2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари



Download 0,74 Mb.
bet27/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
концепция

11. антропология концепцияси

Инсонлар билан ҳайвонларни ўхшашликларини исботловчи далиллар. Инсон эволюцияси. Социал биологияни инсонни ўрганишга кўшган хиссаси. Этнология - этносни келиб чиқиши. Инсонни социал экологияси.




1. Инсон ва ҳайвонларни ўхшашликлари.
Инсон ўзини келиб чиқиши ва табиати жиҳатидан биологик мавжудот. Инсонни физик тана ва биологик мавжудот сифатида қараш мумкин.
Ҳозирги замон фанлари нуқтаи назаридан қаралса, Инсон бу - Биосоциал мавжудот бўлиб ўзида биологик ва социал компонентларни бирлаштирган. Шу билан бирга инсонни физикавий нуқтаи назардан ва уларда борадиган кимёвий ходисалар, социал яшаш формаси фақатгина инсонларга хос бўлмай, кўпгина ҳайвонлар учун ҳам хос.
Этология фанини кейинги йиллардаги натижалари шуни кўрсатадики, инсонни социал феoл-атворлари генетик жиҳатдан детерминациялашган - белгилангандир.
Ҳозирги замон табиий фанлари нуқтаи назардан инсонни биологик мавжудот эканлиги билан, уни ҳақиқий инсон - (уруғ даражасидаги) босқичини фарқини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ана шу иккинчи хусусиятни социалбиология соҳаси ўрганади. Социал биология табиий ва гуманитар фанлар асосида ривожланди.


Инсонни пайдо бўлиш масаласи.
Бу масалада қуйидагича қарашлар бўлган:
А) Худо яратган - Худо ўзига ўхшаган образда яратган.
Б) Хиндиларда - дастлабки одам Пуруша худосидан тарқалган.
В) Бошқа планеталардан келиб қолган - НЛО.
Г) ХIХ- Дарвин таoлимоти одам одамсимон маймунлар аждоди.
Инсонни ҳайвонларга ўхшашлик ва фарқий томони
қуйидагилардан иборат:

  1. Ўхшашлик томонлари моддалар тузилишида: оксил, нуклеин кислоталари, тузилиш ва характерида юкори даражада ривожланган хайвонлар билан купрок ухшашликлар бор.

  2. Эмбрионни ривожланиши ўхшашлиги.

  3. Одатдаги рудимент органлар борлиги.

Энг муҳими ақл- идрок. Илгари фақат инсонларга хос деб
қаралган баoзи хусусиятлар юқори даражада ривожланган ҳайвонларга хам хос экан. Масалан маймунлар сўзни, компьютер билан ўзининг хохишига кўра бошқаришни билади, улар диалог олиб бориши мумкин.
Лекин тушуниш ҳамда фикрлаш қобилияти хеч бир ҳайвонда йўқ. (Абстрак фикрлаш).
Ҳайвонлар фикрлаши аниқ нарса ва ходисаларга қаратилган; инсонларда абстракт, хулосалаш, тушунарли ва маoнога эга.
Инсонларда қанчалик тушунган ҳолда фикрлаш кучли бўлса, интеллект қобилият юқори бўлади.
Этология фани ҳозирда инсон ва ҳайвонларни хулқи кўп томонлама ўхшашликларини исботловчи маoлумотлар олмоқда. Ҳайвонлар ҳам хурсандчилик, хафачилик, диққатлик, айбдорлик ва хакозоларга эга.
Лекин ҳайвонларда қанчалик мураккаб феoл - атвор ва кўникмалар бўлмасин, инсон улардан иш бошлашидан олдин-режа, услуб қурилиш моделини яратиши билан фарқланади.
Тушунган холда фикрлаши билан инсон нима қилаётганини билади ва тўғри тушунади.
Иккинчи ўзига хос хусусияти бу нутқ, нутқ бу тур белгиси. Жамоа жойлардаги меҳнат фаолиятида сўз товушлардан келиб чиққан.
Учинчидан инсон меҳнат қуролларини ижод қилади. демак ҳайвонлар атроф мухитга мослашади, инсонлар уни қайта қуради. Меҳнатга мослашишдан: Тик юриш ва қўлни ривожланиши келиб чиққан.
Инсонлар ўзларидаги маданиятларни ривожланиши билан ҳайвонлардан фарқланади: М: Оловдан фойдаланиш, ўлганларини кўмиш маросими инсон учун характерли белги.
Умуман инсонларни ҳайвонлардан фарқи бу-тушунган ҳолда фикрлаш, нутқи, онги, меҳнатдир. Шулар оркали инсонлар табиатда хайвонлардан фарқ қилади.
2.Антропология - инсон эволюцияси.
Антропология - инсонлар хакидаги фан. Антропология инсонни келиб чиқишини, уни тузилишидаги ўзига хослигини, эволюциясини ўрганади. Антропологияни ривожланиши XIXасрни иккинчи ярмига тўғри келади. Ч.Дарвинни эвалюцион таoлимотини яратилиши асосида туртки бўлади. Э.Геккел питекантроп гипотезасини илгари сурди - дастлабки маймун одам -одам билан маймунлар оралиғидаги мавжудотдир. Булар 70 млн йил илгари яшаган Дреопитоклар («дарахт маймунларидир»), бундан 20 млн йил муқаддам ер шарида совуқ иқлим бўлиши билан, улар ерга тушган ва шароит уларни тик юришга мажбур қилган. Буни исботловчи уларнинг қолдиғи Хиндистондан топилган ва уларни Худоси Рама- номи билан аталади.
1. 1858 да Германияда Неандартал дарасидан - водийсидан бундан 150-40 минг бурун яшаган одамлар топилди. Бош мия хажми ҳозирги замон одамларига яқин бўлган, улар ғорларда яшаган, йирик хайвонларни овлаган (Мамант филларини хам), булар ўлганларини кўмган.
2. Францияда Кро-Маньон ғоридан 1868-да Кромоньон одами топилди (бош мия 1600 с.т Куб) Ҳозирги инсонлар бош миясига яқин, бўйи 180 ст, булар бундан 40-15 минг йил бурун яшаган.
Ана шу даврлардан бошлаб ирқлар ажрала бошлаган.
Инсон эволюцияси қуйидагича боради: «Қобилиятли одам» (австролопитек), «тик юрувчи одам» (питеконтроп, синантроп), «неандартал одами» ва «ақлли одам» (кроманьон). Кроманьон одамларидан кейин инсон генетик жиҳатдан ўзгармайди, биологик эволюция асосий рол ўйнамайди, энди социал эволюция давом этади.
3. 1891-да Ява оролидан Питекантроп қолдиқлари топилди (Э.Геккел башорат қилган), 0,5 млн йил илгари яшаган, бўйи 150 см, мия хажми 900 мл куб ем. Булар пичоқ, парма, рандалардан фойдалаган.
4. 1920 йилларда Хитойда Синантроп («Хитой одами») топилди. Мия хажми Питекантропга яқин - улар оловдан, идишлардан фойдаланган, лекин гапира олмаган.
5. 1924 йилда Африкада Австропитеклар («Қобилиятли одам») топилди (мия оғирлиги 650 мл. куб). Бу одамлар қуроллар ясаши билан хавфли мавжудотга айланган.
6. 1960-да Англиялик археолог Л.Лики Шарқий Африкада бундан 2 млн йил бурун яшаган «қобилиятли одамни» кашф қилди. Унинг мия хажми 670 куб. см, тошлардан қурол ясаган.
Кейинроқ Кениядаги Рудольф кўлидан худди шундай мавжудотларни 5,5 млн йилдагилари ҳам топилди. Бундан кўринадики инсон ривожланиш тарихи узоқ даврлар билан боғланган.
Кейинчалик Шарқий Африкада кайнозой эрасини тўртламчи даврида инсон маймунлардан ажралиб чиққанлигини исботловчи далиллар билан мустаҳкамланди. Бу хулосалар молекуляр биология соати билан исботланди (ДНК - нуқта мутацияларини ўрганиш).
Шарқий Африка уран рудаларига бой, радиация юқорироқ даражада бўлиб, генетик мутацияларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолда эволюцион ўзгаришлар тез бўлади.
Ҳосил бўлган турни нимжонлиги атроф-муҳитдаги ҳайвонларга қарши қурол тайёрлашга, жамоа бўлиб яшашга олиб келди. Буларни ҳаммаси бош мияни ривожланишига, ақлни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Инсонларда табиий ҳимоя воситаси бўлмаган - ҳозир ҳам йўқ.
У.Хаббелзнинг таoкидлашича, ҳозирги замон одамлари 200 минг йил муқаддам Шарқий Африкада келиб чиқди. «Наева ковчега» гипотезаси билан машхур, Библияда ҳамма ирқлар ва халқлар Ноя-ни уч ўғилларидан - Сима, Хама, Иофеталардан тарқалган.
Синантроп, питекантроп, неандерталларни шундай аташ мумкин, одамсимон мавжудотларни ҳар хил группалари Шарқий Африкадан «тик юрувчи» одамлар томонидан сиқиб чиқарилган. Бу гипотезани тўғри эканлигини генетик текширишлар ҳам исботлайди. Лекин кўпгина антрополог, полеантологлар томонидан тан олингани йўқ.
У.Хавеллз алтернативи М. Уолпофф фикрича кейинги эволюция мультирегионал йўл билан борган, фақат архей одамлар африкада ривожланган, ҳозир ҳам улар яшамоқда.
Инсонлар Африкани 1 млн йил муқаддам тарк этган. Бу гипотезани палеантологик исботлари ҳозирги одамларга яқинлигини исботлайди. Бу гипотезани қайси бири тўғри эканлигини вақт белгилайди.


Маданий эволюция.
Одамларни биологик эволюциясидан ташқари маданий эволюцияси ҳам катта аҳамиятга эга. Қуроллар тайёрлаш босқичи маданий революция шкаласи бўлиб хизмат қилади.
Тош даври - палеолит (38 минг йил, ғор одами), мезолит - ўрта тош даври - ов қилиш давридир.
Неолитда 9-6 минг йил олдин ўсимлик, ҳайвонлар хонакилаштирилади. Кейинги маданиятни ривожланиш даврлари: Мнс, бронза, темир асрларини ўз ичига олади.
Цивилизацияни ривожланиши. (А.Тайиби) тахлид қилиш билан боради. Бу гипотеза асосан инсонлар ривожланиши унинг дастлабки босқичларида инсонлар табиатдаги нарса ходисаларга эoтибор беради ва табиат билан мутаносиблиги ривожланиб боради. Маймунлардан меoрос булиб қолган илмитация (тахлид қилиш) инсонларда социал муносабатларни ривожланишида асосий роль ўйнайди. Мимика бу тахлид қилиш бирлигини («Мим») англатади.
Одатда жамиятда катталарга ўхшашликка харакат қилади, бундай жамиятда ривожланиш секин боради. «Прогрессив жамиятда» қобилиятли, иқтидорли одамларга ўхшашликка харакат қилинади, буларда ривожланиш тез боради. Прогресс деб Эволюцияни бир бутунлиги тушунилса, регрессия хам мавжуд (Австралия аборигини), уларда овқат озиқни етарлиги, яшаш шароитини осонлиги уларни ривожланишига тўсқинлик қилган.
Жамиятни нормал ривожланиши учун кризислар керак, шундагина инсоният шундай холатдан чиқишга йўллар ахтаради.
Инсонлар цивилизацияси биологик - ирсий- хусусияти ва географик қулай жойда яшаши билан эмас, қийинчилик холатидан чиқиш имкониятини англаш билан ривожланади.

  1. Социал биология ва инсон.

Социал биология тирик организмлар жамоасини феoл-
атворларини -характерини, уларни хар хил формаларини биологик асосини ўрганади. Социал биологияни асосчиси Э.Уилсондир.
Социал биология таoлимотича инсон биологик ва социал мавжудот. Инсон ўз хаёт фаолиятида биологик ва социал қонун қоидаларга асосланади.
Нейрофизиология фикрлашни физиологик асосларни тушунтиришга харакат қилса социал биология инсон эволюциясини биологик асосларини ўрганади.
Инсон социал мавжудот бўлгани учун уни хатти харакати, хулқи жамоа муносабатларини йиғиндисидан иборат булади.
Хайвонлар жамоаси феoли ва хулқини табиат фанлар ўрганса, инсонлар жамоасини, жамият фанлари ўрганади.
Социал биология инсон коэволюциясини ўрганади. Унинг асосий идеяси инсон оддий биологик тур бўлгани холда феoли ва характери генетик хилма-хилликка эга.
Инсонларда хам бошқа биологик турлар каби уни фаолияти ўз шахсий хаётини қондиришга қаратилган бўлади.
Социал биология-маданият, инсон феoл - атворини ўзгартираолмайди, альтуризм даражасига кўтарила олмайди деган хулосага келади.
Лекин инсонларда ўзаро ёрдам муносабатлар туғма ахлоқ одоб асосида ривожланади.
Инсо нларда қобилият ирсий характерда наслланади, лекин қобилият уни хаёт фаолиятида мустахкамланади, демак жамоа маданиятини бу сохада ахамияти катта.
Савол: Социал биологияни ҳозирги кундаги асосий вазифаси цивилизация (сунoий хаёт) таoсирида инсон феoли, хулқи генетик мустахкамланадими? У танлаш омилига айланадими? Ёки маданий ирсият социал факторлигича қаладими деган саволга жавоб ахтаради.
Эгоизм, алoтуризм сингари характерлар генетик инсонларда мустахкамланганми? Ёки уни асосида тарбия ётадими?
Агар алoтуризм, ўзаро муносабатлар инсонларда генетик детерминациялашган десак ота-бола мажораси, жинсни хар-хил дунёқараши, уришлар, территория муаммоси, ёш болаларни бошқа кишидан қўрқиши ажабланарли нарса.
Инсонни ўз ориятини, ўзлигини сақлаши хам туғма характерга эгадир.
Кўпгина феoл - атворга доир генларни очилишини социал биология башорат этади. Фикрлаш, социал биология назарида генетик таoсирлардан холи, лекин инсон интеллекти инсон генларини яшаш услубини таoминлайди.

  1. Эталогия ва инсон.

Эталогия фанини текуширишлари хайвонлардаги хулқ-атвор
хусусиятлари инсонлар учун хам бир хил эканлигини тасдиқлайди.
Инсонлар агрессиясини хайвонлар агрессиясидан фарқи йўқ, саддизм-агрессия инстинкти илдизи билан боғланган.
Агрессивлик инсонларда хам хайвонлар сингари кўпроқ эркаклар билан боғланган.
Тур ичидаги танлаш шу мазкур тур учун у салбий характерга эга, бу эса инсонларда катта ахамиятга, урушлар келтириб чиқариши мумкин, бу экологик кризисларга олиб келади.
Айниқса ҳозирги кунда ФТИ даврида инсонлар тури ичидаги агрессия хавфлидир. (Лоренц).
Хайвонларда агрессия хавфини бартараф этадиган ахлоқ келиб чиққан, уларда агрессия бир-бирини ўлимигача бориб етмайди.
Инсонлардаги агрессияда уни анологи сифатида тарихий-маданий ривожланишида муроса келиб чиққан.
Динлар хам ана шунга даoват этади. Илохиятга маoлум таoсирларни такрорланишидан мустахкамланади.
Хайвонлар ўртасида рақобат маoлум тартиб, қоидага асосланади, инсонларни спортдаги рақобати уни аналогига ўхшайди.
Тирик организмларда агрессивлик биологик фойдали вазифани бажаради, уни тарбия, ген инженерияси ёрдамида хал қилиш қийин, шу билан бирга хамма инстинктлар ўoзаро боғланган.
Инсонларда спорт, санoат, фан, кулги агрессияни тасвирловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Инсонлар хулқ-атвори билан ҳайвонлар ўртасида тўла аналоги бўлиши мумкин эмас. Чунки инсон бу биологик ва социал тур.
Ёввойи ҳайвонларда уларни ички интилишлари бўйича мажора - конфликт бўлмайди, афсуски инсонларда шу жаннатнома нарса йўқолган.
Инсонларда юқори даражада ривожланган интеллекти, маданий ривожланиши, нутқ, фикрлаш билим ва тажрибаларни авлодларга беришда алоҳида ўрин тутади. Натижада инсонларда тарихий ривожланиш даврлари бошқа организмларга нисбатан органик - филогенетик ривожланишидан тез боради, инсон инстинкти, уни органик ривожланиши билан кучсизроқ боғланган.
Инсон маданиятида табиий мойиллик камайиб, уни ўрнини амалий жиҳатдан интеллект эгалламоқда.
Инсонларда ҳайвонларга қараганда асосий қўзғатувчига нисбатан таoсирланиш кучли. Инсонлар олдиндан билиш қобилиятига эга, ҳайвонлар бунга қодир эмас.
Юқори даражада ривожланган ҳайвонларда феoл-атвори уларни ота-онасидан олган кўникмаларига боғлиқ. Яхши она тарбиясида бўлганлари яхши, ёмон онада уни акси бўлади. инсонлардаги кўпгина психик касалликлар ҳам шуни исботлайди.
Бирон нарсани ўрганиш учун унда қизиқиш уйғотиш керак. Қизиқиш ўйинлар орқали амалга ошади. Ўйинларни ёш организмлар ва болалар тарбиясида аҳамияти катта, уларни ажралмас қисми бўлиши керак.
Уй ҳайвонларида ўз эгаси фикри қандайдир йўл билан унга ўтади. Масалан итлар эгаси фикрини тушуниши мумкин.
Уй ҳайвонларидаги олиб борилган тажрибалардан шу нарса аниқландики, уларда интеллектни ўсиши инстинктни пасайишига олиб келади. Инсон онги-ақлини инстинкт билан солиштирадиган бўлсак инсон юқори даражада ривожланган интеллектга эга бўлгани билан уни табиатга абсалют мослашган деб бўлмайди. Инсонни ривожланишидаги муваффақияти бу бош мия ҳажми ва уни мураккаб тузилганлиги. Табиатда шундай ҳодисалар ҳам бўлиб турадики, юқори даражада ривожланган орган ҳам охири турни халокатига олиб келиши мумкин.
«Инсон бош мияси ҳам ана шундай юқори даражада ихтисослашиши билан хавфли бўлиши мумкин, яoни титанатерийларни бурун шохи сингари» - (К.Лоренц «Агрессия»).
Инсонларда табиий танланиш кучсизланлигига медицинани ёрдами катта, аждодларимизда эса эволюция ёрдам берган.
Лекин инсоният қандай муваффақиятларга эришмасин унга нисбатан доимо пессиментик қарашларда бўлинади, инсонни боши берк кўчага кириб қолганлигидан башорат қиладилар.
Этнология фанида - инсонларни миллатларга, ирқларга, жинсий фарқларга ажралиши бу табиий ҳисобланади. Этнология ҳам табиий фанлардан бири бўлиб этнос гурухларни келиб чиқишини ўрганади.
Этнолог З.Фрейд индивидларни ўзаро бирлашиш ҳаракатини психик энергия орқали бирлашади деб тушунтиради.
Рус олими Л.Н.Гумилов этнологияни табиий фанлардан деб қарайди. Гумиловча социал ривожланишлар қуёш энергияси таoсирида боради.
Қуёш ерга импульслар юбориб туради, у пассионер қўзғатишга туртки беради. Буни тушунтириш учун қуйидаги гипотезани илгари суради.
Қуёш активлиги камайган даврларда ионосферани ҳимоя сфераси камаяди, натижада алоҳида квант ёки энергия тўпламлари ердан унча баланд бўлмаган ҳолда ўтади, уни кучли нурлари мутация келтириб чиқаради.
Этнос механизми бу ташқи фактор (қуёш нури) таoсирида «пассионария» хосил бўлади, бифуракция нуқтасида Этнос келиб чиқишига асос солинади ва ривожланади.
Гумиловча бу - худди кристалланиш марказига ўхшайди. Пассионар туртки бир неча ўта ғайратли инсон шахсини келтириб чиқаради, улар бошқаларга тушунтириб этносни ривожлантиради, ўз орқасидан одамларни эргаштиради.
Этнос босқичлари қуйидагича:
1-босқич. Этносни кўтарилиш динамик харакатдаги босқичи. Бу босқинчилик фазаси, этносни мустаҳкамлаш, жиплашиши ҳамма нарсадан устун туради. Ҳар бир инсон жамоа олдидаги бурчини биринчи ўринга қўяди, йўлбошчига эргашади.
2-босқич. Акматик - чўққига чиққан фазаси этносни энг кучайган даври, урушлар бўлиб туради, табиат маoлум даражада қайта қуришдан озор чекади.
3-босқич. Этносни нормал ҳолатга келиши. Энди уларни шиори «ўзингни бил», шаҳсиятпараслик гуллаб яшнайди, қонлар тўқилади, лекин маданият ривожланиб боради, ҳар ким ўз шахсий қобилиятини ишга солади, бойлик ва шухратлар тўпланади. Табиат маoлум даражада барқарор ҳолатга келади, босиб олинган давлатлар яксон қилинади.
4-босқич - Обскурация - секин аста сўниб бориш босқичи, уларни шиори «ҳаммага ўхша» «биз улуғ дохийлардан зерикдик, чарчадик». Бу ёш ўтиши касаллиги улуғ кишиларга суиқасд кучаяди, ҳамма ўзини ўйлайди, маданият ўсади, бойликлар ортади, этнос гомеостаз даражасига ётади.
Бу босқични охирида этносни бўғувчи қаршиликлар - ғалаёнлар келиб чиқади. Натижада ёш ғайратли этнослар уларни ўрнини эгарлайди, ўтган этнослар эсдаликлар сифатида сақланади. Масалан - Фолклорлар сифатида.
Социал экология - Табиат билан инсонни ўзаро муносабатини тушунамиз. Табиий ва техник, гуманитар фанлар асосида келиб чиқди. Инсон ўз атроф-муҳит шароити билан хилма-хил муносабатда бўлади. Қуёш активлиги даврида юрак хасталиклари кўпаяди, қизил қон таначалари кўпаяди, оққон таначалари озаяди. Инсон тирик қуёш соати. Инсон ўз ташқи шароитини ўзгартиради ва қайта қуради.
Инсон ва табиатни ўзаро муносабатларини ҳозирги замонда уч асосий йўналишда ўрганилади:

    1. Глобал экология - Инсонни актив фаолияти натижасида биосферадаги ўзгаришлари ахборотини тўплаш. Метеорология билимларига асосланади, планетар нуқтаий назардан ўрганилади.

    2. Инсон экологияси бу иккинчи йўналиши.

Инсонни табиатдаги ҳар хил ўзгаришларга адаптив мослашувларини ўрганиш. Инсон ҳамма табиий эхтиёжларига асосан гемеостаз ҳолга келган эмас. Масалан - оғриқ рефлекси радиактив нурларишларга сезгир эмас. Инсон қанчалик сезгир бўлмасин атроф муҳит ўзгаришларига мосланишдан орқада қоляпти.

    1. Социал экология - бу инсон - табиат муносабатини учинчи йўналиши. Социал экология жамоани табиат билан ўзаро муносабатини ўрганади.

Социал экология нима учун шундай ривожланган жамият иқтисодий инқирозига учрамоқда деган саволга жавоб бериши керак.
Экологик кузатишлар шуни исботлайдики табиатдаги хилма-хилликни камайиши барқарор экосистемага хавфли экан. Инсон махсулдорлик, ҳосилдорликни орттиришни ўйлаб экосистемани асосий қурилишига путур етказмоқда.
Бозор иқтисодиёти системасида гомеостоз механизми бўлмаганидек, инсонни табиат билан муносабатида ҳам гомеостозлик йўқ, уни онгли равишда бошқариш керак.
Экологик инқироздан чиқиш учун инсон қандай яшамоқда деган масала биринчи ўринда бўлиши керак. (Ер юзида қанча инсон яшамоқда эмас?).
Экологик инқироздан чиқиш учун инсон ўз талаб доирасидаги интилиши, шахсий дунёқарашидан воз кечиши, фан ва техника ўзгаришидан фойдаланиши, инсон қадриятлари ортиши керак.
Ноосфера - онг - ақл - сфераси - бу тўғрисида икки хил тушунча бор: а) Табиат устидан онгни хукумронлиги; б) Табиат ва инсон ўртасида онгли муносабат (Тейяр Де Шарден ва Вернадский).
Ноосфера иккинчи вариантида кўриб чиқамиз. Ноосфера - бу коллектив онги - тушунчаси келажакда планета эволюциясини бошқариши керак. Табиатда Омега нуқтасини келтириб чиқариши керак. Илгари қандай бир бутун молекула, хужайра ва организмлар ҳосил бўлгани сингари табиат ва онгни ҳам бир бутунлиги келиб чиқиши керак.
«Инсоният улуғ ходисаларни бирма-бир, босқичма-босқич кузатиб келмоқда: Геохимиявий, геотектоник, геобиологик қўзғалувчанликлар орқали улуғ бир процесс тирикликни материал асоси хужайра келиб чиқди.
Геогенездан биогенез келиб чиқса, ундан психогенез келиб чиқди, у бизни инсониятга олиб келди, энди психогенез ундан ҳам каттароқ - рухни - неогенез ҳосил бўлиши ва уни кейинги ривожланишига олиб келмоқда» (П.Тейяр Де Шорден).
Тирик организм, бир бутун, бўлиб унда бошқа тирик организмлар ўзини мустақил ҳаётини ўтказади (М: қон таначалари).
Жамият хам бир бутун организмдек ҳаёт кечириш ҳолатига ўтиши керак, уни азолари мустақил ҳаётини ўтказиши керак.
Гея-Ер, коэволюция концепциялари ана шу қарашни исботлайди. Ақл ва идрок билан, мақсадга мувофиқ глобал геохимиявий ва биогеохимиявий ҳодисаларни бошқариш керак.
Ноосферани ҳосил бўлиши бу имконият, лекин зарурат эмас. Бу концепция келажакни қурилиш моделини беради ва инсонни онгли мавжудот деб қарайди. Лекин ҳар бир инсон ва жамоа камдан-кам ақл-идрок билан иш кўради.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish