Жан Батис Ламаркнинг энг асосий илмий кашфиёти бу эволюцион таьлимот хисобланади. "Зоология фалсафаси" асарида (1809), "Мавжудотлар нарвонини" эжволюцион жиҳатдан асослаб берди. Унинг фикрича, эволюцион жараён организмларнинг прогрессга қаратилган ички интилишлари асосида боради. Бу хилдаги интилиш ташқи сабаблар билан белгиланмайди.
Эволюцион таoлимотнинг иккинчи принципи - ҳар қандай организмни ташқи муҳит ўзгаришига нисбатан жавоб реакцияларини аввалдан мақсадга мувофиқ билишдир ва тўғридан-тўғри мосланишнинг мумкинлигини тан олинишидир.эволюцион жараёнда янги белгиларни ҳосил бўлишини қуйидагича тасаввур этади: 1) Шароитнинг ўзгариши билан ҳайвон организмларида ўша заҳотиёқ одатларни ўзгариши рўй беради ва машқланиш орқали тегишли органлар керакли йўналишда ўзгаради (биринчи қонун). 2) Мазкур ўзгаришлар наслдан-наслга ўтказилади (иккинчи қонун). Ҳайвонлардаги барча муҳим ўзгаришлар шу хилда ривожланади. Ламарк қарашлари натурал философия ғоялари билан суғорилган эди.
XIX асрнинг биринчи ярмида табиий ва тарихий фанларда далиллар шундай кўпайдики, ўсимлик ва ҳайвонларда узоқ давом этган эволюцион жараён натижасида ривожланганлигини тушунтириш мумкин эди.
Инглиз геологи ва геохимик олими Ч.Лейел (1797-1875) тарихий геология асосларини ривожлантирди. Геологик ўзгаришлар (тоғларнинг емирилиши ва бошқалар) узоқ давом этган ташқи таoсир натижасида содир бўлади. Ер қобиғининг ўзгариши тарихий ўзгаришлари илгари ҳам, ҳозирги даврда ҳам таoсир этаётган кучлари таoсирида боради.
2 Чарльз Дарвиннинг эволюцион таoлимоти
XIX асрнинг ўрталдарида инглиз табиатшунос олими Ч.Дарвин (1859) ўзининг эволюцион таoлимотини яратди. У "Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши ёки яшаш учун мослашган зотларнинг сақланиб қолиши" деган машхур асарида эволюция жараёнларини сабаблари ва механизмларини илмий асосда тушунтириб берди. Дарвиннинг турларнинг келиб чиқиши концепциясини шаклланишида у яшаган даври, жойи, ижтимоий-иқтисодий шароитлар катта таoсир кўрсатди. Дарвиннинг машхур асари кўп йиллик илмий изланишлари, уни дунё бўйлаб ўтказган илмий сафарлари натижасида (1831-1836) юзага келди.
Ч.Дарвиннинг сунoий танлаш концепцияси
Дарвин табиий танланиш жараёнида янги формаларни шаклланиш сирларини дастлаб сунoий танлаш мисолида изчиллик билан тушунтирди. Масалан каптарнинг ўша вақтда маoлум бўлган 150 дан ортиқ зотларини ёввойи аждоди - Ўрта ер денгизи қирғоқларида тоғлиқ районларда яшайдиган кўк каптар - Cоlumbia Livia.
Ч.Дарвиннинг табиий танланиш концепцияси
Дарвинга органик оламни эволюцияси ҳақидаги фикр Жанубий Америкада ялқовларни қазилма скелетлари йирик ҳайвонлар бўлганлигини исботласа ҳозирги формалари кичик Дарвин томонидан эволюция назарияси 1839 йилда шаклланди. Унинг фанга қўшган даҳо хиссаси эволюцияни табиатда боришини исботлабгина қолмай, уни қандай боришини ҳам исботлаб берди.
Дарвин гипотезаси уч кузатиш ва икки хулосага асосланган:
Кузатиш. Популяция таркибига кирувчи индивидлар кўплаб насл қолдириш потенциалига - имкониятига эга.
Кузатиш. Популяцияда индивидлар сони тахминан доимий сонда сақланади.
Хулоса. Популяцияда «яшаш учун кураш» боради. Кўпгина индивидлар яшолмайди ва насл қолдирмайди.
4. Кузатиш. Ҳар қандай популяцияда ўзгарувчанлик бор.
5. Хулоса. «Яшаш учун кураш»да ғолиб индивидлар, яшаш шароитига яхши мослашганлари кўпроқ насл қолдириш имкониятига эга, кам мослашган индивидларга нисбатан кўп насл қолдиради.
Аша шу иккинчи хулоса табиий танланиш гипотезасига асосланган, у эволюция механизми бўлиб хизмат қилади.
Конкуренция турлараро ёки тур ичида бўладими ундан қатиий назар, ҳал қилувчи фактор, яшаб қолишни таoминлаш, бу ташқи шароитга мослашиш.
Ҳар қандай, арзимаган жисмоний, физиологик ёки хулқ-атвор ўзгаришлари бирон организмга бошқасига нисбатан қулайлик берса «яшаш учун кураш» чегарасида таoсир этади, унга селлектив имконият беради.
Мақсадга мувофиқ ўзгарувчанлик келгувси авлодларга берилади, мақсадга мувофиқ бўлмаганлари элиминация этилади, ўлади.
Табиий танланиш турни «бақувватлигини» ортиради ва филогенетик нуқтаий назардан уни яшашини таoминлайди.
Дарвин гипотезасини кўпгина фанлар қувватлайди.
Палеонтология - тирик организмларни қазилма қодиқларидан, организмларни прогрессив мураккаб тузилишини ортиб боришини тасдиқлайди. Секинлик билан хилма-хиллик ва мураккаблик тарихий даврлар ўтиши билан ортиб боради.
Кўпгина турлар геологик даврларни маoлум босқичларида яшаб, кейин йўқолган. Шуни ўзи турларни ҳосил бўлишини ва ўлишини исботлайди.
Палеонтология маoлумотларидан протерозой геологик эрасида (700 млн йил муқаддам) бактериялар, содда сув ўтлари, содда денгиз организмлари яшаган;
Палеозой эраси (365 млн йил) - қурғоқчилик ўсимликлари, сув ва қуруқда яшовчилар, ўсимликлар ва денгизда балиқлар бўлган;
Мезозой эрасида (185 млн йил илгари) - судралиб юрувчилар, қушлар, нинабаргли дарахтлар;
Қайназой эрасида (70 млн йил илгари) - ҳозирги замон ўсимлик ва ҳайвон турлари ривожланди.
Эволюция таoлимоти биологияда К.Линней системаси, хужайра таoлимоти сингари катта инқилобий даражадаги кашфиёт эди.
Генетика фаннинг ривожланиши давиназмни мустахкамланишига ёрдам берди.
Ҳосил бўлган янги белги йўқолмайди, ирсий аппарат унда фавқулодда ҳосил бўлган ўзгарувчанлик сақланади, бу ҳодисани китобни босмадан чиқишидаги арфографик хатоларига ўхшатиш мумкин.
Эволюция механизми икки босқичдан иборат: генетик босқичдаги фавқулодда мутациялар ва мақсадга мувофиқ мутацияларни яшаб қолиши, бундай мутацияга эга индивид ташқи шароитга яхши мослашади, яшовчан ва насл қолдиради.
М утация янги белгини ҳосил бўлиши яшаш учун кураш табиий танланиш.
Дарвин таoлимоти ҳозирги кунда иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган тасдиққа эга. Булардан бири янгиланиш пропцессида ҳар бир янги форма синовдан ўтади, шулардан кўплари ҳозирги ташқи шароит таoсирида яроқ-сизлиги учун яна йўқолади. Иккинчидан, янги формалар ген тузилишини фавқулодда бузилиши натижасида ҳосил бўлади (В.Гейзенберг).
Дарвиннинг эволюцион гипотезасини лаборатория шароитида ўрганиш уни тасдиғи бўла олмайди, ўтган замонда эволюцияни шундай борганлигини исботи эмас, шундай бориш мумкинлигини гувохи холос.
Кўпгина этирозларга халигача жавоб топилгани йўқ. Шунинг учун Дарвинни эволюцион жараён ҳақидаги концепцияси гипотеза бўлиб, келгувсида тасдиқланиши лозим.
3. Коэволюция концепцияси.
Рус олими П.А.Кропоткин фикрича тирик организмлардаги ўзаро ёрдам эволюцияда, яшаш учун курашга нисбатан муҳим фактор ҳисобланади.
Коэволюция концепциясини экологик жиҳатдан ўрганиш жинс ҳосил бўлиши ва тирик табиатдаги ходисаларни тушуниш имкониятини туғдирди.
Химиявий эволюция (сингари) - химиявий элементларни ўзаро таoсири натижаси бўлганидек, уни аналоги сингари биологик эволюцияни организмларни ўзаро муносабати натижаси деб қараш мумкин. Фавқулодда ҳосил бўлган мураккаброқ формалар хилма-хилликни ортиради ва экосистемада барқарор бўлиб қолади. Хайрон қоларлик даражадаги тирикликни ҳар хил турларини келишилган, мутаносиб ҳолда бўлиши, бу коэволюцион натижаси.
Коэволюция концепцияси «ўлжа-йиртқич» системасида яхши тушунарли - ҳар иккала компонент доимо такомиллашиб боради. «Паразит ва хўжайин» системасида табиий танланиш хўжайинги унча хавфли эмасларини (озроқ вирулент) кўпроқ яшаб қолишини, хўжайинни эса паразитга бардошлилари (резистенлиги кучлилари) сақланиб қолиши керак эди, ҳақиқатда бундай эмас. Секинлик билан паразит комменсалга - хўжайинга хавфли бўлмай қоларди, кейинчалик мутуаламга айланиб қолиш мумкин эди, худди замбуруғ ва фотосинтезловчи бактериялар лишайникка айланганидек, лекин ҳамма вақт ҳам шундай бўлавермайди. Паразит ҳар қандай экосистемани ажралмас, зарур қисми ҳисобланади. Коэволюция системаси экосистемани барқарорлигини ортиради. Паразитлар хўжайин томонидан бошқа турларни қирилишини олдини олади.
Қуйидаги мисолимиз организмларни биргаликдаги эволюциясига яхши мисол бўлади.
Термитлар ичагида яшайдиган хивчинли содда бир хужайралилар, ёғочни хазм қилувчи фермент ажратади, бусиз термитлар ёғочликни ҳазм қила олмайди ва уларни қантгача парчалай олмайди.
Табиатда учрайдиган симбиозни кузатиб, биз тахмин қилишимиз мумкинки, унинг охирги натижасида мураккаброқ организмлар ҳосил бўлиши мумкин.
Ўтхўр ҳайвонлар - ҳайвонлар билан микроскопик ўсимликлар паразитлини симбиозидан келиб чиққан бўлиши мумкин.
Паразитлар хўжайин ўтхўр ҳайвонлар ошқозонида ўсимликларни ҳазм қилиш учун ферментлар ажратади, ҳайвонлар паразитлар билан ўсимлик массасидан иборат бўлган овқатлик моддаларни бирга баҳам кўради. Ўсимлик илдизида яшовчи микроскопик паразитлар ўсимликка тупроқдан озиқ моддаларни олишга ёрдам берса, ўсимлик уларни яшаш жойи бўлиб хизмат қилади ва ўсимлик маҳсулотларидан озиқланади.
Кооэволюция концепцияси - ҳайвонлардаги альтуризм; насл учун қайғуриш; агрессивликдан муросага ўтиш; ўзаро ёрдам каби ходисаларни тушунишга асос бўла олади.
4. Гея - Ер гипотезаси.
Мазкур гипотеза ХХ аср охирларида (кейинги 20 йилликда) биосфера, экология ва коэволюция таoлимотлари илдизидан келиб чиқди. Унинг авторлари ангилиялик химик Джеймс Лавлак ва америкалик микробиолог Линн Моргулис.
Лавлак фанга Ер геофизиологияси тушунчасини киритди.
Гея - Ер гипотезасига асосан - Ер атмосферасини узоқ вақт химиявий таркибини номутосиб ўзгариб туришини Ердаги ҳаётий ҳодисаларни натижаси деб қараш мумкин.
Ер ривожини дастлабки босқичларида 3,5 млрд йил муқаддам атмосфера асосини азот икки ва углерод оксидлари ташкил қилиб ер хароратини автоматик бошқарилишини таoминлаган. Қуёш энергиясини ортиши билан боғлиқ бўлган ерни қизиб кетишидан сақлаган. Бу эса ердаги қайтар алоқа механизми бўлиб хизмат қилган.
Лавлакни модел тузилмасига асосан қуёш ёруғлиқ ва энергиясини ўзгариши (ортиш) билан биосферадаги хилма-хиллик ортади, натижада планета юзаси ҳароратини бошқариш хусусияти ортади ва тирик организмлар биомассасини ўсиши бошқарилади.
Гея-гипотезасига асосан: Лавлакча геофизиологик Ер эволюцияси шундай процесски биз уни тўла тушуна олмаймиз, уни бошқаришда инсонни аралашуви ҳам хеч қандай натижа бермайди.
Л.Моргулис Гея-Ер гипотезасига биологик нуқтаий-назардан қарайди. Ердаги ҳаёт тизими ўзаро боғлиқлик занжиридан иборат бўлиб, планетамиз ўз-ўзини бошқариш ва ҳосил қилишдан иборат деб тушунтиради.
1960 йилларда Моргулис эукариот организмлар хужайраси прокариот хужайра ва бактерияларни симбиоз яшашидан келиб чиққан деган фикрни илгари суради. Бу гипотезага асосан хужайра митохондрияси аэроб бактерия симбиозидан келиб чиққан; ўсимлик хлоропластлари қачонлардир фотосинтезловчи бактериялар бўлган. Фотосинтезловчи бактериялар табиатда анча кўп учрайди.
Моргулис фикрича: симбиоз кўпгина организмлар яшаш тарзи бўлиб, эволюцияни ижодий яратувчи факторларидан бири. Масалан 90 фоиз ўсимликларда замбуруғлар симбиоз яшайди.
Ўсимликка тупроқдан минерал моддаларни олишга ёрдам беради, ўсимлик уларга жой ва озуқа беради.
Симбиозда яшашни янги-янги белги хусусиятларини келиб чиқиши билан янги турларни келиб чиқишига асос солади.
Содда организмлар ДНК-сини ўрганиш шуни тасдиқлайдики, мураккаб организмлар соддаларини қўшилишидан ҳосил бўлган. Уни қуйидаги схемадан тушуниш мумкин.
Ядросиз хужайра + спирохета симбиозидан дастлабки анаэроб эукариот + аэроб бактерия симбиозидан
Дастлабки аэроб эукариотларни + фотосинтезловчи бактериялар билан симбиозидан кўп хужайрали организмлар келиб чиққан.
Дастлабки содда аэроб эукариотлардан замбуруғ ва ҳайвонлар хужайраси ҳосил бўлган.
Симбиотик ва коэволюция синергетика таoлимоти билан мустаҳкамланади. Масалан, термит ва чумолилар колониясини ҳосил бўлишини кўриб чиқайлик.
Бошланғич «Флуктация» бу бир парча тупроқни бир қисми, у термитларни жалб қилади, сўнгра ҳар бир тупроқ заррачаси термитларни ўзига жалб қилади, натижада «флуктация» кенгая боради, термитлар уясини катта - кичиклиги гармон таoсир этиш радиусига боғлиқ. Шундай қилиб мақсадга мувофиқлик бир организмдан жамоага, жамоадан бутун бир ҳаётга ўтади. Демак эволюцияни обoектив организмдан ташқари юқори ички механизми бор. Агар шундай бўлса Ч.Дарвинда асосий рол ўйнаган «табиий» танланиш эволюцияни «автори» эмас уни «редактори» бўлиб хизмат қилади. Буларни қайси бири ҳақ эканлигини янги кашфиётлар тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |