайли очлик ёки бошқа қийинчиликлар хавф солиб турган. Болалар ўлими жуда 
юқори бўлган, хар қандай бахтсиз ходиса — масалан, дарахтдан қулаб тушиш — 
катта эхтимоллик билан муқаррар ўлим билан якунланган. Қавм аъзолари дўстона 
кўп алоқали оилада ўзларини яхши хис қилганликларига қарамай, қайсидир адоват 
уйғотишни ёки масхара қилинишини амаллаган қабила аъзоси файласуф Сартргача 
"Жаханнам - бу ўзгалар!",-деб хитоб қилиши мумкин эди. Ибтидоий даврда қотиб 
қолган замонавий халқларда кўчиш жараёнида ортда қолаётган қария ва касалларни 
йўлда очлик хукмига қолдиришади ёки ўлдиришади. Бундан ташқари исталмаган 
чақалоқлар ва ёш болаларни йўқотишади, баъзан эса одамларни хас қурбонликка 
келтиришади.
Аче (гуаяки) халқи Парагвай жунглиларида 1960-йилларгача истиқомат қилган. 
Уларни ўрганган антропологлар худдики ибтидоий дунёга назар солгандан бўлишган. 
Хурматга эга юртдоши ўлганда кичкина қизчани ўлдириб, у билан бирга дафн 
қилинган. Олимлар касал ва қабиладошларига етишиб юрмаган ўрта ёшдаги эркакни 
шунчаки дарах тагига ўтириш учун қолдириб кетишганини қайд қилишган. Дарахт 
олдига эса жўрчилар (ўлимтиклар билан озиқланадиган қушлар) ўлжа умидида учиб 
келган, лекин бемор, оч қолган қушларинг умидларини пучга чиқариб бор кучини 
тўплаб ўрнидан турган ва қабиладошларига етиб олган. Унинг танаси қуш 
чиқиндилари билан қопланган эди ва шудан сўнг уни "жўрчилар ахлати" деб атай 
бошлашган.
Қари аёлнинг қариндошларига унинг оғирлиги тушишни бошлаганда ундан 
ёшроқ эркаклардан бири аёлнинг орқасидан келиб энса сохасига болта билан зарба 
бериб уни ўлдирган. Қабила вакилларидан бири қизиқувчан антропологларга ўзининг 
ёшлик даврлари хақида шундай деган: "Қарияларни тез-тез ўлдирганман. Ўзимнинг 
холаларимни ўлдирганман... Энди эса оқлар келди, мен ожиз бўлиб қолдим. Уммуман 
олганда кўплаб қарияларни ўлдирганман." Сочсиз туғилган фарзанд чала туғилган 
хисобланган ва шу захоти ўлдиришган. Бир аёл ўзининг биринчи фарзандини қандай 
ўлдиришганини хотирлайди — эркаклар яна битта қиз улар учун керак эмас деган 
қарорга келишган. Бошқа сафар эса бир эркак "кайфияти йўқ вақтда бола йиғлагани 
учун" болакайни ўлдирган. Бошқа болани эса тириклигича кўмиб юборишган, чунки 
"у қандайдир ғалати бўлган ва болалар унинг устидан кулишган".[12] 
Лекин аче халқига хукм чиқаришга шошилманг. Улар билан йиллаб яшаган 
олимларнинг таъкидлашича, қабиланинг вояга етган вакиллари зўравонликдан 
хавфсирамасликлари мумкин эди. Хам эркаклар, хам аёллар ўз партнерларни бемалол 
алмаштирган. Улар хар доим табассум қилишган, кулишган, қатъий иерархия хақида 
билишмаган ва бир-бирига хўжайнчилик қилишга интилишмаган. Улар 
хайратланарли сахийлиги билан ажралиб турган, арзимаган бойлигидан осонгина воз 
кечишган, на бойликка ва на муваффақиятга интилишган. Хаёти давомида 
хаммасидан хам кўра ўзаро мулоқот ва дўстликни қадрлаган. [13] Болалар, қариялар 


ва беморларнинг қотиллигига биз худди абортлар ва эвтаназия қараганимиз каби 
муносабатда бўлишган. Эслатиб ўтамиз, парагвай дехқонлари бу одамларга қарши 
қирғинбарот бошлаган ва уларни аёвсиз қирган. Эхтимол, айнан шу доимий хавф аче 
халқи қабиласига ортиқча ташвиш туғдириши бўлганлардан қатъий тарзда четга 
қочишга мажбур қилгандир.
Одамларнинг хар қандай ибтидоий жамияти жуда осон қурилмаган. Уни фақат 
юзаки танишув билан на идеаллаштириб, на намойиш қилиб бўлмайди. Ачелар на 
фаришта, на иблис бўлишган — улар одам эди. Худди қадимги овчи-термачилар 
сингари.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish