12. этология ва социал биология
Тирик организмлардаги қўзғалувчанлик ва нерв системаси. Хайвонларни феoл-атвори. Рефлекс ва инстинкт, бихевиоризм. Жамоа формалари. Феoл-атвор-(характер) ва генлар.
1. Тирик организмларда қўзғалувчанлик ва нерв системаси.
Ҳар бир тирик организм учун характерли белги бу ташқаридан бўладиган ҳар қандай таoсирларга актив реакция кўрсатиши - қўзғалувчанлик (таoсирланиш) ҳисобланади. Кўп хужайрали ҳайвонларда ташқи ахборотни нерв хужайрасини ўзгаришидан ҳосил бўлган - рецепторлар орқали қабул қилади, у ўз навбатида эффектор хужайраларга берилади, натижада қўзғатувчига нисбатан жавоб реакцияси ҳосил бўлади.
Рецепторлар бешга бўлинади:
Фоторецептор - қўзғатувчи ёруғлик.
Электрорецептор - // - // - // электр.
Механик рецептор - // - // - // товуш, таoсирлар, босим, гравитация.
Терморецептор - // - // - // ҳароратни ўзгариши.
Хеморецептор - // - // - // - // хид, таoм, намлик.
Юқори даража ривожланган ҳайвонларда сезги органлари ҳосил бўлган, улар нерв толалари орқали марказий нерв системаси билан туташган (кайтор ҳодиса юқори даражада ривожланган).
Масалан, инсон кўзи фотокамера диафрагмасига ўхшайди, 130 млн-га яқин хужайрадан иборат.
Кўзни асосий вазифаси ёруғликни қабул қилиш, нур кўзни тўр пардасида фотокимёвий реакция ҳосил қилади, натижада нур энергияси нерв қўзғалувчанлигига олиб келади, импульслар шаклида бош мияни кўрув марказига беради. Шунинг учун айтадилар, кўз кўрмайди мия кўради деб.
Сезги органларидан қўзғалувчанликни бош мияга берилиши - нерв системаси дейилади. У нейрон ва нерв хужайраларидан иборат.
Ҳамма нейронлар афферент - рецепторлардан импульсларни ўтказувчи ва эфферент (харакат) нейронларига бўлинади. Ўз навбатида эфферент нейронлар кўзғатувчи ва тормозловчи нейронларга бўлинади. Ҳар қандай жавоб ҳаракати қўзғатувчига боғлиқ.
Бош мия модели бу - ҳисоблаш (ЭВМ) машиналаридир.
Нерв системаси билан ЭВМ - машинаси ўхшашлик ва фарқлари қуйидагича:
Ўхшашлиги:
Ишлаш электр потенциали принципида бўлади. («Ҳамма ёки хеч нарса»)
Энергия ва ахборотни қайта ишланиши (ЭВМ-га кўп энергия керак)
Эсда сақлаш (ўрганиш қобилияти).
Фарқи:
Бош миядан ҳеч нарса ўчмайди, ЭВМ-да ўчади.
Бош мия тузилиши йирик оқсил молекуласидан иборат, машиналар кичик молекулалардан.
Тирикликда кичик хажмга эга, машиналар катта.
Машиналар электр зарядларини ҳосил қила олади (электр машиналари, қисқа тўлқинли генераторлар - радио), тирик организмларда бу хусусият йўқ. Аммо биотоклар мавжуд бўлиб, булар электр зарядларидан фарқ қилади.
Тирик организмларнинг нерв системасини ўрганадиган - фан нейрофизиология деб аталади. Бу фан физиология ва психология фанлари негизида ривожланди. Бош мияни тузилиши ва ташқи ахборотларни нерв системасига узатилишини ўрганади.
Сут эмизувчи хайвонларда ўрганиш ва қобилият катта ярим шарлар катталигига пропорционал. Ўрганиш, кўникма, қобилият катта яримшарларда ҳосил бўлади ва сақланади.
Катта ярим шарлар фаолияти асимместрияли, чап ярим шар - нутқни, ёзувни, логик фикрлашни, келажакни кўра билишларни бошқарса, ўнг ярим шар - кўриш анализини, мусиқа ва санoат оброзларини, нарса тузилиши ва формасини, фазода тушунган ҳолдаги ҳаракатни, ўтган замонни эслашларни бошқаради.
Мияча мақсадга мувофиқ ҳаракат вазифасини бошқаради. Нерв механизми қайта алоқаларни тартибга солади.
Нейрофизиологияни асосий вазифаларидан бири эсда сақлашни ўрганиш. Эсда сақлаш ҳодисаси биохимиявий механизм билан боғланган, бош мияда аниқ эсда сақловчи модда синтезланади.
Масалан, ясси чувалчанг, каламушларда олиб борилган тажрибалар уни исботлайди, маoлум кўникма ҳосил қиладиган ҳайвонни «мия экстракти» билан боқилганлари тез ўрганади.
Организмлар ҳаёт фаолиятини бошқарилишида эндокрин системаси ҳам катта рол ўйнайди.
Ҳарактер - феoл-атвор типлари
Ҳарактер ва феoлни энг оддий формаси - ҳаракат - сезги органлари қабул қилган ташқи таoсирларга ҳайвонлар ҳаракатлари (мускуллар қисқариши) билан жавоб беради. Ҳаракат ташқи таoсирларга организмларни одатсиз мослашувидир.
Ҳайвонлар феoл-атвори бу эволюция механизми, ҳайвонлар ташқи шароитларини ўзгаришига морфологик жиҳатдан тез мослаша олмаганлигидан, ҳарактерни, феoлини ўзгартириши билан мослашади.
Феoл-атвори ўхшаш иккита хайвон турини умуман учратиб бўлмайди, бир турга кирувчи хайвон шахсларини хам характери хилма-хил.
Хаёт фаолиятида хайвон ўз тана тузилишига (катта - кичиклигига) мос характерга эга бўлади.
Характер, феoл қуйидагича бўлиши мумкин.
Актив Пассив
Мақсадга мувофиқ мақсад мувофиқ эмас
қайтар алоқали қайтар алоқасиз
олдиндан аниқланган олдиндан аниқ эмас
Тур, популяцияларни генетик хилма-хиллиги, тана тузилиши хилма хиллиги сингари характер-феoл хам ирсий олдиндан белгиланган бўлади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики табиий танланиш феoлга таoсир этади, феoл эса генатипга таoсир этади. Характер - феoл популяция таркибига кирувчи индивидларга таoсир этади, натижада популяция генатипи ўзгаради. Қишлоқ хўжалик хайвонларида хулқ селекциясини ўтказиш мумкин. Хар бир организмнинг характери ташқи ва ички дастурлашганлиги билан белгиланади.
Ташқи мухит асосида хайвонда тажрибалар ортиб боради ташқи шароитни ўзгаришига нисбатан, ички дастур бу секин асталик билан борадиган тур эволюцияси.
3. Рефлекс ва инсон инстинкт (бихевиофизм-характер - феoл -атвор).
Нерв системасининг энг содда ва оддий реакцияси бу рефлекс. Тирик организмлар ташқи таoсирларга автоматик холатда, инсон тушунчасиз тўғридан - тўғри жавоб беради.
Рефлектор ёйи қуйидагича.
Қўзғатувчи (ташқи таoсир) рецептор Нейтрон ипиЭффектор жавоб реакцияси.
ХХ - -аср бошларида рус олими И.Н.Павлов (1846 - 1936)нерв фаолияти хақида шартли рефлекслар назариясини яратди ва катта яримшар ишини тушунтириб берди (Итлар устида ўтказган тажрибасига асосланиб). Ҳайвонлардаги «ўрганиш» шартли рефлекслар орқали, шартсиз рефлексларни тўлдириши натижасида ҳосил бўлади ва шартли рефлекслар орқали тажрибаларни ортиши билан рефлекслар активлиги ортади. (Итни боқишда қўнғироқ билан овқат бериш). Итни овқатсиз қўнғироқ товуши билан сўлак ажратиши шартли рефлекс ҳосил бўлганлигини билдиради.
И.П.Павлов тажрибаси каби ишлар бошқа давлатларда ҳам олиб борилган. Америкада Б.Скиннер каптар ва каламушларда улар учун характерли бўлмаган харакатларни қилишга уларни мукофатлаш билан ўргатди.
И.П.Павлов ва Б.Скиннерлар ҳайвонларда ташқи таoсирлар қилиб уларни психикасини ўзгартиришда катта имкониятлар борлигини исботлашди, Бихевиоризм - феoл - атвор, хулқ хақидаги фанга асос солинди. Бихевиоризм, психикани мустақиллигини инкор этади, психика марказий нерв системасини фаолияти, унга ташқаридан таoсир этиб шартли рефлекслар билан бошқариш мумкин.
ХХ -асрнинг 30-йилларида Австралиялик зоолог К.Лоренц (1903-1989) хайвонлар характери, ахлоқи хақидаги фан эталогияга асос солди. (Этос-характер, ахлоқ; Этика- инсон ахлоқи, характери).
Эталогия фани ҳайвонлар феoл-атвори марказий қўзғалувчилар (ташқи таoсирлар) ва ички агентлар (гармонлар) таoсирида ривожланади деб тушунтиради.
Инстинкт ва ўрганишни (малака ошириш) тушунтириб беришга харакат қилади. Хайвонлар туғилишдан маoлум даражада ташқи шароитга мосланиш инстинкти билан туғулади. «Харакат инстинкти органлар ривожланиши сингари ривожланишни дастлабки босқичларидан мустахкамланиб боради, туғилганда алоҳида тажрибаларни талаб қилмайди» - (К.Лоренц 1965).
Ҳар қандай туғма фаолиятни дастлабки механизми бўлиб ҳаракат инстинкти ҳисобланади.
Инстинкт ҳамма ҳайвон турлари учун ҳарактерли бўлиб, оддий рефлекслардан фарқ қилади.
Инстинкт - механизми гипотезасига асосан, ташқи ва ички факторлар таoсирида тегишли нерв марказида аниқ қўзғатувчига нисбатан «таoсир энергияси» тўпланади. Инстинкт фазалари дастлаб қўзғатувчи таoсирини ортиб бориши билан маoлум фазада уни ахтариш сабабини келиб чиқишига олиб келади, қўзғатувчини актив ахтаради, натижада талаб қондирилади. «Таoсир энергияси»ни кучли тўпланиши натижасида инстинкт марказий қўзғатувчисиз ҳам амалга ошиши мумкин.
Инстинктлар, ташқи дунё таoсирларини натижаси бўлиб, турда морфологик ўзгаришлар қандай мураккаблашиб боргани сингари, инстинктлар ҳам мураккаблашиб боради.
Ҳайвонлар феoл-атворида:
Ҳайвонлар ортиқча харакатлардан қайтар алоқа орқали тўхтайди (тўйганда овқатланмайди), улар ички талабларига қараб таoсирларни танлайди.
Феoл-атворни яхшилашда идеал ҳолатга етиб бўлмайди, бирон аспектни яхшилаб, иккинчисини бузиш мумкин. Биосферадаги хилма-хиллик мақсадга мувофиқликни исботи.
«Табиатда фақатгина турни мақсадга мувофиқлиги эмас, мақсадга мувофиқсизлик ҳам кенг тарқалган» (К.Лоренц).
Ҳайвонлар билишни энг оддий формасига эга.
Ҳарактер бир бутун, алоҳида кординация билан бошқарилади («Инстинктлар парламенти» деб атайди этологлар).
Тирик организмлардаги: овқатланиш, ривожланиш, кўпайиш, ҳимояланиш тўртга инстинктга тўғри келади: очлик, жинсий, агрессия, қўрқиш инстинктлари.
Агрессия турни яшаши учун зарур энг қадимги инстинктлардан ҳисобланади. Бу турлар ичидаги рақобатда яхши кўринади. Тур ташқи шароитга яхши мослашган бўлса у кенг территорияни эгарлайди, кўп насл қолдиради, ўз генини келгувси авлодга кўпроқ беради.
Тур ичидаги яшаш учун курашни фойдали томонлари:
Турни яшаши учун зарур бўлган катта территорияни эгарлайдиган ёки энг кучли, баққуват эркагини урғочилари танлайди.
Тур ичидаги агрессия уларни тур ичидаги вазифасини мақсадга мувофиқ тақсимланишига олиб келади.
Авлодлар ҳимояси (машқлар билан мустахкамланади) оила хавфсизлиги, кутилмаган ҳодисалардан сақлаш эркаклари зиммасида (қуролланган).
Инстинктларни хавфли томони уни спонтанлигида. Масалан, йиртқичларда рақибини етишмаслигидан қўзғалувчанлик даражаси ортиб кетиб уни ким бўлишига қарамай амалга оширади. Ёки инстинкт хеч қандай сабабсиз бошланади.
Ҳайвон учун зарур фойдали инстинктлар ўзгармасдан сақланади, лекин алоҳида ҳолатларда зарари кучли бўлса, уни тўхтатиш механизми ҳам келиб чиқади. Масалан эркак хайвонлар рақобати - жангида ўта агресив бўриларда хам муросага келиш ритуаллари бор итлар мисолида кўриш мумкин.
Рақобат- оилани жасур химоячисини танлаш демакдир.
Кўпгина инстинктлар ўзаро муносабатда бўлади. агар урғочи қўрқиш сезгисини сезса уни сексуал майинлиги ортади, агрессив бўлса уни акси. Эркакларида агрессивлик ортиради, қўрқиш уни акси.
Туғма қобилият ўрганиш, малака ошириш билан мустахкамланади, эсда қолдиради, ўзлаштирилган ва мустахкамланган характер одатга айланади.
Психикани келиб чиқиши билан умуртқали хайвонларда ташқи шароитни ўзгаришларига мосланиш адаптацияси эволюцияни янги фактори.
Турни ўрганиш хиллари:
Кўникиб (ўрганиб) қолиш-қўзғатувчи кўп такрорланса (жазоламай, ёки рағбарлантирмай). Қушлар қўрқмай қолади.
Ассоциатив ўрганиш.
а)Шартли рефлекслар хосил қилиш.
б)Хато ва тажриба асосида -иш натижасини
рағбарлантириш ва жазолаш билан.
в)Латент ўрганиш (сичқон ўз территориясини билади).
г)Инстинкт-бошқа шунга ўхшаша нарсага ўрганади.
д)Ёдда сақлаш - хайвонни дастлабки ривожланиш босқичларидан бошланади.
4.Социал биология - жамоа формалари:
хайвонларнинг социал характери - хулқи, фавқулодда ходиса бўлмай, эволюция механизмларидан бири, жамоа бўлиб яшашни хайвонларда якка яшашага нисбатан фойдали томонлари кўп, қушларда колония бўлиб яқин-яқин уялар қуриш йиртқичлардан химояланишни яхшилайди, ўлжа галаси йиртқичларга хужум хам қила олади. Жамоа бўлиб яшаш хамма жамоа инстинктларини, ўзини олий мақсадига қаратган бўлади.
Социал группалар-жамоа формалари 2 та индивидуал (қушлардан), то 10-100 гача маймунларда, хашоратларда бирнеча минг индивиддан иборат бўлиши мумкин.
Жамоанинг энг оддий формаси-Аноним гала жамоа аoзоларини ҳаммаси бир хил имкониятда бўлади. Яқин йиғилган кўплаб индивидлар, фавқулодда танланган рахбар кетидан эргашиб бир томонга қараб ҳаракат қилади. Бир-бирига интилиш алоҳида ҳайвонлар, бир неча группачасида ҳосил бўлиб геометрик прогрессия асосида ривожланиб боради (К.Лоренц). Балиқлар галаси худди шундай. Балиқларда бир-бирини таниш суякли балиқлардан бошланади. Буларда дўстлик, ўртоқлик ака-укалик дўстликлари доимий ва содиқликдан иборат бўлмай аноним бўлади.
Шахсий дўстлик, бир-бирига боғлиқлик индивид дўстликлари тур ичида агрессия қанча кучли бўлса ўша ҳайвонларда шунчалик кучли ривожланади. Масалан, бўрилар энг агрессив шу билан бирга улар бир-бирига энг содиқ ҳайвонлар.
Агар ҳайвонларда йил фаслларида территория ва агрессивлик келиб чиқса, ҳар қандай ўзаро дўстлик ва ўртоқлик агрессия билан алмашинади.
Ҳайвонлардаги тур ичидаги агрессия, ўртоқлик ва севгига нисбатан миллионлаб йиллар қадимий тарихга эга (Шахсий боғлиқлик мезозой охирларида суякли балиқларда келиб чиққан).
Ҳайвонларнинг турни сақланиб қолиши учун қилинадиган (насл учун қайғуриш ва бошқалар) агрессия - эволюция механизмларидан бири.
Фарқсиз оилалар - жамоани алоҳида формаси бўлиб, ота-она ва болалари бирга яшашга асосланган. Бундай оилаларда шахсий таниш қобилияти йўқ, оила аoзоларини алмаштириб қўйилса ҳам улар учун фарқсиз. Масалан, Лайлаклар оиласи бунга мисол бўлади. лайлаклар тўғрисида жуда кўплаб оилага содиқлик, мухаббат тўғрисидаги афсоналар ёзилган, лекин уларни хамммаси афсона холос.
Шахсий оилалар-бундай оилаларда бир-бирини шахсий билиш, таниш кучли даражада ривожланган. Оила вакилларида хурсандчилик ва қайғуриш холатларда хилма-хил, кучли даражада ривожланган. («Хайвонлар-энг кучсиз интеллектли, эмоционал инсон»)
Этология фанини исботлашига хайвонот дунёсида худди инсонлар жамоаси сингари бир-бирига бўлган муносабатда дўстлик, севги ва бошқаларга эга бўлади. Юқори даражада ривожланган хайвонлар жамоада тарбия олади. Улар учун қайғуриш, хурсандчилик, диққат бўлиш, севги, ўртоқлик, мотам ва бошқа характерли. Агрессив турларда севги агрессивлик туйғуси бўлиб хизмат қилади ва эволюцияда мақсадга мувофиқ бўлиб кўп насл қолдиради. Шахсий оила ғозлар мисолида жуда яхши ўрганилган.
Иерархия-жамоани тўртинчи формаси.- иерархия группаси кўпгина турлар учун характерли, термитлар, асал арилардан то маймунларгача. Иерарахия, юқори даражада ривожланган хайвонларни ўзига хос жамоа группаси бўлиб бусиз тартибли группа хаёти мумкин эмас. Хар бир группа аoзоси ким кучли, ким кучсиз, ўзи қайси кланда - босқичда туришини билади, шунга асосан хатти-харакат қилади. Ундаги ўрин катта кичиклиги, кучлилиги, чидамлилиги ва агрессивлиги билан белгиланади. Масалан, эркакларни биронтасига агрессивлик стимуляторлари берилса юқори поғонага кўтарилади.
Иерархияда индивид агрессивлиги овқатланишда, жинс-жуфтини топишда, кўпайиш жойига нисбатан агрессивлиги камаяди. Иерархия жамоасини-Бошлиқ (вожак) ёки группа бошқаради.т иерархия генетик хаётчанликни таoминлайди, чунки кўпайиш даврида яхши мослашгани, кучлиси насл қолдиради. Чумоли, термитлар асал арилар колонияси касталарга бўлинган. (Тана тузилишига, кўпайишига қараб вазифалари бўлинган).
Маймунлар жамоаси аoзолари ичида вазифалари бўлинган. Группа аoзолари ўзаро тинч хаёт кечиради. Лекин шундай агрессив группалар ҳам борки (каламушлар) ноқулай шароитда кучлиси бошқаларини еб ўзи қолади. Каламушлар ўз тажрибаларини авлодларга беради (инсонлар сингари). Улар бир-бирига жипслашган жамоа, кенг тарқалиш имкониятига эга.
Агар рақобат ташқи таoсирлардан келиб чиқадиган бўлса Дарвиннинг табиий танланишига олиб келади.
Агар рақобат тур ичида содир бўладиган бўлса уларни эволюцияси боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Каламуш ва инсонларда шундай бўлиши мумкин.
5. Ҳарактер - аҳлоқ ва генлар.
Генетика қонунларини очилишидан бошлаб ҳайвонот дунёсидаги ҳар қандай ҳодиса ва фактларга қуйидагича савол берилади. Улар генетик жиҳатдан қандай мустахкамланган? Натижада ХХ-асрнинг 70-йилларида социал биология назариясини ривожланишига олиб келди. Уни асосчиси америкалик Э.Уилсон. 1975 йилда «Социал биология: янги синтез» китобини чиқарди.
Социал биология - популяциялар генетикаси, эволюция назарияси, этология, экология фанларининг синтези асосида келиб чиқди.
Социал биологияни дастлаб ютуқларидан У.Гомильтонни иккита мустахкамланган жамоа ҳаётидан, термитлар, чумолилар ва асал ариларни (индивидларини) вакилларини генетик жиҳатдан ўрганди, асал ариларда ота ва она, ака-ука, опа-сингилларида генини 50% фоизи ўхшаш, бир хил экан.
Асал арилар колониясида опа ва сингиллари генини 75% га яқини бир хил ўхшаш. Бундай жамоаларда ҳар бир шахс ўз генини келгувси авлодларга қориндошлари орқали беради. Энди шахсий танлашдан ташқари уруғлар орқали танлаш келиб чиқади.
Ҳайвонларни кўпайиши озуқа захираларига мутоносиб равишда беради. Бу эса ҳайвонлар жамоасини социал тузилиши билан бошқарилади. Энди фанга жамоа - группа танлаши ҳам фанга киритилди.
Марказий тезис (социал биологияда) - : ҳар бир формани социал ҳарактери, ҳулқи генетик асосга эга бўлиб шахсни ўзи ва қариндош уруғлари яшашига шароит яратадиган ҳаракатга «мажбур» этади.
Ҳозирги кунда агрессивлик, муросалилик ва бошқа генлар аниқланган. Социал биология жинслар орасидаги ҳарактер ва хулқни фарқларини тушунтириб беради.
Урғочиларини вазифаси насл қолдириш, оила тузилишини бошқаради. Эркакларини генетик (сифат) кўрсаткичига ёки авлодаларини тарбиялашдаги уни ёрдамига асосан танлайди.
Эркаги - асосан насл қолдириш учун, ва территориясини қўриқлаш учун қайғуради.
Жамоа аoзоларини бир-бирига содиқлиги, сотқинлиги танлаш социал биологлар қарашида генетик детерминацияланган.
Социал биологлар фикрича альтуризм ва эгоизм эволюцияни ҳаракатлантирувчи кучи.
Р.Докина (Англиялик) «Эгоистик ген» асарида тирикликни ўзига ўхшаганни ҳосил қилишини ўзи бу эгаизм натижаси, нима эволюцияланган бўлса у эгоистик бўлиши шарт. (Лекин булар кенг тарқалган альтуризмни тушунтириб беришга ожизлик қилади).
Иккинчи қараш - альтуристик ҳарактер, хулқ авлоддан авлодга қариндош уруғлари орқали берилади ва уларда альтуризм гени сақланади.
Популяцияларда - индивид ўзини бошқалар учун қурбон қилиши, ҳар бир аoзони ўзини-ўзи ҳимоя қилишга нисбатан қулай шароитда бўлади.
Социал биологияни келажаги бор фан, ҳали янги-янги кашфиётлари очилиши олдинда.
Do'stlaringiz bilan baham: |