2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИК ВА



Download 0,74 Mb.
bet7/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
концепция

3. ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИК ВА
ТАБИАТГА ЯНГИЧА МУНОСАБАТ
(И.А.Каримов асарлари асосида).

Республикамизда ердан ва ер ости, ер усти сувларидан оқилона фойдаланиш. Минтақамизда ҳаво бўшлиғини ифлосланишини олдини олиш. Республикамиздаги фойдали қазилмалардан фойдаланиш. Республикамизда миллий мустақилликка эришилгандан кейин фан ва техникани ривожланиши.




Республикада ердан, ер усти ва ости сувларидан
окилона фойдаланиш.
Республикамизни тараққиёт йўли ўлкамизни бой табиий захираларидан оқилона фойдаланиш масалаларини кун тартибига қўяди. Бу масалаларни оқилона хал қилиш И.А.Каримовнинг асарларида ўзини ёрқин ифодасини топган.
Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий вазифаси инсон манфаатларига ҳизмат қилишдан иборат. Ана шундай буюк мақсадлар тизимида ўлкамиз табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни экологик муҳитини яхшилаш, инсон учун муносиб турмуш шароитини яратиш муаммоси туради.
И.А.Каримов: «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хафсизликка тахтид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида уқтириб ўтадики, минтақамизда экологик фалокатнинг энг хавфли зоналаридан бири пайдо бўлди, шунинг учун миллий хавфсизликка қарши тахтидларни кўриб чиқар эканмиз, экологик хавфсизлик муаммоларига алоҳида эoтибор бериш моликдир деб уқтиради.
И.А.Каримов «табиатга қўпол ва такаббурларча муносабатга йўл қўйиб бўлмайди деб уқтиради. Бундай муносабатни табиат кечирмайди деб айтади Президентимиз. Инсон табиатни хўжайини, деган сохта социалистик мафкура натижасида унга жуда катта талофат етказилди ва инсонлар генафонди хавф остида қолди».
Юқорида қайд этилган жараёнларни республикамиз учун ҳам истисно деб бўлмайди. Шуни эoтиборга олиб қуйидаги ҳолатларни алоҳида қайд этишимиз зарур деб тушунтиради Президентимиз.
Биринчидан, республикамиз худудида ер чекланганлиги, унинг тузилиши ва сифати пасайиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Мамлакатимиз умумий майдони 447,4 минг квадрат километрни ташкил этгани ҳолда, унинг 16 фоизигина экин майдонларини ташкил этади холос. Ҳар хил чиқиндилар тупроқни ифлосланишига олиб келмоқда. Радиактив ифлосланишни ҳофи катта. Навоий вилоятидаги қолдиқлар сақланадиган жой, Майлисойда уран рудасини чиқиндилари кўмилганлиги натижасида экологик ҳофни таoсири ортиб бормоқда. Шу муносабат билан И.А.Каримов худудимиз табиатини муҳофаза қилишдаги вазифалардан бири ерларни ҳолатини яхшилаш, ерларни ифлосланишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишдан иборат деб уқтирди.
Ер усти ва ер ости сувларини дунё бўйича камчилиги ва ифлосланишидан Ўзбекистон ҳам ҳоли эмас. Шунинг учун Президентимиз ўз асарида сувни тежаш ва муҳофаза қилишни муҳимлигини уқтиради. Орол денгизини кўриб қолишидан сақлаш учун чекланган сув захирала-ридан қўшни республикалар билан келишилган ҳолда, биргалашиб бошқа-риш, дарё сувларини мусаффолигини сақлаш, аҳолини ичимлик суви билан таoминлаш масалаларини ҳал қилишни долзарб масалалар қаторига қўяди.
Орол денгизининг қуриб бориши миллий кулфатга айланмоқда, деб таoкидлайди. Бу экологик фожиани илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. 1911-1962 йилларда Орол денгизининг сатҳи энг юқори нуқтада сув юзаси 66 минг квадрат километр, сувнинг ҳажми 1064 куб километр бўлган бўлса, 1990 йилларга келиб сув юзаси 32,5 минг квадрат километр, хажми - 400 куб километрга тушиб қолди. Сувнинг шўрлиги ўтган асрни 60-йилларда бир метр кубда 5 грам бўлса, 90 йилларда 9 грамга ортди, пестицидлар билан ифлосланиш даражаси энг юқори. И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48 сессиясидаги маoрузасида "Дунёдаги кўпгина минтақалар каби Марказий Осиё ҳам ғоят катта миқиёсда офатларга дуч келаяпти, энг аввало бу гап Орол денгизи фожиасига тааллуқли. Кейинги йилларда унинг ҳажми уч баробардан кўпроқ қисқарди, майдони икки баробарга камайди, қирғоқ 80 километрга чекинди, сувнинг минираллашуви даражаси тўрт маротабага ошди, хайдаладиган икки миллион гектар ерни қум босди, чанг - тўзонлар бўрони 300 километр ва ундан кўпроқ масофага етиб борадиган бўлди. Мана шуларнинг ҳаммаси минтақадаги санитария ҳолатига салбий таoсир кўрсатмоқда. БМТ экспертларининг фикрига кўра, Орол муаммоси ўзининг экологик ва ижтимоий - иқтисодий оқибатлари жиҳатдан ХХ асрнинг энг катта офатларидан бири бўлиб қолди" деган эди. (И.А.Каримов Биздан озод ва обод Ватан қолсин, Тошкент, «Ўзбекистон» 1994, 148-бет).
Қўшимча қилиб шуни айтиш керакки, минтақамиз ва мамлакатимиз экологик ҳавфсизлигига ҳавони ифлосланиши ҳам катта ҳавф туғдирмоқда. Йилига ўлкамиз атмосфера ҳавосига 4 млн. тонна зарарли моддалар қўшилмоқда. Натижада ҳавода углерод йиғиндиси кўпайиши оқибатда Ер ҳавоси ўртача ҳарорати ортиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан Президентимиз И.А.Каримов экологик хавфсизликни таoминлаш ва кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини асослаб берди: Биринчидан - тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; Иккинчидан - табиий захираларни ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш, қайта ишлаб чиқаришни қайта тикланадиган захиралари ҳисобига кўпайтириш; Учинчидан - катта-катта худудларда табиий захиралардан самарали ва комплекс фойдаланишни таoминлайдиган даража аниқ мақсадга йўналтирилган, илмий асосланган ҳолда ўзгартириш муаммоси; Тўртинчидан - жонли табиатни бошланғич асос сифатида сақлаб қолган ҳолда маданий экинлар, ҳайвонларни янги турларини кўпайтириш; Бешинчидан - шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришда яшаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш. Олтинчидан - жаҳон жамоатчилигини минтақа экологик муаммоларига жалб этиш.
Бундай муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш "кенг қуламда экологик тахтидни бархам топтириш, республика аҳолиси учун, жисмоний соғлом ёш авлоднинг дунёга келиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар ҳамда экологик жиҳатдан мусаффо ҳаётий муҳит яратиш имконини беради" (И.А.Каримов. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида, 134-бет).



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish