2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари



Download 0,74 Mb.
bet29/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
концепция

13. Бош мия ва онг

Бош мия ва онгнинг бир бутунлиги. Экстрасеанслар ҳақида. Ўлик ва тирик табиат акси. Ҳайвонлар психикасидан инсон онгигача. Ўз-ўзини англаш ва тушуниш.




1. Бош мия ва онгнинг бир бутунлиги.

Тарихий ривожланиш даврларининг турли бочқичларида онга бўлган муносабатларга турлича қарашлар бўлган.


Диний тизимларда онгга бўлган муносабат обьектив идеалистик қарашга асосланди, онг - бу рух. Тана, материя ўткинчи, онг - рух эса абадий.
ХIХ-аср охирлари ва ХХ-аср бошларида онгга материалистик нуқтаий назардан қараладиган бўлди. Онг - бу бош мияни физиологик функцияси. Инсон психикасини баoзи бир элементлари генетик детерминациялашган бўлиб фикрлашни бир бутунлигини таoминлайди.
Онг - бу физик, физиологик рухий ҳолатларни, тана ва психик муносабатларини физиологик амалга ошишидан иборат. Бундай табиий материалистик тушунчалар қадимда ҳам илгари сурилган бўлиб, ўша билимларини тарихий ривожланиши билан тушунтирилган.
Кейинги ўн йилликлар мобайнида (ХХ-асрни охири, ХХI-аср бошларида) онг масаласи актив муҳокама қилина бошланди. Онг оддий инсонни сезиш қобилияти орқали олинадиган билимларни учинчи бир материяга боғланади ва бош миядан ҳоли бўлган психик бир ҳодиса деб қаралмоқда. Онг, бу «космосдаги тирик тана»; «космосдаги ахборот» бўшлиқ; «ҳамма ерга етувчи эфир» ва бошқалар деб қаралмоқда.
Бундай қараш, онгни, онтропогенездан ташқари, у билан боғлиқ бўлмаган, коинотда доимий яшовчи ақл, ёки у глобал ҳодисалар натижаси бўлиб, бизга аниқ бўлмаган қандайдир кучларни натижаси деб тан олишдан иборат.
Лекин онг бош мияни маҳсули, бош мия носоғ бўлса онгли фикрлаш ҳам бузилади. Бош мия бу фикрлаш органи, онг эса бош мия функцияси, «соғлом танда - соғ ақл - соғлом фикр».
Дидрони қуйидаги жумласини эсга олиш мақсадга мувофиқ: «мен ўйлаяпман, демак мен яшамоқдаман».
2. Экстросеанслар ҳақида.

Кейинги йилларда ғаробий қобилиятга эга бўлган инсонлар - экстрасеансларга қизиқиш ортди. Психологияни янги тармоғи парапсихология ривожланмоқда.


Парапсихологияни асосий хизматлари биолог, физиолог, медицина ходимлари учун аҳамияти катта.
Ҳозирги кунда «психотроника» атамаси кўп ишлатила бошлади, бу соҳа тирик организмларни ташқи табиат билан масофада туриб мулоқотда бўлиши.
Фаннинг бу соҳаси ХХ-асрнинг 70-йилларида психотрон генераторларини ҳосил қилишга қаратилган бўлиб маoлум натижаларга эришди. (Физика ва инженерия кашфиётларидан фойдаланиб). Фанда «биоэнерго информатика» атамаси ҳам тез-тез ишлатилмоқда. Бу фан соҳаси ҳали сирлари очилмаган биофизик ҳодисаларни тушунтириб бериши керак. Сирлари очилмаган биофизик ҳодисаларни шахсий ва нозик экологик алоқалар деб қаралмоқда.
Психотропик, психоэнергетик таoсир этиш, энерго ахборот (энерго информацион) алоқа алмашинувлари ҳақида кўп гапира бошланди, бу масалаларга фан жавоб бериши керак.
Экстрасеансларни даволашини кузатилганда (РФА-ни радиотехника ва электроника институтлари) 217 экстрасеансман деган одамларни ўрганганда уларда термик, электромагнит, акустик - физик фазолар контролдаги одамлардан фарқ қилмаган.
Кашпировскийни (80 йилларда) сеансида қатнашган 145 одамдан ўзини яхши ҳис қилганлари 9 киши бўлиб, улардан 6 таси невроз бўлган, буни оддий психатерапик эффект деб аташ мумкин.
Лекин ажойиб қобилиятли одамлар бўлгани бор. Масалан К.Вольф, У.Геллер ва бошқалар.
У.Геллер ишлаб турган эскалаторни, компьютерни масофадан тўхтата олади, беркитилган нарсаларни топади, фойдали қазилмалар жойини аниқлайди, метал буюмларни масофадан бука олади, соатни тўхтатади, компас ва электро ҳисобловчи асбобларни ҳаракатга келтира олади, фото аппарат тўла берк ҳолатида ҳам ўз расмини тушира олади, торозини ўзгартира олади, буюмларни ўз ўрнида йўқотиш ва яна ҳосил қилишга қодир, шаҳарни маoлум қисмини чироғини ўчира олади ва масофадан туриб бошқа одамларни фикрига таoсир эта олади.
У.Геллер сеанс ўтгазганда бошқа одамлар уни олдида бўлиши шарт, улардан энергия олгандек. У.Геллер тажрибалари сеансдан кейин узоқ масофаларга радио, телевизор орқали берилиши мумкин. У ана шундай ўзига хос қобилиятга эга инсон.
У ўзи тўғрисида «Менинг тарихим» китобида қуйидагиларни ёзади: «Сеанс вақтида мен ўзимни шундай сезаманки энергия ва куч мендан кетмаётгандек - мен бир тунел (труба) вазифасини ўтайман. Мени имкониятларим мендан ташқаридаги энергия ҳисобига боради, сеансда мақсадимни амалга ошириш учун менда хеч вақт юз фоиз ишонч бўлмайди».
«Менимча ҳар бир инсон ички абстракт кучга эга, уни ишга солиш учун эса биринчидан психологик ишонч (внушение), иккинчидан бу имкониятни ишга солиш учун эшитган маoлумотга (радио, телевизор) эга бўлиши керак; учинчидан ўз-ўзини ишонтириши керак (самовнушения), уни амалга ошириш учун ички имкониятларни - ишончларни амалга ошириш керак», «муваффақиятни энг муҳими бу ишонч».
Мен ҳаракатчан бирон нарсани ўйлаганимда шунча ишонч ҳосил қиламанки ўтган, ҳозирги, келгуси доимийлик ўзи йўқ нарса, ҳаммаси бир вақтда бўлиб ўтади. Мени сезишимча бизни ҳар биримизда иккита қабул қилиш канали мавжуд: космик канал ва оддий, шахсий канал. Ана шунга ҳар биримиз мослашишимиз мумкин.
Яратувчи ана шундай қобилиятли Геллерни берган. Геллер қобилияти шундай фикр юритишга олиб келади: ёруғлиқ таoсирида алоҳида система ҳосил бўлади, уни ёрдамида ҳар қандай ишни бажариш мумкин. Бу энергияни паранормал психик энергия дейилади.
«Худо - алло бизни рухимизни ёнилғиси агар у алангаланса, бизни ҳар қандай мақсадимизни амалга оширишга ёрдам беради».
Геллер айтишича агар ҳар куни маoлум жисмоний ишларни бажармаса ўз кучини йўқотиб боради.
Кўпгина инсонлар экстремал ҳолатларда ғайри табиий кучга эга бўлиб қолади. Фан ана шундай ҳолатларни ўрганиб жавоб бериши керак.
Дунёда ҳали фанга маoлум бўлмаган кўп нарсалар бор.
3.Ўлик ва тирик табиат акси.
Табиий фанларнинг кейинги мувафақияти шуни исботлайдики онг материядан ажралмайди, шу билан бирга унга тенглаштирилмайди хам. Онг материяни алохида хусусияти бўлиб ташқи мухитни акс этиш формаси.
Демак онг ўзини мазмуни жихатидан материяни акс этишидан иборат (уни харакати, фазо,вақт ва хусусиятларини).
Акс этиш ва информация бир-бирига яқин тушунча. Информация акс этишни мазмунидан иборат, бирон бир нарса хақида маoлумот бериш.
Ўлик табиатда ва тирик табиатда информация хар хил боради. Ўлик табиатда пассив холатда борса, тирик табиатда (ўсимлик ва хайвонларда) актив боради.
Биологик акс этишни энг содда формаси бу сезувчанлик-таoсирланиш-ташқи ва ички факторларни қабул қилиш ва унга муносиб жавоб қайтариш. Тубан даражадаги ривожланган ўсимлик ва хайвонларда бу-таксис. Ўсимликларда тропизм-ёриққа интилиш ва вақтли ташқи шароит ўзгаришига жавоб-ўсимлик гули қоронғи тушганда ёпилади.
Юқори даражада ривожланган организмлар нарса ва ходисаларни алохида хусусиятларини сеза олади. Акс этиш фақат хайвон ва инсонларга хос хусусият. Акс этишни формалари: сезиш; қабул қилиш; тасаввур этиш ва психика тушунчаларидан иборат бўлиб материя аксини ёритишдан иборат.
Сезиш-бу нарса ходисаларни алохида хусусиятларини фарқлаш. Сезги органларимизни таoсирланиши, бош мия марказини қўзғатади.
Қабул қилиш-обoектни кўпгина белги ва хусусиятларини акс этишини ифодаси.
Инсонлар ташқи дунёни билишни-аксини фақатгина биологик сезгилари билангина эмас, махсус асбоб ва қурилмалар ёрдамида сезади, қабул қилади.
Тасаввур - нарса оброзларини кўз олдига келтириш бўлиб акс этишни энг юқоридаги формаси ҳисобланади.
4. Ҳайвонлар психикасидан инсон ангигача.
Психика (сезиш-туйғу; қабул қилиш, тасаввур, акс этиш формалари бўлиб -психика тушунчасини билдиради) ҳайвон ва инсонлар учун ҳам хос хусусият. Онг бу аксни энг юқори формаси, уни асосида логик фикрлаш туради.
Инсон онги абстракт фикрлаши билан, нутқи билан ҳайвонларни сигналлар ёрдамида ўзаро муносабатидан сифат жиҳатдан фарқ қилади.
Одамсимон маймунларда баoзи харакатларни ҳосил қилиш мумкин. Масалан - овқатланиш учун калтак ва яшиқлардан фойдаланишни, табиатда ҳам одамсимон маймунлар меваларни қоқишда калтакдан фойдаланади кўз ўлчови аллақанча яхши тараққий этган. Уларни бош миясида олдинги оёқларини харакатига боғлиқ бўлган ассоциация ҳосил бўлади, ҳайвонлар умумий, аниқ тасаввурларга эга бўлади, абстракт тушунчаларга эга бўлмайди.
Ҳайвонларда инсонларга тенг келадиган онг ва тил ривожланмаган, тил, сўз онг сингари қадимий. Юқори даражада ривожланган ҳайвонлар сигнал товушларига эга. Шимпанзе -32 хил, делфинлар кўпроқ, лекин инсон нутқидан фарқ қилади. Ҳайвонот дунёси сигналларидан инсоният нутқига ўтишида товушлар энди нарсани англашга, уларни хосса ва муносабатларини мазмунига айланади.
Инсонлар мехнати ҳам ҳайвонларни ташқи шароитга мослашиш учун қиладиган хатти-харакатидан фарқ қилади.
Тубан даражада ривожланган маймунларда - (макак, павиан, мартишкалар) маҳсус машқларсиз бирон мақсадга мувофиқ харакат қилишга ўргатиб бўлмайди.
Шимпанзе табиатдаги буюмлардан ўз оёқларини узайтиришда кенг фойдаланади, оёғи етмайдиган тана қисмини калтак узайтириб қашишда фойдалана олади.
Демак табиатда қуроллардан фойдаланиш одам келиб чиққунга қадар, хатто австропитекларгача ҳам ривожланган.
Шу билан бирга ҳайвонларни хатти-харакати (эволюцияда) аниқ, маoлум бир шароитга мослашган холос. Масалан: маймунларда, Бобрлардан мисол келтирилади. Уларни харакати боши берк кўчага кириб қолган.
Инсонларда эса эволюция организмларни мураккаблашиб бориши, натижада уларни харакати мураккаблашиб боришига олиб келган, инсонларда мехнат фаолиятини келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Ёзма нутқни ҳосил бўлиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди - унинг тарихи 20-30 минг йилларга эга. Дастлаб инсон ҳайвон фигурасини расмга туширган холос.
Ҳозирги ҳайвонлар - маймунлар дастлабки одамларчалик чиза олмайди.
Ҳайвонларда ҳимояланиш реакция аниқ хавф туғилгандагина ҳосил бўлади.
Инсонларда расмларга қараб безовталаниш, қўрқиш ва вахимага тушиш мумкин. Аниқ ҳаёт ситуацияга тўғри келмаслиги мумкин, ҳайвонларда ундай эмас.
Олимларни ҳозирги қизиқтирган масалаларидан бири инсонлар сезгилари ёрдамида расмларга қараб, миясида қандай системалаштиради, анализ қилади ва унга баҳо бера олади деган масала муаммоси.

    1. Инсон кўзида - доғ, чизиқ, нуқталар ўрнида аниқ бир нарсани қуради.

    2. Расмни теккиз юзаси буюмни хажмини белгиламайди. Буни фақат инсонлар тушуна олади холос.

    3. Инсон расмни аниқ - катталигини кўра олади.

Пиктограмма - расмларда ифодаланган хат, идеограмма, символ ва белгиларни инсон қачон фарқига борганлиги холигача маoлум эмас.
5. Ўз-ўзини англаш, тушуниш.
Бош мия - онг - англаш ўз-ўзини англаш билан чамчарчас боғланган. Ўзини билиш, англаш, тушуниш фақатгина инсонлар учунгина хос хусусият.
Инсон ўзини англаш, билиш билан, ўзини тушунибгина қолмай, ўз-ўзига баҳо беради (ўзига-ўзи муносабат бўлади, қобилиятига, характерига ва хусусиятларига). Ўз-ўзини анализ қилади, ўз-ўзини бошқаради ва бошқа одамларни унга бўлган муносабатини тушунади.
Ўзига баҳо бериш ўз аксини ойнада кўришдан бошланади. У ўз ташқи кўринишини кузатади, ҳайвонлар бунга қодир эмас, ўзини ойнадаги аксини билмайди. Инсон ўзини атроф-муҳитдан ажратади. Ўзини тушунишда, тасаввур этишда сўзни аҳамияти катта. Масалан, бола ёшлигидан сўз орқали тана қисмларини билади, уларни ажрата олади. Сўзсиз ўзини билиш, англаш бўлмайди.
Ёзма нутқ ҳам ўзини билишда катта аҳамиятга эга. Ёзма нутқда эшитув, сўз харакат органлари, кўриш ва ёзиш аппаратлари биргаликда ишлайди. Расмлар чизиш ҳам шундай аҳамиятга эга.
Ўз-ўзини билишга яқин туради, ўз-ўзини сезиш. Ўзини сезиш шахсни ҳаёт фаолиятини тузилмаси. Ўзини сезиш вояга етганда ўзини билишга олиб келади.
Органик сезиш - туйғулар (ошушение) - очлик, тўқлик, чанқаш, хузур - маза қилиш, оғриқ ва бошқалар ўзини билишни қуйи босқичлари ҳисобланади.
Ҳайвонларда ўзини англаш йўқ, лекин ўзини сезиш бор, ўзини сеза олади.
Ўз-ўзини билиш мехнат фаолияти билан бирга боради. Масалан, инсон кўз тузилишини ўрганиш фотоаппарат ихтиросидан кейин ўрганилди.
Инсонлар маoлум мақсадларни кўзлаган ҳолда, ўзларини абстрак фикрлашлари, интилиши, мақсадини амалга оширишга режалар тузади ва унга эришади.
Ҳайвонлар ўзини бошқалардан ажрата олмайди. Энг қадим ёввойи аждодларимиз ўзини табиатдан ажратаолмаган. Тотеoмиздан маoлумки дастлабки инсонлар ўзини хайвон ва ўсимликлардан ажратаолмаган. Масалан, ҳозир хам бази австралия ва Африка қабилаларида биз ўлсак рухимиз ўсимлик ва хайвонларга ўтади деб тушунадилар.
Дастлабки одамлар ўзини уруғидан ажрата олмаган, уруғ номи уни оти бўлган, улар атроф мухитдан уруғларини ажратганлар, хар бири уни аoзоси ўз уруғига, уруғ эса ўзини хар бир аoзосига хизмат қилган, уруғ бу бир бутун организм бўлган.
Вақтлар ўтиши билан энди инсон ўзини коллективдан-жамоадан ажрата бошлади. Сўз билан уларни номлашдан бошланди. Болаларни ўз - ўзини англаши-билиши худди шундай бошланади.
Ўз-ўзини англашни маoлум босқичида виждон категорияси келиб чиқди, инсонлар энди ўз қилмиши, фикрлаши ва фаолиятини ўз даври жамоа (коллектив) нормалари билан бахолайди.
Ўз-ўзини билишни шахсий ва коллектив фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish