3-бўлим. Одам Ато ва Момо Хаво хаётидан бир кун



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#272390
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сапиенс. 3-боб

Уруш ёки тинчлик
Яна бир бахсли савол бор: урушлар. Баъзи олимлар қадимги овчилар ва 
термачилар жамияти дунёниси идеал сифатида кўради, уруш ва зўравонликлар 
худдики фақат аграр инқилобдан сўнг, шахсий мулк пайдо бўлгандан кейин пайдо 
бўлганмуш. Бошқалар эса,аксинча, қадимги кўчманчилар дунёси хаддан ташқари 
шафқатсизлик билан ажралиб турган. Хар икки назария хам кулгили, ер билан бу 
хомхаёлларни нозиккина ип – археологик далил-ашёлар, ва антропологларнинг 
хозирда бутун сақланган “ёввойи” қабилаларни кузатишда олган маълумотлари- бор 
халос. 
Олимлардаги маълумотлар қанчалик қизиқ бўлса, шунчалик турли маъноларни 
беради. Хозирги замон овчи-термачилари Арктика ва Калахарига ўхшаш 
мехмонларни хуш кўрмайдиган, ахоли зичлиги паст бўлган ерларда яшайди ва 
уларнинг душман гурухлар билан учрашиб қолиш эхтимоллиги кам. Бундан ташқари, 
ибтидоий қабилалар бир неча авлодлардан бери замонавий давлат назорати остида.
Бу эса ўз-ўзидан катта масштабли конфликтларни тўхтатади. Антропологлар фақат 
икки марта – Американинг Шимолий-Ғарбида XIX асрда ва Австралиянинг 
шимолида XX аср бошигача – ахоли зичлиги шартли равишда юқори бўлган ва 
мустақил бўлган овчи-термачилар гурухининг юриш-туришини кузатишга улгурган. 
Австралия аборигенлари ва хиндуларига тез-тез юз бериб турадиган қуролли 
тўқнашувлар хос бўлиб чиқди.
Археологик топилмалар эса кам сонли ва ноаниқ, тушинарсиз. Урушдан ўн 
минг йиллар ўтиб қандай далиллар сақланиб қолиши мумкин? У вақтда қалъалар 
қуришмаган, деворлар кўтаришмаган, нафақат ўқотар қуроллар, хаттоки қиличлар ва 
қалқонлар хам бўлмаган. Найзалар эса овда қандай қўлланилса, жанга хам шундай 
қўлланилаверган. Тошга айланган одам қолдиқларига қараб тахмин қилиш хам осон 
эмас. Суяк синишнинг сабаби нима – олишувми ёки бахтсиз ходиса? Синишларнинг 
йўқлиги хам мархум зўрлик билан ўлдирилмаганлигинг исботи эмас, чунки у юмшоқ 
тўқималар жарохати туфайли хам вафот этиши мумкин, шундай экан скелетда хеч 
қандай излар қолмаган. Бундан ташқари, биламизки, индустриал давргача 90% 
қурбонларни очлик, совуқ ва касалликлар олиб кетган, жанглар эмас. Агар 30 минг 
йил олдин қабила қўшниси устидан ғалаба қозонса бу жангда мағлуб қабиланинг 10 
аъзоси халок бўлиши мумкин ва мағлубларни ўзлари ўрганган ердан хайдаб солинса 
келаси йилга яна юзта одам очлик, қахратон ва касалликлардан ўлган. 110 нафар 
бечоранинг склетларини кавлаб топган археологлар деярли хаммани табиий офат 
халок қилган деган хулосага келади. Офат бу сафар уруш бўлганини қандай аниқлаш 
мумкин? 


Мана шундай тушунтиришлардан сўнг, энди, археологик тадқиқотлар 
натижаларига эътибор қаратамиз. Португалияда бевосита аграр инқилобгача бўлган 
даврга тегишлилиги таъкидланган 400 та скелет ўрганилган. Фақатгина иккитасида 
қотиллик белгилари топилди. Исроил худудида ўтказилган ўхшаш тақиқот эса яна 
хам ишончсизроқ натижани берди: 400 та скелетдан фақат биттасида бош суягида 
хужум натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ёриқ топилди. Дунай водийсидан 
топилган қишлоқ хўжалиги давригача бўлган қишлоқдан топилган 400 та склетдан 18 
тасида қотиллик излари бор – бу сон жуда кам кўриниш мумкин, лекин аслида бу 
жуда юқори фоизни ташкил қилади. Агар 18 киши ростдан зўрлик билан ўлдирилган 
бўлса Дунай водийсидаги 4,5% ўлимларнинг сабаби – қотиллик. Хозирги кунда 
инсон қўлидан – урушлар ва жиноятиларни хисобга олган холда – Ер ахолисининг 
1,5% қисми халок бўляпти. Бир неча геноцидлар ва қонли икки жахон уришлари 
гувохи бўлган XX асрда бу кўрсаткич 5% дан ошмаган. Агар Дунай водийсидаги 
топилмалар бу жой учун типик бўлса, демак, бу худудда қадимда XX асрдагидек 
жангари ва зўравонликка мойил одамлар яшаган
{3}
.
Дунай водийсидаги нохуш топилма ягона эмас. Шунга ўхшаш аянчли далиллар 
бошқа ерларда хам топилган. Суданда, Жебел-Сахаб яқинида, 12 минг ёшдаги мозор 
топилган. 59 скелетларнинг 24 тасининг суякларига найза ва ўқларнинг учи қадалиб 
қолган – бу умумий ўлганларнинг 40% қисмини ташкил қилади. Бир аёлнинг 
скелетида 12 та жарохат саналган. Бавариядаги Офнет ғорида икки ўрадан 38 нафар 
қадимги одамларнинг қолдиқлари топилган, уларнинг кўпчилиги аёллар ва гўдаклар 
бўлган. Скелетларнинг ярмида, хаттоки болалар ва чақалоқларникида хам, одам 
қуролларининг –пичоқ ва таёқ - излари сақланиб қолган. Кам сонли эракакларда эса 
бундан белгилар кўпроқ топилган. Афтидан, бу одамлар Офнет ғорида батамом 
қириб ташланган. 
Қайси топилмалар қадимги овчи-термачиларнинг хаётини тўғри акс эттиради: 
Португалия ва Исроилда топилган ўз ажали билан ўлган скелетларми ёки Жабел-
Сахаб ва Офнет ғоридаги жанг қурбонларининг скелетларими? Буниси хам, буниси 
хам. Ўша даврнинг кенг ва турли туман динлари ва ижтимоий-тартиб қоидаларининг 
нақадар турфа хил бўлганлиги хақида аллақачон гапириб ўтдик. Демак, зўрликка 
муносабат хаммада бир хилда бўлмаган. Айрим худудлар қайсидир давр мобайнида 
тинчлик гаштини сурган бўлган, бошқасида шиддатли низоларда бўлган
[15]

3. Бошқа бир гипотеза хам мавжуд: Дунай водийсидаги 18 та мархумларнинг хаммаси 
хам суякларида сақланиб қолган зўравонлик натижасида ўлмаган. Кимдир фақат 
жарохатланган бўлиши мумкин. Бошқа тарафдан, кўпчилик изи қолмайдиган юмшоқ 
тўқималар жарохатидан ёки урушнинг қочиб бўлмас хамрохи – очликдан вафот этган 
бўлиши мумкин.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish