2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Хоразмда Ануштегинлар ҳокимиятининг вужудга келиши



Download 132,27 Kb.
bet23/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
26. Хоразмда Ануштегинлар ҳокимиятининг вужудга келиши.
Хоразм эли ҳукмдори – Хоразмшоҳ унвонига ўз вақтида бир қатор
сулолалар мансуб бўлганлар. Жумладан, 305-995 йилларда Африғийлар, 995-1017 йилларда Маъмунийлар, 1017-1034 йилларда Ғазнавийлар ноиби
бўлмиш Олтунтош авлодлари шулар жумласидандир. Лекин, айнан
Ануштагенийлар (1097-1231) давридагина мазкур унвон мавқеи ўзининг
баланд чўққисига чиқиб, мазкур сулолани ўз даврининг энг буюк ва нуфузли
салтанатига айлантиришга муваффақ бўлди. Хоразмшоҳ – Ануштагенийлар
давлати тарихига оид бир қатор тарихий манбалар мавжуд бўлиб, улар
орасида қуйидагилар ўз кўламига кўра алоҳида ўрин эгаллайди. Ибн ал –Асирнинг (1160-1234) «Ал-комил фи-т-тарих» («Муфассал тарих»),
Рашидиддин Файзуллоҳ ал- Ҳамадонийнинг (1247-1318) жаҳон тарихига
бағишланган «Жоме ут-таворих» («Тарихлар мажмуаси»), Шаҳобиддин
Муҳаммад ан-Насавийнинг катта аҳамият касб этувчи «Сийрат ус-султон
Жалолиддин Манкбурни» («Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаѐт
фаолияти»), Оловуддин Отамалик Жувайнийнинг (1226-1283) «Тарихи
Жаҳонкушой» («Жаҳонгир тарихи»), Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг «Тарихи
гўзида» («Сайланган тарих») асарлари шулар жумласига киради. Хоразмшоҳ – Ануштагенийлар давлати тарихи ХХ аср
тарихшунослигида ҳам чуқур ўрганилганлигини таъкидлаш лозим. Рус
олимларидан В.В.Бартольд, С.П.Толстов, А.Я.Якубовский, С.Волин ва
бошқалар юқорида таъкидланган масаланинг у ѐки бу жиҳатларига эътибор
берган ҳолда ўз асарларида тегишли масала моҳиятини ѐритиб берганлар.
Шубҳасиз, хоразмшоҳлар тарихи хусусидаги фундаментал асар бу
шарқшунос олим З.Бунѐдов қаламига мансуб «Ануштаген хоразмшоҳлар
давлати» китоби ҳисобланади. Муаллиф ўз асарида хоразмшоҳлар
давлатининг пайдо бўлиши, тараққиѐти, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт, иқтисодий
муносабатлар, маданият масалаларини мукаммал тарзда ѐритиб беради.
27. Хоразмшоҳлар давлатининг гуллаб яшнаши
Хоразмшоҳ - Ануштагенийлар сулоласининг асосчиси Ануштаген
тарихчилардан Рашидиддин, Ҳофизи Абрўларнинг ѐзишларига қараганда
ўғузларнинг туркий «бекдили» уруғига мансуб бўлиб, ѐшлигида қул қилиб
сотилган. Уни салжуқий ҳарбий амирларидан Иззиддин Ўнар Билгитагин
сотиб олган. Султон Жалолиддин Маликшоҳ I (1072-1092) давридаАнуштаген саройда ишончли кишилар сафидан жой олиб, тез орада
таштдорлик мансабини эгаллаган. Энг ишончли кишиларга тақдим этилувчи
ушбу мансаб эгаси тез орада султоннинг энг яқин кишиларидан бирига
айланади. Кейинчалик у Хоразм мутасарруфи мансабига тайинланиб, унга
Хоразм шихнаси (қалъа бошлиғи) унвони берилади. Султон Рукниддин
Беркиѐруқ (1094-1104) даврида Хуросон ҳокими бўлган Додбек Ҳабаший ибн
Олтунтош (1097 йили вафот этган) Ануштагенинг хизматларини инобатга
олган ҳолда унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммадин Хоразм ҳокими этиб
тайинлаб, унга «Хоразмшоҳ» унвонини беради. Айнан шу йилдан сулола
тарихи бошланади.
Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127) отаси ҳаѐтлик чоғидаѐқ Марвда
ўқиб, таълим олган, қатор дунѐвий ва диний илмлардан бохабар маърифатли
шахс бўлган. Тарихий манбалар уни қобилиятли раҳбар сифатида маърифат
аҳлига ҳомийлик қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишган. Аҳли Хоразмда
«Ўз фуқароларига адолатли» ҳукмдорнинг обрўси баланд эди. Хоразмшоҳ
Қутбиддин Муҳаммад Салжуқийларнинг ҳокимияти учун курашларида фаол
қатнашган. Жумладан, 1100 йили султон Жалолиддин Маликшоҳ I нинг ўғли
Санжар томонидан Хуросон ҳудудларини эгаллашда унга қарши исѐнни
бостиришда иштирок этди. Шунингдек, у 1118 йили Санжар томонидан
туриб, уни султонлик тахтига ўтиришига муносиб хиссасини қўшди. Моҳир
дипломатик хусусиятига эга бўлган хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад турли
низоларни бартараф этишда ҳам фаол иштирок этар эди. Хусусан,
Салжуқийлар султони Султон Санжар (1118-1157) Самарқанддаги
Қорахонийлар хони Муҳаммад Арслонхонга (1102-1130) қарши ҳаракатида
Қутбиддин Муҳаммад воситачилигида ушбу низо тинч йўл билан ҳал этилди.
Бу эса Хоразмшоҳнинг ўз даврида қанчалик нуфузи баланд бўлганлигидан
дарак беради.
Ўзи бошқариб турган ҳудуд учун қанчалик масъул эканлигини ҳис
қилган хоразмшоҳ кўчманчи қабилаларнинг ҳужумини бартараф этишга ҳам
муваффақ бўлган эди. Тарихий ѐдгорликларда Хоразмшоҳ Қутбиддин
Муҳаммадни «Подшоҳ Қутбид-дунѐ вад-дин Абул-фатҳ Муъин Амирал-мўминин» («Дунѐ ва дин Қутби, ғалабалар отаси, Мўминлар амири – халифа
ѐрдамчиси») унвони билан аташгани ҳам унинг юқори обрўли давлат арбоби
бўлганлигидан дарак беради. Хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад 30 йил
давомида Хоразмда узлуксиз ҳукмронлик қилди. Гарчи у то вафотига қадар
(1127) Салжуқийлар, хусусан султон Санжарга садоқат билан ҳизмат қилган
бўлса-да, Хоразм эли манфаатлари учун имкон қадар ҳаракат қилганлигини
тарихий манбалар тўлиқ тасдиқлайди. Унинг садоқатли хизматини эътироф
этган султон Санжар, хоразмшоҳ вафотидан сўнг ҳокимлик курсисини ҳеч
иккиланмай унинг ўғли 29 ѐшли Ал-Малик Абу Музаффар Оловуддин
Жалолиддин – Отсизга (1127-1156) топширди.
Отсиз отаси сингари салжуқийлар пойтахти Марвда таълим олган, илм
аҳлини қадрловчи ҳукмдор бўлган. У уламо ва олимларга ҳомийлик қилар,
ўзи ҳам форсийда рубоийлар ѐзар, кўплаб шоирларнинг байтларини ҳам
ѐддан билар эди. Тарихий манбалар Отсизни ўз аҳолисига ғамхўр, адолатлихалқ ҳурматига сазовор, унинг ҳукмронлик даври асосан осойишталикда
ўтганлигини таъкидлашган.
Асли жасур саркарда бўлган Отсиз, Салжуқийларга хизмати даврида
кўплаб муваффақиятларга эришди, жангу-жадалларда ғолиб бўлди.
Салжуқийлар султони ҳам унинг довюраклиги ва жасурлигини қадрлар эди.
Иккинчи томондан эса Отсизнинг ўсиб бораѐтган обрў-эътибори султон
ҳокимиятига раҳна солишидан султон Санжар ҳам хавфсирар эди. Бағдод
халифаси ал – Мустаршид (1118-1135) томонидан 1133 йили Отсиз номига
элчининг жўнатилиши асносида султон Санжарга қарши кураш
масаласининг кўтарилиши, ўзаро кескинликнинг кучайишига сабаб бўлди. Бу
ҳолат ўз навбатида халифалик томонидан Хоразмшоҳ Отсизнинг юқори
обрў-этиборга молик ҳукмдор сифатида тан олинганлиги ҳам билдирар эди.
Ўзининг ўн йиллик ҳукмронлиги мобайнида Отсиз Хоразмни ички ва ташқи
жаҳатдан мустаҳкамлашга катта эътибор берди. Етарлича куч тўплаб, ўз
ҳудудини мустаҳкамлаб олган хоразмшоҳ эндиликда қарамликдан қутулиш
вақти етди деб ҳисоблаган ҳолда ички ва ташқи сиѐсатда мустақил ҳаракат
қила бошлади. Султон Санжар итоатига бўйсунмаган ҳолда Жанд ва
Манғишлоқ ерларига юриш уюштириб, бу ҳудудларни ўз давлати таркибига
киритди. Бу итоатсизлик эса ўз навбатида Султон Санжарнинг 1138 йили
октябрида Хоразм томонига ҳарбий юриш қилишига сабаб бўлди. Султон
Санжар шу йўл билан бошқа қарам сулолаларга ҳам тобеликдан чиқиш учун
жазоланиш муқаррарлигини кўрсатмоқчи эди

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish