9. Биосфера ва инсон. Ноосфера
Биеосфера ҳақида тушунча. Биосферанинг шаклланиши. Инсон омили ва унинг биосферага таoсири. Ноосферанинг моҳияти. Ноосферанинг шаклланиши ва аҳамияти.
Биосфера ва инсон. Ноосфера.
Ҳозирги замон одамлари 30-40 минг йиллик тарихга эга. Шу даврлардан бошлаб биосферага янги антропоген факторлари таoсир эта бошлади.
Инсоният маданиятининг биринчи даври неолит (тош асри) - тахминан 20-30 минг йил давом этди, бу узоқ давом этиш музлик даврларига тўғри келади. Инсоният жамоасининг иқтисодий ҳаёти йирик ҳаёвонларни овлаб тирикчилик ўтказиш билан бўлган. Шимол буғуларини, мўйнали каркидон, эшшак, от, мамонт ва йирик шохли ҳайвон тур ва бошқа ҳайвонларни овлаган. Натижада кўпгина йирик ҳайвонларни сон жиҳатдан қисқариши ва қирилишига сабабчи бўлган. Майда ҳайвонлар кўп бола бериш хисобига ўз ўрнини тўлдириб борган бўлса, йирик ҳайвонларда бундай имконият йўқ. Бунинг устига қўшимча палеолит охирида 10-13 минг йиллар муқаддам ер шарида қурғоқчилик бошланди, музликлар чекинди, Европани ўрмонлар қоплади, натижада йирик ҳайвонлар қирилди. Энди инсон учун янги яшаш шароити келиб чиқди, инсон жамоасини эски иқтисодий соф табиатдан оладиган захираси емирилди - бузилди. Эндиги неолит даврида ҳайвонларни овлаш билан бирга (от, қўй, чўчқа, буғу, зубр ва эчкиларни) балиқ ва умуртқасиз ҳайовнларни (юмшоқ танлилар, хашоротлар) ва унинг меваларини йиғиш билан бирга, энди озиқ-овқат махсулотларини ўзлари ишлаб чиқаришга киришадилар. Биринчи марта энди инсонлар ҳайвон ва ўсимликларни хонакилаштиришга киришдилар. 9-10 минг ийллар муқаддам буғдой, арпа, экинлари маданийлаштирилди, қўй, чўчқалар қўлга ўргатила бошланди. Олди ва ўрта Осиёда, Кавказда, Жанубий Европада деҳқончиликдан фойдаланиш ва чорвачилик илдизлари ривожлана бошлади (бу вақтда сопол идишлардан фойдаланишган).
Фойдасиз ўсимликларни йўқотишда ўтдан кенг фойдаланишга ўтилди, минерал моддаларни ўзлаштириш, ва металлургия илдизлари ривожлана бошлади. Бу даврларда меҳнат ва ов қуролларидан фойдалана олишган.
Кейинги икки юз йилликларда одам сонининг ўсиши, фандаги инқилобий ривожланишлар инсонлар фаолияти планетар характерга эга эканлигини исботлайди. Биосферани кейинги эволюциясида инсон фаолияти алоҳида ўрин тутади.
Ҳозирги кундан инсоният тўз эҳтиёжларини қондириш учун ер шарини катта территориясидан фойдаланмоқда.
Биосферани ҳозирги аҳволини ва уни келажагини кўриб чиқамиз.
Табиий бойликлар ва улардан фойдаланиш
Планетамиздаги биологик, шу жумладан озиқ-овқат заҳиралари инсониятни ер шаридаги яшашини таoминласа, минерал ва энергетик ишлаб чиқаришлар инсоният - жамоасини материал асослари бўлиб хизмат қилади.
Инсон ҳаётида табиий бойликлар муҳим ўрин эгаллайди. Табиий бойликларни тугалланмайдиган ва тугалланадиган бўлимларга бўлиш мумкин.
Тугалланмайдиган бойликлар заҳираси унча кўп эмас, улар космик, иқлимий ва сув заҳираларига бўлинади. Бу энергия қуёш радиацияси, денгиз тўлқинлари ва шамол. Бунга яна ҳаво ва сувни қўшиш мумкиндир. Бундай ажратишлар нисбий характерда. Масалан ичимлик суви етишмовчилиги. Ҳаводаги кислородни оладиган бўлсак, ҳам шундай. Лекин энг мураккаб технологиялар билан ҳам шундай бўлиши мумкин.
Тугалланадиган заҳиралар. Бу заҳиралар ўрни тикланадиган ва тикланмайдиган зиҳираларга бўлшинади. Тикланмайдиган заҳиралар қазилма бойликлар: нефтo, металлар, кўмир ва бошқалар. Айрим саноатлар қадимги хисобланади. Масалан металлургия саноатининг тарихи 4 минг йиллар аввал қазиб олина бошлаган (қалай, кумуш, олтин, қўрғошин ва бошқалар).
Ҳозирги кунда фан ва техника прогресси ривожланиши табиий заҳираларни янада кўпроқ ишлаб чиқаришни талаб этмоқда.
Инсонлар хўжалик мақсадларида ер шари катта территорияларини ўзлаштирмоқда, экин майдонларини кенгайтириш мақсадида ўрмонларни кесиш. Натижада ер эррозияси содир бўлмоқда. Ҳозирги кунда ер шари қуруқлик қисмини 20 фоизи инсонлар томонидан қайта ўзлаштирилди.
Маданий деҳқончилик узоқ қадимий тарихга эга бўлишига қарамасдан табиий бойликлар ҳам ўз қадрини йўқотгани йўқ. Масалан балиқчилик инсониятни оқсилга бўлган талабини 17-83 фоизини таoминлайди. Балиқ овининг 90 фоизи денгиздан овланади. Ёввойи ўсимлик ва ҳайвонлардан фойдаланиш ўз қадрини йўқотмаган. Масалан доривор ўсимликлар, ёввойи ҳайвонларнинг ичида хонакилаштириш ишларини амалга оширилиши.
Инсоният жамоаси ва биосфера бир бутун фаолиятда бўлиши керак.
Инсон фаолияти оқибатлари нималарга қодир
эканликларин кўриб чиқамиз:
Хавонинг ифлосланиши. Инсонлар фаолияти натижасида ҳаво ифлосланмоқда. Қишлоқ жойларига нисбатан шаҳарларда ҳаво ифлосланиб, заҳарли газлар миқдори ортмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири табиий ёнилғиларни ёндириш, металлургия саноати. XIX аср охири ва ХХ аср бошларида кўмир саноати, суюқ ёқилғилардан карбонат ангидрид кўп ҳосил бўлиб, ўсимликлар томонидан тўла ўзлаштирилган бўлса, ҳозирги кунда ёниш натижасида кўплаб ҳосил ўлган ҳавони ифлословчи махсулотлар кун сайин ортиб бормоқда. Шулар ичида олтингугурт ангидриди - заҳарли газ сувда осон эриб кислота ҳосил қилади. Ҳаводан ёмғир билан осонгина ерга тушади, ўсимлик хлорофилини, чангчиларини етилмаслигини, ўсимлик баргини қуриб қолишига ва тўкилишига олиб келаи. Ерни қислаталигини оширади ва органик моддаларни чиришини кечиктиради.
Ёқиш натижасида ҳар йил миллиардлаб тонна Со2 ҳавога кўтарилади. Кейинги 100 йил ичида ҳаводаги СО2 миқдори 10 фоизга кўпайган. Бу эса ер шари иқлимига катта таoсир қилади.
Саноат, автомобиллар кўпгина заҳарли газларни - азот оксидлари, углерод оксидлари, қўрғошин, симоб, ҳар хил углеводородларни - ацетилен, этилен, метан, пропан ва бошқаларни ҳавога чиқаради (ҳар бир автомобил бир йилда 1 кг қўрғошин ажратади). Ҳавони ифлосланиши қуёш радиациясини камайтиради, катта шаҳарларда 15 фоиз қуёш радиацияси, 30 фоизга яқин ультрабинафша нурларини тушиши камайган.
Do'stlaringiz bilan baham: |