2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


Астрономия ва космонавтика



Download 0,74 Mb.
bet10/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
концепция

2. Астрономия ва космонавтика
фанларининг вазифалари
Астрономия юлдузларни ва бошқа космик жисмларнинг тузилишларини ўрганадиган фан. Бу фан энг қадимги фанлардан хисобланади. Лекин ХХ асрдан ўзининг иккинчи ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда.
Астрономиянинг кузатиш техникаси кўз илғамас даражада ривожданмоқда. Телескоплар (Ставрополда - Россияда диаметри 6 метр) - рефлектор; нурланишларни қабул қилувчи кучли антенналар - приёмниклар яратилмоқда.
Ўрта асрларда Ўрта Осиё олимларининг астрономияга қўшган хиссалари катта (А.А.Бухорий, М.Улуғбек).
Астрономия коинотдан келадиган радио тўлқинларни, ёруғликни, инфрақизил, ультрафиалет, рентген ва гамма нурларини ўрганади.
Астрофизика коинот жисмларида борадиган физикавий, кимёвий жараёнларни, уларни тузилиши ва системасини ўрганади. Бу фан тармоғи кузатиш ишларидан фойдаланиб спектрал анализи услуби ёрдамида юлдузлардаги моддаларни тузилиши ҳақида маoлумотлар беради.
Қисқа тўлқинли нурланишлар атмосфера қатламларидан ўтиб ерга етиб келмайди.
Космонавтика фани - космик учишлар назарияси; траектория хисоблари; илмий-техник космонавтика асбоблари ихтироси (конструкция); медицина-биология - борт системаларини ясаш каби моделлар билан шуғулланади.
Космосни ўрганиш ва ўзлаштиришни биринчи автори рус олими К.Э.Циалковский (1903 "Исследования мировқх пространств реактивнқми приборами" асарида берилган).
Биринчи ракета Россияда 1921 йилда, АҚШ да 1926 йилда учирилди. Биринчи ер сунoий йўлдоши руслар 1957 йилда учирди, 1962 йил 12 апрелда Гагарин космосга чиқди. Космонсни ўзлаштириш Россия-Америка, "Мир" ва "Шатл" дастури асосида давом этмоқда.

3. Юлдузлар тузилиши ва эволюцияси


Коинот жисмларини келиб чиқишида 2 та асосий концепция бор.
Биринчи концепция - Француз физиги ва математиги Пьер Лаплас томонидан яратилган бўлиб, Немис файласуфи Иммануиль Кант томонидан ривожлантирилган.
Юлдузлар ва планеталар космик чанг заррачаларини тортилиши ва қисилиши натижасида дастлабки булутлардан ҳосил бўлган.
Катта портлаш моделини қабул қилиниши билан Арманистон астрономи Виктор Амбарцумян юлдузлар ва планеталарнинг ҳосил бўлишида янги гипотезани илгари сурди. Бу гипотезага асосан юлдузлар юлдузгача бўлган энг зич модда - гиппериондан ҳосил бўлган. Бу модда галлактика ядросида жойлашган, уни қисмларга парчаланишидан юлдуз ва планеталар ҳосил бўлган. Демак юлдузлар ўта зичликка эга бўлган моддалардан ҳосил бўлган, бу процесс ҳозир ҳам давом этмоқда. Ҳар иккала гипотезанинг қайси бири тўғри эканлигини фанни келгуси ривожланиши исботлайди.
Катта портлаш натижасида бир-биридан қочаётган жисмлар қачонлардир секинлашиши ва бир-бирига тортилиши керак, лекин секинлашиш учун коинот жисмлари массаси камлик қилар экан.
1939 йилда коинотда кўзга кўринмайдиган қора дарча очилди. Унда коинот оғирлигини 9/10 оғирлик массаси жойлашган. Етишмайдиган оғирлик массаси ҳам ана шунча. Қора дарча ўз массасига нисбатан унча катта бўлмаган ҳажмга эга. У ўз тортиш кучига асосан кўз илғамас даражада қисилабайди, уни юза қисмидаги тортишув кучи шу даражага етадики, уни енгиш учун ёруғлик тезлигидан ортиқ тезлик керак. "Қора дарчадан" хеч нима чиқмайди. Аниқлаш ҳам қийин. Сиқилиш давом этса, қайсидир босқичда ядро реакцияси бошланади портлаш юз беради, "қора дарча" "оқ дарчага" айланади. Қора дарча галлактика ядросида жойлашган бўлиб, ўта кучли энергия манбаига эга.
Коинотда энергия ажратиб турувчи юлдузлар термо-ядро реакциялар натижасида 10 минглаб даражадаги энергияга эга, нейтрон заррачаларини ажратиб туради.
Юлдузлар мураккаб орбиталар бўйлаб галлактика марказида айланади.
Коинотда энергия ажратмайдиган планета, комета ва метиоритлар мавжуд.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish