2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


Коинот ва ер ҳақида ҳозирги замон



Download 0,74 Mb.
bet9/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
концепция

4. Коинот ва ер ҳақида ҳозирги замон
табиий фанлари

Коинотнинг пайдо бўлиши. Астрономия ва космонавтика фанлари ҳақида умумий тушунча. Галлактика, қуёш системаси ва Ер ҳақида қисқача маoлумотлар.


1. Дунёнинг - коинотнинг пайдо бўлиши


Инсонлар дунёнинг пайдо бўлиши билан қадим замонлардан бери қизиқиб келади. Инсон маданиятининг дастлабки мифологик (сохта) тасаввурларига эга бўлган босқичларида оламни ва инсонларни Пруша илохияти яратган (қадимги Хиндистондаги Пруша худоси).
Христиан динининг ғалабаси оламни хеч нимадан - Худо томонидан яратилганлигини тарғиб қилади.
Ҳозирги замон табиий фанларининг ривожланиши ҳақида мифологик ва диний қарашлар ўрнига оламнинг келиб чиқишини илмий нуқтаи назардан тушунтиради.
Коинот атамаси ҳозирги кунда махсус илмий аҳамиятга эга атамага айланди.
Ҳозирги замон табиий фанларининг муваффақиятлари коинотни - инсон яшаб турган ва тарқалган жойида ҳозирги кунда эмпирик кузатишлар олиб бориш имкониятига эга.
Коинотни космология фани ўрганади. Биз ҳозирги кунда космос деганда ер атмосферасидан ташқарида турадиган материяни тушунамиз.
Қадимги Греклар космос бу "тартиб"-"гормония" бўлиб, уни тартибсизлик ва "хаос"га қарши қўйганлар.
Космология фанининг вазифаси коинотнинг бир бутун тартибли тузилиш қоонунларини очиш ва уни ўрганишдан иборат.
Коинот жисмларини тузилиши ва хатти харакатини физика қонунлари ва Астрономик кузатишлар асосида очилади.
Коинот устида тажрибалар ўтказиш мумкин эмас, шунинг учун уни келиб чиқиши ва ривожланиши ўрганилганда моделлар билан хулоса чиқарилади.
Кенгайиб борувчи коинот модели - бу модел Альберт Эйнштейннинг (1916) нисбийлик назарияси ва тортилиши қонунига асосланган бўлиб, коинот бир хил кенгайиб борувчи қайноқ хусусиятга эга.
Бу моделга асосан коинот хосса ва хусусиятлари уни ҳамма нуқталарида ва йўналишларида (изотроп) бир хил кўринишга эга.
Эйнштейннинг гравитацион майдон тенгламасига асосан фазо зигзагсимон бўлиб, зигзаглик массаси зичлик ва энергия билан боғланган.
Эхтимоллик назариясига кўра зигзагсимон фазо турғун бўлмас экан: у ёки торайиши ёки кенгайиши керак.
Шу ходисани исботи бўлиб коинотдан келадиган "нурлар спектрини қизил силжишлар" деб ном олган кашфиётлар исботлайди (А.А.Фридман рус олими 1922, Америка Астрономи Эдвин Хабблинлар биринчи эoтибор берган эдилар).
"Қизил силжиш" бу электромагнит нурларини тойиб бориши, спектрни кўзга кўринадиган қисми, ҳамма узоқ ёруғлик манбаларида қизил силжиш қайд этилган, агар манба қанча узоқда бўлса, шунча кўп даражада силжиш кузатилади. Қизил силжишнинг оғиши ёруғлик манбааси масофасига пропорционал бўлиб, коинот жисмларини кенгайиши, бир-биридан йироқлашишини исботлайди. Бу метагалактикани кенгайиб боришидан иборат.
Кенгайиб борувчи коинотни асосий назарияларидан бири бу - улкан (улуғ) портлаш тўғрисидаги назария
Тахминан бундан 12-18 млрд. йиллар илгари коинотни бошланишида катта (улкан) портлаш юз берган. Бу портлаш бизга маoлум бўлган портлашлардан тубдан фарқ қилган. Бу портлаш ҳамма ерда, бир вақтда бирданига содир бўлган, фазони ҳамма ерини бир вақтда қоплаган, ҳар бир материя зарралари бири иккинчисидан қочган, узоқлашган сари юқори ҳарорат пасайиб борган. Бундай юқори ҳароратли шароитда фақат элементар заррачалар - фотон ва нейтронлар бўлган холос. Коинотни қайноқ бошланиши 1965 йиллардаги очилган коинотдаги нодир (реллект) нурланишлар ходисаси билан мустаҳкамланди.
Эндиги масала коинот нимадан ҳосил бўлган, уни асоси нимадан иборат деган савол туғилади.
Библияда, Қурoонда Худо бутун борлиқни хеч нимадан - йўқдан яратган деб тушунтирилади.
Кейинчалик материянинг сақланиш қонуни фанда яратилгандан кейин рухоний, файласуфлар - олам материя тартибсизлигидан иборат бўлган, яратувчи эса уни тартибга солган, деган фикрларни илгари сурганлар.
Лекин ҳозирча табиий фанларни ривожланиши оламни хеч нарсадан яратилганлигини инкор ҳам этмайди ва таoқиқламайди ҳам.
"Хеч нима" - бу фан атамаларида вакуум деб аталади. Вакуумни XIX аср бошлари физикаси бўшлиқ деб тушунтирган бўлса, ҳозирги замон фан тушунчаларида - вакуум материяни ўзига хос формаси бўлиб, маoлум шароитда модда заррачаларини (материя) ҳосил қилиши мумкин.
Квант механикаси қонунларига асосан вакуум "қўзғалувчи ҳолатга" келиши мумкин. Натижада вакуумда модда ҳосил бўладиган жой пайдо бўлади. Уни флуктация дейилади.
Флуктация - ваакумда беқарор заррачаларни доимо ҳосил бўлиб йўқолиб туришидан иборат, улар реал заррачаларга ўхшаш бир бири билан доимо таoсиротда бўлади.
Демак коинот "қўзғалган вакуумдан" - хеч нимадан, хеч кимнинг аралашувисиз ўз-ўзидан ҳосил бўлиши мумкин экан.
Шундай қилиб ҳозирги гипотезалар диний догмаларни тасдиқламайди ва уни инкор ҳам этмайди.
Ката портлашдан сўнг плазма ҳолатидаги модда ҳосил бўлади, у элементар заррачалардан иборат бўлиб, портлаш тўлқинлари таoсирида кенгайиб боради. Катта портлашдан сўнг 0,01 дақиқада коинотда енгил ядролар аралашмаси ҳосил бўлади (2/3 водород+1/3 гелий).
Водород коинотнинг қурилиш ғишти бўлиб, юлдузлар қарида борадиган атом реакциялари асосида мураккаброқ заррачаларни ҳосил қилади.
Қуёшда оддий юлдузлар сингари фақатгина водород ва гелий ҳосил бўлса, катта оғир юлдузларда углерод ҳам ҳосил бўлиб туради. Углерод тирик организмларни асосий қурилиш ғишти. Демак коинот ўлик ва тирик табиатни қурилиши материалларини етказиб беради.
Ер нимага керак? Деган саволга инсон учун керакли махсулотларни ҳаммасини беради деб жавоб берсак. Инсон нимага керак? Деган саволга хали жавоб топилгани йўқ, бу ҳақда кўп ўйлашган тўғри келади.
Галлактика - юлдузлар йиғиндиси ва системасидан иборат бўлиб, у ўзини марказий ядросига эга, сферик, спиралсимон, элипссимон ва ҳар хил шаклларга эга. Коинотда Галлактика миллиардлаб саналиб, уларни ҳар бири милиардлаб юлдузларни бирлаштиради.
Бизнинг галлактикамиз "млечнқй путғ" - "сомон йўли", 150 миллиард юлдузлар йиғиндисидан иборат. У ўзини ядроси ва спиралсимон шохчасига эга, катталиги 100 минг ёруғлик йили тезлигига тенг. Юлдузларни кўп қисми қалинлиги 1500 ёруғлик йилига тенг қалинликдаги дискага жойлашган (бир ёруғлик йили 100 000 миллиард километр; ёруғлик тезлиги 300 000 км/сек). Бизнинг қуёшимиз галлактика марказидан 30 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Бизнинг галлактикамизга яқин "Андромеда булутлиги" галлактикаси бўлиб, унга ёруғлик нури 2 миллион йилда етиб боради.
1963 йилда Квазар юлдузлари коинотда аниқланди. Улар энг кучли радиотўлқинларнинг манбаига эга. Улар ёруғ бериш даражасида галлактикага нисбатан юзлаб марта кучли, ҳажми эса ўн марталаб кичик. У улкан ваакумни портлашини эслатади. Квазарларни янги галлактика ядроси деб таҳмин қилинмоқда. Демак ҳозир ҳам галлактика ҳосил бўлиши давом этмоқда.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish