2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари



Download 0,74 Mb.
bet30/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
концепция

14. ИНСОНЛАРДА ОНГЛИЛИК ВА
ОНГСИЗЛИК. БОШ МИЯ

Инсонларда онглилик ва онгсизлик. Бош мия ассимитрияси. Танани аутоген бошқарилиши.


1. Инсонларда онглилик ва онгсизлик.


Биологик таснифда одамлар Ноmо Saрiens онгли, ақлли мавжудот, тирик организмларнинг энг юқори поғонасида туради ва материяни энг юқори формаси. Узоқ вақт давомида фанда ва философияда антропологик реализм хукмрон бўлиб, инсон хулқининг (аҳлоқининг) асоси ва унинг турмушига фақат онгли ҳаётни бир кўриниши сифатида қараб келинган. Бундай қараш француз (Фарангистон) олими ва файласуфи Р.Декартнинг «Фикрлайман, демак, мавжудман» деган машхур иборасида ўз ифодасини топган. Инсонлар фақат «онгли» мавжудот сифатида назарда тутилади.


Аммо янги даврдан, ХХ-аср ўрталаридан инсон тўғрисидаги таoлимотда онгсизлик муаммоси ўрин эгаллай бошлади. Кўпгина олим ва мутафаккирлар, инсон томонидан бажариладиган онгсиз психик жараёнларни инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини атрофлича тахлил қила бошлайдилар. (Лейбниц, Кант, Гормон, Ницше ва бошқалар).
Аммо Австрия невропотологи ва психиатри Зигмунд Фрейд (1856-1939) бу муаммони ҳал қилишда алоҳида таoсир кўрсатди. У, инсоннинг онгсиз бажариладиган фаолиятини инсон ўлчови ва борлиғининг энг муҳим омили эканлигини тасдиқлаш билан инсон тўғрисидаги таoлимотда бутун бир янги йўналишга асос солди. У, онгсизликни онгга қарши бўлган улкан бир куч сифатида тассавур этади. З.Фрейд инсон онгсизлиги фаолияти символига-тамғасига айланди.
З.Фрейд концепциясига кўра инсон психикаси уч қатламдан иборат, остки ва кучли «у» онгдан ташқарида жойлашган. Уни хажми жиҳатидан Фрейда айсбергнинг сув остидаги қатламига тенглаштиради. Унда турли биологик интилишлар ва эхтирослар биринчи ўринда онглиликдан суриб чиқарилган ва сексуал характердаги ғоялар мужассамлашган. Сўнгра унча катта бўлмаган инсонни (онги) «мен»и ётади. Айсбергни устки қатлами инсон рухининг юқори «мен»и жамиятнинг индивидуал ва аҳлоқий нормалари цензурасидан иборат.
З.Фрейд фикрича, инсон шахси, уни «мен»и ва «у» нинг онгсиз интилиши ва ниятлари билан «юқори мен»нинг аҳлоқий маданияти цензураси орасида доимо тўлғаниш ва изтироб чекишга мажбур бўлади.
Натижада ўзлик «мен» - инсон онглигига «ўз уйида» хўжайин бўлолмас экан. Айнан «У» соҳаси лаззат, ором принципларига бўй сўнган бўлиб, инсоннинг фикр, туйғу, харакатларига ҳал қилувчи таoсир кўрсатади. Шунинг учун инсон, энг аввало бошқариладиган ва сексуал интилиш ва сексуал энергия (либидо) билан харакатга келтириладиган мавжудот.
Фрейдча, инсон фаолиятида онгсизлик ҳал қилувчи бўлиб қолади, инсон энг аввало онгсиз инстинктлар бошқарадиган эротик мавжудот.
З.Фрейд ўз қарашлари билан, уни ўзи тан олишича инсонни насл-насабига, шахсига, ўзлигига қаттиқ зарба берган кишиларни учинчиси. Биринчи зарбани Н.Коперникнинг гелиоцентрик назарияси, иккинчи зарбани Ч.Дарвиннинг одамни маймундан келиб чиққанлиги концепцияси эди.
Шундай қилиб З.Фрейднинг фикрича инсон бир қатор биологик интилишлар, онглилик ва онгсизлик, бир-бири билан боғланган социал нормалар, ҳаёт ва ўлим инстинктлари орасидаги зиддиятларидан ташкил топган бўлиб, пироворд натижада онгсизлик инсон фаолиятида ҳал қилувчи бўлиб қолади, натижада онгсиз фаолияти туфайли инсон доимо изтиробда, рухий азобда юради.
Швейцария психологи ва маданиятшуноси К.Г.Юнг инсонни эротик мавжудот сифатида талқин қилинишига қарши чиқади ва Фрейднинг «у» сини чуқурроқ дифференция қилишга ҳаракат қилади.
Рухиятда индивидуал муҳоратнинг тасвири бўлгани каби «шахсий онгсизликдан» ташқари аждодларининг маҳоратини тасвири бўлган чуқурроқ қатлам «Жамоа онгсизлигини» ҳам ажратади. Юнгни фикрича, жамоа онгсизлигини мазмунини илк образлар - архитиплар (масалан, она-Ватан, халқ қахрамони, ботир ва бошқалар) ташкил этади.
Архитиплар йиғиндиси янги авлодга мерос бўлиб ўтадиган аждодлар тажрибасини ташкил этади. Архитиплар - афсоналар, тушлар, бадиий ижоднинг рамзлари асосида ётади.
Шахс моҳиятини ядросини индивидуал ва жамоа онгсизлигининг бирлиги ташкил этади, аммо охиргиси асосий касб этади. Инсон энг аввало архитипик мавжудот.
А.Адлер инсонни ҳаёт фаолияти онгли қизиқишлар билан боғлиқ бўлган нафақат биологик, балки социал мавжудот ҳамдир дейди. У онгсизликни маoлум даражада социаллаштиради, инсонни баҳолашда онглилик ва онгсизлик ўртасидаги зиддиятни йўқотишга ҳаракат қилади.
Америка социал психологи ва социологи К.Хорни турмушни социал ва маданий шароитларига эoтибор бергани ҳолда онгсизликни ижтимоийлаштиришга ҳаракат қилади. Унинг учун инсон ўзини-ўзи намоён қилишга интилган мавжудот ҳисобланади.
Немис-Америка психологи ва социалоги Эфромм онгсизликни биологиялаштиришга қарши чиқиб, инсон мохияти билан маданияти ўртасидаги онтоганизм борлиги ҳақидаги Фрейднинг назариясини танқид қилади. Фром Фрейднинг психоаналитик ғоялари билан инсонни марксистик концепциясини бирлаштириш ва улар орасидаги айрим ўрта ҳолатни топишга харакат қилади.
Унингча, зиддият инсон тараққиётидаги асосий омиллардан бири бўлиб, унинг икки ёқлама табиатидан келиб чиқади, инсон табиатни бир бўлаги ва унинг қонуниятларига бўйсунади, аммо шу билан бирга ақлли бўлган субoект-социал мавжудот эканлигидан келиб чиқадиган зиддият ҳисобланади. Бу зиддиятни Фромм «Экзистенцианал дихатомия», одамда ҳайвонлардаги каби ҳаётда ёрдам берадиган кучли инстинктларни йўқлиги сабабли, онгига таянган ҳолда қарорлар қабул қилиши кераклиги билан боғлиқ. Аммо бунинг натижалари ҳар доим ҳам самарали бўлавермаганлиги учун ташвиш ва вахималарни туғдиради. Фроммча инсонни социал ривож топиши уни биологик мослашмаган индивид эканлигини оқибатидир дейди. Аммо у ҳам ўлимга махкум бўлганлиги учун социал қобилиятларини охиригача ривожлантира олмайди. Шунинг учун инсонни ички борлиғи қарама-қаршиликлар билан характерланадиган «якунланмаган ва бут бўлмаган мавжудот ҳисобланади. Фромм инсонни фаолияти сабабларини ана шу қарама-қаршиликлар призмаси орқали ўрганади.
Фромм онгсизликни социаллаштиради ва экзис тенциаллаштиради. Аммо охир натижада инсонни хулқи бари бир унинг онгсизлиги соҳасидаги истаклари ва ихтилофлари билан боғланган.
Фрейд ишларида онгсизликни ролини доимийлаштириб, онгсизлик онглилик устидан хукмрон деган хулосага келади. Лекин онглилик аморф нарса эмас у ўзини тузилишига эга, унинг элементи сезиш ҳисобланади, лекин сезги ҳар доим онглилик факти бўла олмайди. Масалан, ички органларга таoсир этадиган шартли рефлекслар шундай.
Онгсизлик фаолиятида инсонни бутун ҳаёти давомида, ёшликдан бошлаб болалардаги онгсиз хатти ҳаракатлардан сингиб борадиган таoсиротларни аҳамияти катта. Онгсиз фаолиятда шахс бирон фаолиятни бажаришга қаратган бўлади.
Фрейдча инсон мураккаб машина, у бирор нарсага жалб этилган бўлиб, у шу энергия билан тўйинган бўлади ва ички ҳодисалар билан детерминизациялашган.
Онглилик психикаси-танлашни энг олий формаси, у худди иш қуроллари сингари тузилган, кўп нарсалар ичидан ўзига кераклигини танлаб олади.
Онгли фаолиятда мия катта яримшарлари пўстлоғидаги марказлар активлашади. Маoлум марказлар қўзғалса қолганлар тормозлашади. Онгли фаолиятни нормал бориши учун уни элементлари автоматик бошқарилади.
Онглилик билан умумий ҳолат кузатилади, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам уни бошқариш мумкин - секинлаштириш, тўхтатиш ва тезлатиш.
Онглилик процессини ҳар қандай икир ва чикирларига аралашиш, уни бузилишига, ишончсизликка олиб келади. Масалан, талабани ўтган материални экзаменда эсдан чиқариб қўйишини ташвиши, ҳақиқатда эсдан чиқаришга олиб келади, ёки ҳар қадамни ўйлаб босиш ноқулайликларини келтириб чиқаради.
Оскар Уольднинг бир ҳикоясида қирқ оёқдан «шунча оёқда қандай юрасан» деб сўраганида, у ўйланиб юролмай қолган экан.
Автоматик ҳаракат бу тезкор реакция, баoзида сезишга қадар бажарилади. Масалан, хоккейда ва футболда дарвозабон ҳаракати.
Хаккенет - дарвозабон В.Третякдан (Легендар дарвозабон) қандай қилиб шайбани тутушини сўраганларида, мен шайбани ўзини кўролмайман ўйинчини ҳаракатига қараб вазиятни баҳолайман, деган. Бунда тушунган сезиш етишмайди, лекин сезги органларини қабул қилиш маркази шайбани йўналиши бўйича команда беради. Бундай автоматик жавоблар илгариги тажрибалари асосида содир бўлади. Автоматик жавоб реакцияларида бош мияда биопотенциал кўрсаткичини ўзгариши қайд этилмайди, бош мия марказларида қўзғалиш ҳосил бўлмайди, у онгли қарорлар қабул қилишда қайд этилади.
Инсонни онгли фаолиятида «мен» томонидан қабул қилинган қарорлар, ўзини илгариги тажрибалари, ситуацияларни эслаш билан ҳозирги ҳолат ҳақида ассоциялар ҳосил қилади. Ўзини хатти ҳаракати оқибатларини нимага олиб келишини инсон тушунади.
2. Бош мия ассимитрияси ярим шарлари.
Бош мия ўнг ва чап ярим шарлари бўлимлари анатомик ва морфологик тузилиши жиҳатидан фарқ қилмайди. Лекин бош мияни ўнг ва чап бўлимларини асимметрияси кейинги ўн йилликларда актив ўрганилмоқда. Ассиметрия бош мияни базис (фундаментал) хусусияти эканлиги исботланган.
Бош мия ярим шарларини ассиметрия фаолиятидагина инсонга аниқ тушунча ва билимлар беради.
Ўнг ярим шар - ҳайвон ва қушларни товушларини фарқлаш, музикага қобилият ва эшитиш маркази ҳисобланади. Чап ярим шарлари касалланган одам илгари унга таниш бўлган мелодия ва ашулаларни айта олган. Улуғ композиторлар нутқни йўқотган бўлса ҳам музика ёза олган. Уни аксича ўнг ярим шарлар травмасида нутқ сақланса ҳам музикага қобилиятини йўқотган.
Н.Н.Брагина ва Т.А.Доброхатовалар ўнақай ва чапақайларни ўрганиш билан бу масала бўйича аниқ натижаларга эришди.
Ўнақайларда ўнг яримшарларни вазифаси ҳозирги ва ўтган даврларни, чапақайда чап яримшар ҳозирги ва келажакни баҳолайди.
Ўнақайларда ўнг ярим шарлар жарохатида, бузилишида: вақт ўтиши «тўхтайди» ёки «чўзилади», «йўқолади», «секинлашади» ёки «тезлашади». Фазо ва бўшлиқни бошқача тушунади, хажмли нарса - теккиз, ёки теккиз нарса хажмли бўлиб кўринади, харакатдаги нарса тўхтагандек, ёки тўхтаган нарса харакатдагидек бўлади.
Касал «ўтган ҳаётини» баoзи давридаги ачинарли ҳодисаларни ҳозирда деб тушунади. Баoзида касалда фантастика - афсоналар ҳосил бўлади (космосда учиб юриш, иннопланетанлар билан учрашишгани, вазнсизлик ҳолатида бўлгани ва бошқалар).
Ўнақайларда чап яримшари жарохатида фикрлаш бузилади: «Бошда ғовак» (бўшлиқ), фикрлаш тўзонлашади (вихрь), кўпгина бир-бирига ҳалақитли фикрлар ичида касал азоб чекади ва ўйлаб охирига ета олмайди, қўзғалувчанглик, иккиланиш хислари келиб чиқади. Ёки касалда эсда қолдириш йўқолади: ўз исмини, қариндошлари исмини, яшаш жойини эслай олмайди. Баoзида чап яримшарларни бузилишида ўнақайларда галюцинация, эловлаш ва агрессивлик кучаяди, бундай касаллар жамият учун хавфли бўлади.
Чапақайлар ҳақида - ўнг томон ярим шарни бузилиши ўнақайларда бир томонлама бўлса, чапақайларда «полиморф», хилма-хил, ҳар бир ҳодиса ажойиб қайтармас характерда.
Уларда галюцинация ажойиб, галюцинацияларни ҳар хил аралашмаси бўлади - кўриш, эшитиш, туйғу, хидлов, таoм билиш ва бошқалар. Гўё чапақайларда сезги органлари йўқдек. Улар туйғусида доимо бошқа одамларни хис этади. Кўпчилик холларда худди биров орқасида тургандек. Улар голюцинацияси баoзида ҳаётга мос келади, тез-тез қайтарилади. Уларни сезги органлари гўё диффиренцияланмагандек: касал одам қўли билан «кўради», «ўқийди», баoзида туйғу билан таoмни-шўр ва ширинни фарқлайди. Уларда кўриш фони ортади, орқасидаги нарсаларни кўра олади. Уларда ойна акси қобилияти ортади - ёзув, ўқиш, қабул қилиш, чизиш, ҳаракат ва бошқалар.
Соғлом чапақайларда хат, чизиш қобилияти ортиқроқ (тескаридан ўқийди ва ёза олади). Масалан, чапақай учувчида ойна аксини қабул қилиш кузатилган - у самалёт чап қанотини ўнг қанот деб қабул қилган, натижада қўнишда аварияга учраган.
Юқоридагилардан маoлумки, онг бош мияни ўзига хос хусусияти бўлиб бўшлиқ ва вақтда амалга ошадиган, инсонни ўз-ўзини англаши, ўткинчиси, ҳозири ва келажаги бош мияни фаолияти билан чамбарчас боғланган.
3. Тана ва соматик процессларни психик бошқарилиши.
Соматик процессларга психикани таoсирини, рухни танага таoсири сифатида қадимдан қизиқиб келинган. Булардан энг муҳими эркин психикани танага таoсири ҳисобланади. Бундай таoсир формаси шахсни ички кучларини мужассамлаштириб, танадаги ходисаларни бошқариш мумкин. Эркин бўлмаган психик ҳодисалар (стресслар) бунга кирмайди.
Булар қуйидаги тушунчалар билан акс эттирилган «вера» ишонч, «надежда»......., «воля» эркинлик, ишонч ҳосил қилиш ва бошқалар.
«Ишонч установкасини» таoсири кучли бўлиб физиологик ва биохимиявий ҳодисалар билан бошқарилади. У ҳамма психик процессларни интеграциялайди.
Соғломлаштириш ишончини тузалган одамларни кўрсатиш (демонетрация) билан амалга ошириш мумкин. Танани умумий бошқаришдан ташқари, тана қисмларини ҳам психик бошқариш мумкин. Масалан, йоглар ва Дзен-буддизмда кенг қўлланилади.
Ҳозирги замон психофизиологик ўз-ўзини бошқаришни асосчиси немис врачи И.Ўульц. У ўзини аутоген машқини таклиф этди (1932).
Аутоген машқланиш (тренировка) -АТ-асосида тушунишни ўзига хос ҳолати (аутоген ҳолат) ва мускуллар релаксацияси етади. И.Ўульц системаси олтита (стандарт) ....... машқдан иборат.
1. Оғирлик - мақсад мускулларни юқори даражада бўшаштириш; 2. «Харорат» - қон томири тонусларини бошқариш; 3. «Юрак» - юрак ритми ва қисқариш кучини бошқариш; 4. «Нафас» - нафас олиш ритмини ва чуқур нафас олишни бошқариш; 5. «Қорин» - ички органларни қон алмашуви бошқариш (ўз-ўзини ишонтириш билан); 6. «Бош»-иссиқ ва совуқ деб ўзини ишонтириш билан, бошдаги қон томирларига таoсир этиш.
Аутоген ҳолатларини чуқурроқ эффектлари ҳар хил маданиятларда «нирвана»......; ортиқ ёритиш; кўп билиш; ва «космик билиш» деб аталган.
Аутоген ҳолатга ўтишда медитациядан ҳам фойдаланилади. Медитация, - эoтиборни узоқ вақт бирон нарсага қаратиш, масалан, бирон сўзни кўп марта такрорлаш, бир хил ҳаракат, нарсани ташқи ҳолати ва бошқалар, йоглар, дзел-буддизм, христиан ва ислом динида кенг қўлланилади. Аутоген ҳолатда инсон оддий ҳолатга нисбатан кўпроқ ишонч ҳосил қилади. Эҳтимол бу бош мияни ўнг ярим шарларини фаолиятидир, чунки сезгилар орқали нарса ҳодисалар акс этиш, оброзли фикрлашларга ўнг яримшар жавобгар.
Маoлум тасаввурларни сўз билан белгилашга қараганда, соматик реакциялар доимо юқори туради.
Аутоген машқларни (АМ) эгаллаган шахс юрак уришини минутига 68 дан 144 га орттириши ва 144 дан 46-га тушира олади, кафт ҳароратини 6оС - чегарасида орттириши ва камайтириш, тери хароратини 7оС диапозонида ўзгартириши, ошқозон ости бези суюқлигини ўзгартириши, гипертоникларда қон босимини нормага тушириш мумкин. Психик таoсирлар билан функционал касалликларни даволаш мумкин, лекин органик касалликларни даволаш тортишувга сабабли соҳа ҳисобланади.
Йогларларда ажабланарли муваффақиятга эришганлари бор, бир йог олимлар кузатувида бир неча соат сув остида бўлган, Тибетлик Лунгомпо («созерцаюўие ветер») ............ медитациядан фойдаланиб бир кечада 100 км йўл босиб чарчаганини сезмайди.
Ғарб ва шарқ маданияти синтезида психофизиологик ўз-ўзини бошқариш кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги кунда Аутоген машқланиш (АМ) ёрдамида актёрлар, операторлар, спортсменлар, учувчи ва космонавтларни тайёрлашда, вадалаз, конвейер ишчиларини, матрос ва рахбар ходимларни тайёрлашда кенг қўлланилмоқда.
Нервпсихик юкламаларни инсонлар ҳар-хил дорилар билан ўтказишдан воз кечмоқда.
Ҳозирги кунда техник воситалардан фойдаланиб аутоген машқларни физиологик кўрсаткичларга қараб осон ўзлаштириш мумкин. Масалан, электромиограф, электроэнцефалограф, ҳарорат, босим, юрак ритмини ўлчов асбоблари ёрдамида, маҳлум кўрсатгичлар даражасини ўзлаштириб мақсадга эришиш мумкин.
Психика алоҳида тана қисмларидан ташқари умумий патоген ҳолатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бир кўзи ожиз кампир хеч қандай қон томир системасида камчиликсиз касалхонада болаларимга мойил бўлишдан ўлганим яхши деб - мақсад қилиб - 20 кунда ўлган, ёки Марғилон шаҳрида ўтган асрни 40-йилларида Мамажон «авлиё» деган шахс, кеч ўзи юриб эртага Мамажон авлиёникига тазияга деб айтиб чиқиб, эртасига жойига қўйилган.
Кучли эмоцияларда ҳам ўз-ўзига психик таҳсир ортади. Масалан, Т.Нейман номли аёлда пасха даврида христосга қоқилган миқлар ўрнида қонлар оқиб чиқиб сўнгра чандирсиз битган.
Психикани кучли таҳсирида - стигматизация - оғриқли қон кетиш яралари ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, М.Горкийда ўнг қовурға томонидан қон кетиши, эри хотинини пичоқ билан ўлдириш сахнасини ёзаётганида ҳосил бўлган.
Ёзувчи Флоберда захарланиш инцинировкасини ёзаётганида интаксикация синдроми келиб чиққан.
Кишиларда психоген соматик ўзгаришларни бошқа кишилар томонидан ҳам амалга ошириш мумкин, бунга психотерапия, жамоани психотравмалашлар киради.
Гетеропсихик ҳолатлар инсонга гипноз ҳолатида кучли таҳсир қилади. Гипноз ҳолати бу ўқу ҳолати эмас, сезгирлик ҳолати ҳам эмас, ахборотларни қайта ишлаш ҳолати бўлмайди. Гипноздаги одамга ўй хароратидаги темирни қўлига бериб, сиз қизиган темирни ушладингиз қўлингиз куймоқда деб такрорланса қўл қизариб, қуйган сингари пуфакчалар ҳосил бўлади. Гипноз қандайдир хушёрлик билан уйқуни оралиқ ҳолатига ўхшайди.
Экстрасеанслар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, - экстрасеанслар - биофизиотерапефтлар, улар ўз танасига психик таҳсир этиб, ўз танаси биотокларини ўзгартириб пациентга таҳсир этади.
Биологик тўқималар электр заррачалари - инфра қизил ва бошқа кўзга кўринмайдиган нурлар чиқара олади, ана шу хусусият экстрасеансларда кучлироқ. Тери ҳароратини ортиши ички органлар фаолиятини ўзгариши алоҳида нерв толаларини қўзғатиш натижасида ҳосил қилиш мумкин, худди нинатерапия (иглатерания) сингари.
Энг мураккаб масалалардан бири қандай қилиб психик таҳсирлар идеал физиологик ва материал ҳолатга айланади? деган саволга жавоб беришдир. Бу масалани ечимларидан бири: психика - бу миянинг ахборот (информация) коди бўлиб шу мазмунда иш бажаради, яҳни ахборот қандай бўлса шу мазмунда иш бажаради. Махсус информацияда кодлар тузилиши асосан шундай деб фараз қилинади.
Психик сабабларни таoсири бу кодлар занжирини нейродинамик қайта тузилиши бўлиб уларни ҳар бири нерв системасини ҳар хил босқичларида рўёбга чиқади ва инсонни қуйи тегишли системаларини бошқариши эффектини беради.
Ахборот таҳсири жиҳатидан физик ва химиявий, моддалар таҳсиридан сифат жиҳатдан фарқ қилади. Ахборот эффекти биринчидан уни мазмуни билан боғлиқ бўлса, иккинчидан инсон уни «ўзлаштирганлигига» ва унга итоатгўйлигига боғлиқ. Бу ерда материяни сигналлар системасини аҳамияти йўқ. Энг муҳими, ахборот шахс томонидан ўзлаштирилмаган, тўғрилиги тан олинмаган, шубҳали бўлса соматик ҳодисаларга таҳсир эта олмайди.
Ахборот унча аҳамиятли бўлмаса ҳам, у агар яхши ўзлаштирилган ишончли бўлса қон-томир ва Эндокрин системасида катта қўзғатишлар уйғотади.
Шундай қилиб инсон ўз хохишига кўра бош кодлар занжирини қайта қуриш имкониятига эга, уни вегетатив ва бошқаришни қуйи босқичларига ўтказилиши мумкин.
Эндиги энг мураккаб масалалардан бири ҳозирги замон одами сунҳий дунё билан тўқнашмоқда, (компғютер дунёси) натижада эшитишни, кўришни сунoий асбоблар таҳминланмоқда, туйғу, тери сезгилари сунoий дунёда ҳақиқий реаллик даражасида азобланади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish