2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


Тирикликнинг хужайрасиз шакллари



Download 0,74 Mb.
bet17/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
концепция

2. Тирикликнинг хужайрасиз шакллари


тирикликнинг хужайрасиз шаклларига вируслар киради. Вирусларни рус олими Д.И.Ивановский 1892 йили ўрганган. Улар ўта майда организмлар. Ўлчами 20-300 нмга тенг (нм микрометрнинг 1/1000 қисмига тенг). Улар бактериялар ўта олмайдиган фильтрлардан ҳам ўта олади.
Вируслар мустақил яшай олмайди. Тузилиши оқсил ва нуклеин кислоталари - ДНК, РНК молекулаларидан ташкил топган.
Нуклеин кислоталарини атрофида оқсиллар қобиқ ҳосил қилади. Вируслар бошқа тирик организм хужайраларига киргандагина намоён бўлади. Вируслар бактериофаг, ўсимлик ва ҳайвонларда касаллик тарқатувчи гурухларга бўлинади, масалан, тамаки доғ вируси, қизамиқ, чечак вируслари шулар жумласига киради. Вируслар кўпайиш ва ўсиши учун бошқа хужайраларни ферментларидан фойдаланади. Вируслар юққанда бошқа хужайрага фақат унинг нуклеин кислоталари ДНК ёки РНК сигина ўтади. Хўжайин хужайра вирус ДНКси информациясига асосан ишлай бошлайди. Олдин вирус ДНКсини кўпайиши сўнгра ғилоф учун оқсиллар синтезлайди.

3. Тирикликнинг хужайравий шакллари


маoлумки хужайра тирикликнинг ҳамма хусусиятларини ўзида намоён қилувчи энг кичик тузилма бўлиб, тирик организмларнинг ҳаммаси ўзаро ўхшаш хужайралардан таркиб топган. Хужайралар тузилишига кўра прокариот ва эукариотларга бўлинади. Прокариот хужайралари энг содда тузилган бўлиб, ерда тириклик ривожланишининг дастлабки босқичларида пайдо бўлган организмлар. Прокариотларга бактерия ва кўк-яшил сувўтлари киради. Буларда шаклланган ядро бўлмайди, лекин ядро таркибига кирадиган ДНК - дезокси рибонуклеин кислотаси ядро вазифасини ўтайди.
XX асрнинг иккинчми ярмида хужайранинг таркиби, тузилиши ва унда борадиган кимёвий жараёнлар молекуляр биологиянинг ривожланиши билан фанга маoлум бўлди. Натижада биология табиий фанлар ичида «шохсуппага» кўтарилди. Ҳар хил кимёвий бирикмалар атомлардан тузилганидек тирик организмлар ҳам кўплаб хужайраларнинг йиғиндисидан иборат. Физикадан бизга маoлумки, атомлар бир бирига тузилиши жиҳатидан ўхшайди. Ҳар бир атом марказида мусбат зарядли оғир ядроси ва уни атрофида электронлар булути айланади - худди кичик митти қуёш системасига ўхшайди. Хужайралар ҳам атом тузилиши сингари бир бирига ўхшайди. Ҳар бир хужайрани марказида компакт тузилган ядро бор. Ядро хужайрани ярим суюқлик цитоплазмасида қалқиб туради. Хужайрани бошқа органоидлари билан биргаликда хужайра мембранаси билан ўралган.
Хужайрани асосий қурилиш моддаси бу оқсиллар, уларни молекуласи бир неча юз аминокислоталардан иборат бўлиб, ипга тизилган мунчоқни эслатади.
Ҳар бир тирик система ўзини генетик тузилмаси билан белгиланадиган ўзини махсус (специфик) оқсилларига эга. Ҳар бир хужайрани янгиланиш аппарати ядрода жэойлашган. Хужайрасиз генетик аппарат яшай олмайди. Хужайрани генетик аппарати ядродаги хромосомаларда жойлашган. Ҳар бир тур ва индивидларни хромосома сони уларни тузилиши шахсийликка эга. Масалан одамда 23 жуфт хромосомаларни ҳар бири ўзини шахсий морфологиясига ва молекуляр тузилишига эга. Ирсийлик хромосомаларда ёзилган. Агар хужайрага ташқаридан зарарли моддалар ёки бактериялар тушиб қолса, хужайрада унга қарши иммунитет аппарати ишга тушади. Ҳар бир организм жумладан инсонлар ҳам шахсий (специфик) иммунитет системасига эга. Тирик организмларнинг иммунитет системаси рус олими И.И.Мечников томонидан ишлаб чиқилган.
Хужайрани катта кичиклиги, ундаги моддалари тўғрисида Дж. Кендрьни қуйидаги иборалари бор: "тасаввур қилиб кўринг, биз одамни Англия территориясича катталаштирдик. У ҳолда хар бир хужайра унда жойлашган фабрика қурилиши катталигига тенг. Хужайра ичида минглаб атомлардан тузилгна йирик молекула бор, шу жумладан нуклеин кислоталари ҳам бор. Ана шундай катталаштирганимизда нуклеин кислоталари электр симлари каби ингичка тузилишга эга".
Хужайра органоидларидан бири митохондрияларида бутун бир фабрикани ҳаракатга келтирувчи энергия ҳосил бўлади. Бундан ташқари хужайра янгиланади, ўзига ўхшаганини ҳосил қила олади. Бу оддий фабрикаларда мумкин бўлмаган ходиса. Тирик организмларда ҳам ҳамма жараёнларни уйғунлик билан боришини таoимнлайдиган аниқ тузилмага эга бўлиши керак. Олимлар тирик фабрика қандай ишлайди ва қандай ишлаб чиқаради деган масалаларни ҳал қилиш устида ишламоқдалар. Ташқаридан организмга кирган оқсиллар аминокислоталарга парчаланади, кейин улар ўзини оқсилини синтезлашда иштирок этади. Ана шу реакцияларни амалга оширишда нуклеин кислоталри ферментлар ишлаб чиқаради. Ферментлар бир реакцияни бошқаради ва алоҳида тур хужайрада таoсир этади. Ферментлар - бу махсус оқсиллар. Масалан, гемоглобин - қизил қон таначалари глобуляр оқсили қонга қизил ранг беради. Буларни вазифаси ўпкадан кислородни хужайрага ташиб бериш. Гемоглобинни молекуляр кислородни ўзига бириктиришдек ажойиб хоссаси бор. Бир молекула гемоглобин тўрт молекула кислородни бириктиради. Осмотик босим қоидасига асосан хужайрада диффузияланади. Хужайрада кислород молекуласи бошқа оқсил молекуласи миоглабин билан учрашади, уни молекуласи гемоглобиндан тўрт марта кичкина бир молекула кислородни ўзига бириктиради. Миоглабин ҳам қизил (гўштни қизил ранги ҳам шундан) кислород миоглабинда хужайра талабига қараб сақланади. ХХ аср ўрталарида физика ва биология фанлари конвергенцияси асосида тирик организмдлардаги биологик жараёнларни молекуляр босқичда ўрганадиган фан соҳаси молекуляр биология шаклланди.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish