2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


XIII-XIV асрнинг биринчи ярмида маданий ҳаёт. Меъморчилик. Халқ оғзаки ижодиёти. Адабиёт ва санъат



Download 132,27 Kb.
bet33/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
43.XIII-XIV асрнинг биринчи ярмида маданий ҳаёт. Меъморчилик. Халқ оғзаки ижодиёти. Адабиёт ва санъат.
ХIII асрнинг иккинчи ярми - ХIV асрнинг биринчи ярмидаги хўжалик, иқтисодий ҳаѐтдаги силжишлар, савдо-сотиқнинг ривожланиши, қолаверса Чиғатой мўғулларининг тобора ўтроқ ҳаѐтга мослаша бориши, босқинчилик вақтида таназзулга юз тутган маданий ҳаѐтнинг нисбатан жонланишига олибкелди. Аввало шаҳарсозлик билан боғлиқ бинокорлик ва меъморчилик йўлга қўйила бошланди. Маҳаллий диний уламолар ва дунѐвий зодагонлар, гоҳида мўғул зодагонларининг баъзилари қурилиш ишларига ҳомийлик қила бош-Қусам ибн Аббос мақбараси. лашди. Меъморчиликда алоҳида ўрин ХII аср. тутган ганчкорлик, ғишт ўймакорлиги, кошинпазлик, меъморий хаттотлик қайта тикланди. Мовароуннаҳр, Хоразмда маҳаллий бинокорлар иштирокида хонақо, мақбара, масжид, мадраса, сарой, миноралар қад кўтара бошлади. Шу даврларда барпо этилган кўпгина меъморий обидалар у ѐки бу кўринишда ҳозирги кунларгача етиб келган. Жумладан, Бухородаги Сайфиддин Боҳарзий мақбарасинибиринчилардан барпо этилган меъморий бино сифатида кўриш мумкин. Таниқли бухоролик шайх Сайфиддин Боҳарзий нуфузли диний уламолардан бири бўлиб, у 1258 йили оламдан ўтган эди. Унинг қабри устида тез орада катта мақбара ва ҳонақо барпо этилди. 1333 йили Бухорода бўлган араб сайѐҳи ибн Баттута ушбу мақбарага юқори баҳо берган эди. Шунингдек, мана шу даврларда барпо этилган Бухородаги Қусам ибн Аббос мақбараси зиѐратхонаси, Хўжа Аҳмад мақбараси, Қўҳна Урганч (Гурганж)даги Нажмиддин Кубро ва Тўрабекхоним мақбараси, масжид ва иккита баланд миноралар (миноранинг ҳозиргача сақланган қисми 62 метрни ташкил этади, минораларнинг биттаси ХХ аср бошларида қулаб тушган), Хўжанддаги Дувахон мақбараси (кейинчалик вайрон бўлган) ва бошқаларни тилга олиб ўтиш мумкин. Қаршидаги бузилиб кетган сарой, Маъсудбек ҳукмронлиги даврида (1238-1289) Бухорода барпо этилган ―Маъсудия‖, ―Хония‖ мадрасалари ва бошқалар тўғрисида манбаларда маълумот бериб ўтилади.
Мазкур давр бинокорлиги ва меъморчилигида пишиқ ғишт, кошин, парчин, меъморий ўймакор ғиштлар ҳамда ганч ва оҳак, писта кўмир, қумлардан тайѐрланган махсус қоришмалар каби қурилиш маҳсулотларидан ҳам биноларни қуришда ҳамда уларни меъморий жиҳатдан безашда кенг фойдаланилади. Ҳашаматли биноларнинг аксарияти эса бир ѐки икки гумбазли, тоқу равоқли ва пештоқли бўлган. Нақшинкор ғишт, кошинлар, китоба (лавҳа) билан нақш бериш анъаналари давом эттирилган. Шунингдек нақшларнинг турли-туман, гулдор бўлиши, ўймакор амалий санъат қайта тикланганлигидан ҳам дарак берар эди. Кулолчилик, мисгарлик, заргарликда ҳам нақш билан ишлов бериш ҳолати авж олади.Шубҳасиз, Чингиз Ўрдаларининг босқини Мовароуннаҳр ва Хуросон илм фан, адабиѐт ўчоқларига катта зарба бўлиб тушади. ХIII аср-ХIV аср охирларига қадар мўғуллар қадами етмаган ѐхуд уларнинг таъсири кам бўлган Деҳли султонлиги, жанубий Эрон, Кичик Осиѐ, қисман Сурия ва Мисрда илм-фан, маърифат, адабиѐт тараққий эта бошлаган эди. Фақатгина ХIV аср охири- ХV аср бошларига келибгина маърифат, маданият ўчоқлари яна Мовароуннаҳр ва Хуросонга кўчади.ХIII аср - ХIV асрнинг иккинчи ярмида форс-тожик адабиѐтида айниқса Жалолиддин Румий (1207-1272), Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (1219-1293), Амир Хусрав Деҳлавийларнинг (1253-1325) ўрни ва мавқеи кўтарилиб, улар жаҳон адабиѐти оламига кенг таниладилар. Асли Балх шаҳридан бўлганРумий 14 ѐшлигида ўз оиласи билан мўғул босқинидан қочиб Кичик Осиѐнинг Кўния султонлигига бориб қолади. Кўния, Ҳалаб, Дамашқда таҳсил олиб, буюк тасаввуф илми шоири ва файласуфи бўлиб танилади. У шеъриятда сўфий-фалсафий жанрни ривожлантириб, ўзининг 36 минг байтдан иборат ―Маснавийи-маънавий‖ деган достонини яратади. Саъдий эса ўзининг ―Гулистон‖ ва ―Бўстон‖ асарлари, ғазаллари, аҳлоқий фикрлари билан кенг шуҳрат қозонади. Унинг асарларида она-Ватанга муҳаббат,
инсонпарварлик, меҳр-муҳаббат ғоялари ҳамиша барқ уриб туради. У ўз асарларида кишиларни ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликка, ҳукмдорларни адолат ва инсофга чақириб, салбий хусусиятларни қоралаб чиқади. Саъдий ўз умрини она шаҳри Шерозда тугатади. Хусрав Деҳлавий Ҳиндистоннинг шимолига мўғул босқинидан қочиб борган асли Кеш (Шаҳрисабз) лик кишилар хонадонида дунѐга келади. У Деҳлида султон саройида яшаб, ўзининг ажойиб ―Хамса‖ достонини, Ҳиндистонда ҳозиргача машҳур ―Хизрхон ва Дувалра‖ни, ―Мифтаҳ ал-футуҳ‖ (Ғолиблик калити) ―Нуҳ сипеҳр‖ (Фалакнинг тўққиз гумбази) каби асарларни ѐзади. XIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тарихнавислик ҳам ривож топа бошлайди. Бу даврда асли Ғур вилоятидан бўлган Абу Умар Минҳожиддин Жузжонийнинг 1260 йил ѐзилган ―Табақоти Носирий‖ (Носирга аталган табақалар), Оловиддин Ота Малик Жувайнийнинг ―Тарихи жаҳонгўшаий‖ (Жаҳон фотиҳи тарихи), Файзуллоҳ Рашидиддин Ҳамадонийнинг ―Жомэ ат -таворих‖ (Тарихларнинг жамланиши) Шаҳобиддин ан-Насавийнинг ―Сийрат ас-султон Жалолиддин Манкбурни‖ (султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаѐт фаолияти) каби нодир тарихий асарлари ҳам жаҳон юзини кўрди.
Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish