Фарғона давлат университети
табиий билимларнинг
замонавий концепцияси
Олий ўқув юртлари талабалари
учун ўқув қўлланма
2008 йил.
Табиий билимлар замонавий концепцияси. Олий ўқув юртлари бакалавриатнинг гуманитар факультетлари йўналишлар талабалари учун ўқув қўлланма. - Фарғона Давлат университети нашриёти. Фарғона 2008.
Мазкур ўқув қўлланма университетларнинг ижтимоий йўналишида махсус фан сифатида ўқитилаётган «Табиий билимларнинг замонавий концепцияси» курси асосида биология бўлими бўйича тайёрланди. Унда мазкур фаннинг олий таoлим тизимида ўқитилиш заруриятлари, ҳозирги замон тиббиётшунослиги ва унинг услублари, коинот ва ер ҳақида, Ўзбекистон Республикасида табиий билимларга асосланган ҳолда табиий захиралардан фойдаланиш, ерда ҳаётни келиб чиқиши, биосфера, экология, генетика фанини ютуқлари, эволюция таoлимоти, антропология, этология ва социал биология, бош мия ва онг, инсонларда онгли ва онгсиз фаолият, соғлом авлод масалалари каби масалалар ҳозирги замон биологиясидаги сўнгги янгиликлар билан бойитилган ҳолда ёзилган.
Фарғона Давлат университети Илмий кенгаши қарори билан нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар: А.Гадоев ФарДУ ботаника
кафедрасининг мудири.
Э.Й.Йўлдошев, биология фанлари номзоди, Тошкент
тиббиёт академияси Фарғона филиали доценти.
1. Ҳозирги замон табиий билимлар концепцияси
Ҳозирги замон табиий фанлари концепциясини олий таoлим тизимида ўқитилишини зарурияти. Ҳозирги замон фан ва техникасини ўзаро муносабати. Фан ва техника инқилобининг жамиятни ривожига ижобий таoсири. Фан ва техника инқилобининг жамиятни ривожига салбий таoсири.
Ҳозирги замон табиий билимлар концепциясини олий таoлим тизимида ўқитилишини аҳамияти.
Концепция сўзи энциклопедияда - идрок этиш, система (лотинча Canceрtiоn - идрок этиш) маoносини англатиб бир соҳага оид қарашлар, принциплар системаси, факт ва ходисаларни тушуниш, англаш усули; бирор асарнинг асосий ғояси маoносини билдиради.
Табиатшунослик концепцияси инсоният маoнавий маданиятининг энг муҳим ва ажралмас қисми. Унинг ҳозирги замондаги асосий илмий қоидалари, дунёқараш ва услубий хулосалари ҳақидаги билимларга эга бўлиш ҳар қандай соҳада ишловчи, умум маданий тайёргарликка эга бўлган мутахассислар тайёрлашни ҳозирги замондаги зарурий эхтиёжи ҳисоб-ланади. «Х. З. Т. К». фани олий таoлим системасидаги янги фан ҳисоб-ланади, уни умум факультетлар дастурига киритилиши ўзини тўла оқлайди.
Табиатшунослик фани, дунёқараш муаммоларини ўрганиб талабаларни илмий дунёқарашида, уларда назарий билимларини оширишда, мутахассислик фаолиятида табиий илмий билимлардан фойдаланиш ва услубий асосларини эгаллашда муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, Президентимиз И.А.Каримов алоҳида таoкидлаганидек, «Табиат-га яқинлик, жонажон ўлканинг бениҳоя гўзаллигидан бахраманд бўлиш маoнавиятга озиқ беради» (Каримов И. А «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура» Тошкент «Ўзбекистон», 1994 , 78-бетлар).
Шундай қилиб, табиий равишда қуйидаги савол келиб чиқади. Х.З.Т.К фанини ҳамма тил, адабиёт, тарих, ҳуқуқ, психология, экономика ва бошқа факультетларда ўрганишни нима аҳамияти бор?
Биринчидан, ҳар қандай маданиятли, ўз касбини яхши биладиган зиёли киши, нисбийлик назариясини, генетика, синергетика, социал биология, экология, этология ва бошқа табиий фанларни илм соҳаларидан бохабар бўлишлари керак.
Иккинчидан, инсон фаолиятининг жуда кўп соҳалари илмий тамойилларга обoектив равишда амал қилади, улардан фойдаланиш учун эса фан ютуқларидан муайян билимларга, принципларга эга бўлишини тақазо этади.
Учинчидан, ихтисос сохиби зарурий бўлган билимларни бир-бири билан боғлашда, илмий далилларга асосланади.
Юқорида қайд этилган масалалар янги курснинг аҳамиятини баҳолаш учун асос бўла олади.
Табииётшунослик деганда, оламни уни қандай бўлса шундайлигича ўрганиш, унинг табиий ҳолатини инсонга боғламаган ҳолда тадқиқ этиш билимлар соҳаси тушунилади. Ана шу масалаларни ҳал этиш ХХI-аср Т.Ф.И. инқилобига тегишлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |