Анимистлар одамларни бошқа мавжудотлардан қулатиб бўлмас девор билан
ажратишмайди. Хамма улар билан нутқ, қўшиқлар, рақслар ва диний маросимлар
орқали тўғридан-тўғри улар билан мулоқот қилиши мумкин. Овчи буғулар подасига
мурожат қилиши ва буғулардан бири одамларни тўйғазиш учун ўзини қурбон
қилишини сўраши мумкин. Омадли кечган овдан сўнг халок бўлган хайвондан
кечирим сўрашади. Қабила вакилларидан бири касалликка чалинса шаман бу
хасталикни чақирган рухлар билан алоқага чиқади ва уларни рахм қилишларини
сўрайди ёки хайдаб солади. Фарқли жихати барча алоқа ўрнатиш актларида рухлар
конкрет боғланиш объекти сифатида қабул қилинади. Универсал худолар йўқ, мана
бу буғунинг, бу дарахтнинг, холнинг, касалликнинг рухи бор.
Нафақат одамлар ва бошқа мавжудотлар ўртасида
девор мавжуд эмас, яна
қатъий иерархиянинг ўзи хам йўқ. Бунинг устига одам манфаатлари бошқа
мавжудотлар учун биринчи ўринда турмайди. Ва бу илохлар хамма нарсага қодир
эмас, дунёни ўзлари истагандек бошқара олмайди. Бошқача қилиб
айтганда, олам на
одамлар атрофида ва на қандайдир бошқа гурух мавжудотлари атрофида айланади.
“Анимизм” номи остида олимлар минглаб турли динлар, ишонч-эътиқод ва
культларни бирлаштиради – бу қанақадир аниқ дин эмас. Буларнинг хаммаси учун
умумий – олам ва ундаги одамнинг ўрни хақидаги ягона тасаввур. Қадимги овчи-
термачиларни “анимистлар” деб атаганимизда индустриал давргача бўлган
дехқонларни хам “теистлар” деб номлаб, худди шу каби умумий гипотезалар хақида
гапирамиз. Теизм (грекчадан.
theos –“худо”) одамлар ва кичик олий мавжудотлар
гурухи – худолар билан иерархик алоқаларга қурилади. Халқаро сиёсий тизим мана
шу муносабатларга таянади. Аграр жамиятлар одатда теистик бўлган деган таъкид
рост, лекин бу кам маълумот беради. “Теистлар” умумий
сарлавхаси остида XVIII
асрда Польшада яшаган яхудий раввинларни, XVII асрда жодугарлар овида илғор
бўлган массучусет пуританларини ва ацтек кохинларини (Мексика XV аср), суфий
тасаввуфчилари (Эрон XII аср), X аср викинг жангчиларини ва римлик
легионерларни (айтайлик, милоднинг бошланиши) ва замонавийлардан эса хитойлик
амалдорларни бирлаштириш мумкин. Қизиғи шундаки, юқорида келтирилган
гурухлардан хар қайсиси бошқа эътиқод ва диний амалларни қабих ва бидъатли деб
хисоблаган. Қадимги анимистларнинг маслаги ва диний амаллари ,афтидан, жуда кам
даражада бир-бирини инкор қилган ва фарқланган. Ва
катта эхтимоллик билан
уларнинг диний амаллари чегараларга эга бўлмаган ва хотиржам ўтган – у низолар,
реформалар ва инқилобларни четлаб ўтган.
Энди биз юқорида айтиб ўтилган умумий хулосалар ва изохлардан олдинроққа
қимирлай олмаймиз. Ўша пайтдаги маънавий хаётнинг аниқ тафсилотларини
саранжомлашга интилиш мавхум ва спекуляцияда қолиб кетади, ахир, биз етарлича
фактларга эга эмасмиз, топилган кам миқдорда борларини хам, - бир сиқим
артефактлар ва қояга ўйиб чизилган расмларни- минг хил талқие қилиш мумкин.
Ростини айтганда, олимлар қадимги одамларнинг ўй-фикрлари ва туйғулари
назариясига келганда палеолит даври диний эътиқодларидан кўра замонавий
тадқиқотчиларнинг бидъатларини ёритади.
Ўзи кам топилган табаррук қабрлар, қояларга ўйиб чизилган суратлар ва
суякдан ясалган хайкалчаларни юзаки назарияларни тоғдай қилиб уйиб ташлагандан
кўра, қадимги овчилар ва термачилар динлари хақида ноаниқ тасаввурга эга
эканлигимизни рўйирост тан олиш тўғрироқ бўлади. Биз уларни анимистлар деб
атаймиз, лекин бу номланишни ўзи кам маъно беради. Улар қандай рухларни
чақирган, қандай байрамларни нишонлаган, қанақа табуларга риоя қилган. Энг
асосийси: диний маросимларнинг асосида турган афсоналардан воқиф эмасмиз. Ва бу
инсоният тарихи хақидаги тушунчаларимиз ичидаги энг катта бўшлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: