2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


Ҳозирги замон табииётшунослиги



Download 0,74 Mb.
bet5/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
концепция

2. Ҳозирги замон табииётшунослиги
ва унинг иш услублари

Фан тармоқлари ва унинг белги хусусиятлари. Фаннинг маданиятни бошқа соҳаларидан фарқи ва унинг ривожланиш тарихи. Билимни табиий-илмий даражаси. Дунёни табиий кўриниши.




Фан тармоқлари ва унинг белги хусусиятлари.
Фан кўп тармоқли бўлишига қарамай уни вазифасини уч асосий қисмга бўлиш мумкин: фанни маданий тармоғи; дунёни билиш услуби ва маҳсус институтлар (олий таoлим, академия, лабораториялар ва бошқалар).
Инсон фаолиятини бошқа тармоқлари сингари фан ҳам жумладан табииёт фанлари ўзини белги хусусиятларига эга. Улар қуйидагилардан иборат:

  1. Универсаллик - ҳар қандай билим натижалари ҳамма учун, ҳаммага баробар-тенг хизмат қилиши керак.

  2. Фрагментарлик - дунёни билишни бир бутунлигича эмас, уни майда қисмларга бўлиб ўрганади ва уни алоҳида фанлар бажаради.

  3. Умумхамжамиятлилик - олинган билимлар ҳамма учун тушунарли, ҳамма ундан фойдалана олади.

  4. Фанни шахсга боғлиқ эмаслиги - фанда олимнинг шахсига, миллатига, яшаш жойига билимларни охирги натижаси боғланиб қолмаслиги керак.

  5. Охиригача етиб бормаслик - илмий билимлар кўз илғамас даражада ўсишига қарамай абсолют ҳақиқатга етиб бўлмайди.

  6. Системалилик-таснифийлик-фан ўзини аниқ таснифига эга, соҳалари бир-бири билан боғланган фан тармоқлар ҳозирги кунда 15 мингдан ортиқ.

  7. Босқичлилик - янги билимлар эски билимлар асосида келиб чиқади ва уни ўрнини эгарлайди.

  8. Танқидийлик - фанни натижаларига доимо танқидий нуқтаи назардан қаралади ва қайта-қайта кўриб чиқилади.

  9. Фан-аҳлоқ ва одобдан ҳоли бўлиши керак - уни натижаларини аҳлоқ, этик қарашлар билан баҳоламаслик ва фойдаланмаслик керак.

  10. Фанда ижодкорлик бўлиши керак - ундан олинган билимлар, назариялар, қонунлар эмприк текшириш босқич чегараларидан ўтади.

  11. Сезгирлилик - фандаги илмий фактлар эмприк текширишлардан ўтгандагина ҳақиқатлиги тан олинади.

Фаннинг маданиятни бошқа соҳаларидан фарқи,
уни ривожланиш босқичлари
Фаннинг маданиятни бошқа соҳаларидан фарқи - фан ўзини тузилиши ва хусусияти жиҳатидан маданиятни бошқа соҳаларидан фарқ қилади. Фан маданиятдан ўзини ижодкорлиги билан фарқланади, назариялар яратади, абсалют ҳақиқатга етиб бўлмайди, маданият соҳасида эса оброзлар билан якунланади.
Фан техникадан шу билан фарқ қиладики техника янгиликлари дунёни қайта қуришга қаратилса, фан янгиликлари дунё қандай бўлса шундайлигича билишга қаратилади.
Фанни идеологиядан фарқи, идеология маoлум одамлар гурухига хизмат қилади, фан янгиликлари ҳаммага тенг. Фан маoлум гурух одамлардан ҳоли бўлиши керак.
Фанни философиядан фарқи, фан хулосалари эмприк текширишлардан ўтади ва «нима учун» саволига эмас «қандай?», қандай қилиб? саволларига жавоб беради.
Фанни диндан фарқи - дин бу оддий «ишончга» («вера») асосланади, фан фикрлаш, ақл-идрок, сезгилар ҳақиқатига асосланади, булар оддий ишончдан юқори туради.
Мифалогиядан - дунёни билишни бир-бутунлигича эмас эмприк текширишга асосланган ҳолда табиатни ривожланиш қонунларини очади.
Фан билан динни ўзаро муносабатларига тўхталсак атеистик адабиётларда уларни келиша олмаслиги тўғрисида кўплаб ёзишади. Фанни ҳар бир янги кашфиёти динга бўлган ишончни пасайтириб боради. Масалан космановтлар Худони кўргани йўқ.
Фан билан динни чегараси бу - ақл-идрок, онг ва ишонч деб олишимиз мумкин.
Фанда ақл-идрок, онг устунлик қилади, лекин олимда ишонч ҳам бўлиши керак.
Ҳар бир олим ўзи бошлаётган ишига, тажрибаларига ишонч кўзи билан қарайди, демак ақл-идрок, онг ва ишонч орасига чегара қуйиб бўлмайди, олим фан ва дин билан бирга ижод қилиши мумкин.
Олим атеист ёки диндор бўлиши мумкин. Марказий Осиёда ўрта асрларда ижод қилган олимлар ўз кашфиётларини дин билан бирга олиб борган ва катта илмий кашфиётларни очишга муваффақ бўлишган. Бу даврларда Европада дин фан устидан тўла хукмрон эди. Уйғониш даврларида фан динни кучли қарама-қаршилигига учраган-инкивизация даврига тўғри келади. Масалан Коперникнинг гелиоцентрик назарияси.
Фаннинг ривожланиш босқичлари - фанни тарихи билан шуғулланувчи олимлар ҳозирги кунда икки босқичга бўлади.
1 босқич. Фан ривожланишининг дастлабки босқичлари - қадимий тарихга эга бўлиб, 2-3 минг йиллар муқаддам Греция, Хитой, Хиндистон, Ўрта Осиёда фанни ривожланиши ва услублари бошланган.
2 босқич. Ҳозирги замон фанини ривожланиши бўлиб, ўрта аср ўрталарида ва ХVII асрдан бошланиб ХIХ асрда кўп тармоқларга эга бўлди.
Шу даврдан бошлаб илмий инқилобни бошланиши фан тузилишида янги принциплар, категориялар, услублар ишлаб чиқила бошланди.
Капиталистик ишлаб чиқариш кучлари фанни ривожланишига туртки бўлди. Чунки уларга янги-янги табиий ва сунoий ҳом ашёлар керак эди. Фанни ривожланиш маркази бу Ғарбий Европа давлатлари ҳисобланади.
Лекин бу давргача 1000 йил муқаддам Марказий Осиёда баoзи фанлар Астраномия, Ер билими, Доришунослик, Тиббиёт фанлари аллақанча яхши ривожланган.
Фаннинг мустақил фан сифатида келиб чиқиши инсоният тарихидаги маданиятни энг юқори чўққиларидан бири ҳисобланади.
Фан дунёни билишни, уни ижодкорлик билан ўрганиш, ўз натижаларини эмприк текшириш ва математик тасдиқларига асосланади.
Фан философия ва диндан сўнг келиб чиқди ва унга шу икки маданиятни натижаси деб аташ мумкин.
Табииётшунослик - фанни алоҳида бўлими бўлиб табиатда содир бўлиб турадиган нарса ва ҳодисаларни эмприк текшириш ва гипотезаларга асосланган ҳолда назариялар яратади ва уларни умумлаштириш асосида тушунтиради.
Табиий фанлар орқали - биз сезгиларимиз орқали англанадиган нарса ҳодисаларни билиб оламиз.
Табииётшунослик фанлари базис ва тармоқ фанларига бўлинади. Базис фанлари - физика, химия, астрономия - дунё тузилишини ўрганади.
Тармоқ фанлари - дунёни билиш масалаларини ва уни социал ва практик аҳамиятини ўрганади.
Фан эволюцион ва инқилобий йўллар билан ривожланади. Масалан каперникни Гелиоцентрик назарияси дунёни билишни инқилобий ўзгаришларига олиб келди. Фан ва дин рақобатида Джордон Бруно фан қурбони бўлди; Философия ва динни ғалабаси учун Сакрат захар ичиб ўлади (эрамиздан олдинги IV аср); Асримиз бошида Христос дин учун ўз жонини қурбон қилди.
Ўрта Осиё олимларининг табиий фанларни ривожлантиришга қўшган хиссалари ниҳоятда қимматли. Ўрта Осиё табиатини ўрганишда «Авесто» китобида Ўрта Осиё ва қўшни мамлакатлар табиати, табиий ресурслари ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида қимматли маoлумотлар берилган.
Ўрта асрда яшаб ижод этган Ўрта Осиё алломалари Абу Абдулло ибн Мухаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (782-847), Абу Абдуллох Мухаммад ибн Ахмад ибн Наср Жайхоний (870-912), Абу Наср Мухаммад ибн Узлуг ибн Тархон Фаробий (870-910), Абу Райхон Мухаммад ибн Ахмад ал-Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1097), Захриддин Мухаммад Бобур (1483-1530), Улуғбек.
Бу олимларнинг Европа олимларига қадар 1000 йил аввал яратган асарлари биология, астрономия, физика ва бошқа фанларнинг илмий-назарий қонунларини очишда катта хизмат қилди.
Ф.Т.И.-даврида фанга Давлат рахбарларини ва бошқа ташкилотларни қизиқиши ортиб бормоқда. 1940 йилда Америка Президенти Рузвелтга А.Эйнштейн қирғин қуроли яратиш мумкин эканлигини ҳабарини берган, Америка 1945 йилда Россия 1947 йилда атом қуролига эга бўлди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин фан ва техникани инқилобига эoтибор ортди. Бошланғич ва олий ўқув юртларини реформаси, мамалакатимизга ишлаб чиқаришни янги замонавий технологияларини олиб киришдан кўпгина мисоллар келтиришимиз мумкин.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish