2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари



Download 0,74 Mb.
bet24/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
концепция

Сувнинг ифлосланиши

Ҳозирги кунда жон бошига кунлик сарфланадиган сув миқдори ортиб бормоқда, бу қишлоқ жойларда 50 литр, шаҳарларда 150 литрга тўғри келади.

Сувнинг кўп миқдори саноатда ишлатилмоқда. Масалан бир тонна пўлат ишлаб чиқариш учун 200 м3 сув сарфланади, бир тонна никель олиш учун - 400 м3, бир тонна синтетик тола олиш учун - 2500-5000 м3 сув сарфланади. Саноат 85 фоизга яқин сувни сарф қилмоқда, шаҳар хўжалик иишларига 15 фоизи сарфланади.
Ҳозирги кунда планетамизда сув танқислиги бошланди. Ички сув хавзаларини ва денгиз, океанларни ифлосланиши хавфли масалалардан биридир.
Ерга инсон фаолиятининг таoсири

Ҳаводан тушадиган ҳар ҳил моддалар ва минерал ўғитлар ерни ифлослантирмоқда, унинг тузилишини бузмоқда. Минерал ўғитларни 40-50 фоизини ўсимликлар ўзлаштиради. Азотли ўғитлар ўсимликлар томонидан тез ўзлаштирилади. Дуккакли ўсимликлардаги туганак бактериялари ҳаводаги эркин азотни орттиради. Азот тўпловчи ўсимликлар паразитлари нематодаларни йўқотиш учун алмашлаб экиш талаб қилинади. Ер эррозияси кучаймоқда. Бунинг учун эррозиянинг олдини олиш ишлари амалга оширилиши зарур.

Инсонларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таoсири


Тирик табиатга инсонларни таoсири бевосита ва билвосита бўлиши мумкин (ерни ўзлаштириш, ўрмонларни кесилиши, туристлар, сайёҳлар таoсири, овлаш ва бошқа сабаблар).
1600 йилдан ҳозиргача инсонлар томонидан 160 га яқин қушлар тури, 100 га яқин сут эмизувчиларнинг турлари табиатдан қирилди. XVIII асрда (1741-1766 йиллар) бизонлар, зубрлар аҳволи ҳам шундай эди. Ҳар бир ўсимлик ва ҳайвонларни йўқолиши кўзга унчалик ташланмаслиги мумкин. Лекин уларни биоценоздаги йўқотган ва озиқа занжирдаги ўрнини тўлдириб бўлмайди. Натижада биоценознинг бузилишига олиб келинди.

Биосферанинг радиактив ифлосланиши


1945 йилда атом бомбасини портлаши билан Хиросима ва Нагасаки (Япония), 1963 йилдан бошлаб ҳавода атом бомбасининг синовларини ўтказиш натижасида ҳавони радиактив махсулотлар билан ифлосланиши бошланди.
Атом бомбаларини портлашидан ионлаштирувчи нурлар чиқади, радиактив заррачалар узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалади. Тупроқ, ҳаво, сув ва тирик организмларни заҳарлайди. Хавфли модда стронций - 90 бўлиб, унинг тузилиши кальцийга Са яқин хисобланиб суяк тўқималарида тўпланади. Cs137 - калийга яқин туради, у молекулаларда тўпланади. Масалан Эскимосларда (Аляскада буғу гўшти билан овқатланувчи халқ) бу модда топилган. Атом бомбаларини синовларидан атроф-муҳитнинг ифлосланиши янада хавфли бўлади.
Ноосфера ҳақида 2 хил тушуна мавжуд:

  1. Ақл-идрокнинг хукмронлик сфераси.

  2. Инсон ва табиатнинг бир-бири билан онгли таoсири сфераси.

Биз ноосферани иккинчи тушунча билан тушунишга ҳаракат қиламиз. Ноосфера. Тейярд Де Шарден фикрича - коллектив тушунчадир. Планеталар эволюциясини дастлаб бир бутунликда олиб қараладиган бўлса, эндиликда молекулалар, хужайралар ва организмлар даражасида деб тушунилади.
Геохимик, геотектоник, геобиологик пульсациялар таoсирида шуни билиш мумкинки, дастлабки хужайраларнинг шаклланиш материалида нерв хужайралари асосий роль ўйнайди.
Ноосферадаги геогенез тушунчаси, биогенезга ўхшайди ва психогенездан фарқ қилади.
Психогенез бизни инсонийликка олиб келади.
Психогенез туғилишнинг бошланғич функцияси билан бойиб, ўз навбатида инсон виждонийлигини ривожланиши - ноогенез билан алмашинади.
Вернадский ноосфера концепциясини бойитиб, уни инсон томонидан муҳим биогеокимёвий жараёнларни назорат қилиниши деб тушунтиради.
Ноосфера концепцияси баoзан натурфалсафияни ҳам эслатиши мумкин. Ноосферанинг таркиб топиши - имконият, аммо зарурият эмасдир.
Бу ноосфера концепциясининг қиммати шундаки, у келажакнинг конструктив моделини яратиб беради, унинг чегараланганлиги шундан иборатки, инсонни ақлли мавжудот деб қарайди. Унда индивид ёки жамият ўзини ҳақиқий қилиб кўрсата бошлаган. Бўрилар галаси Н.Винд таoбири билан айтганда кам даражадаги аҳмоқона хукумат, аммо ундаги алоҳида аoзолар бироз ақллироқдир.
Ноосферанинг энг туб моҳияти, фан ва техника ёрдамида инсонларнинг сунoий биосферани яратишга ишончини ортишидир. Ишончга таяниш онг чегарасидан четга чиқишдир.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish