2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳарбий юришлари. Х-XI асрларда Жанубий ва Шимолий Хоразм



Download 132,27 Kb.
bet20/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
23. Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳарбий юришлари. Х-XI асрларда Жанубий ва Шимолий Хоразм.
Маҳмуд Ғазнавий Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмунни (1009-1017 й.)
ўзига куѐв қилиб олиб, тез орада таъсирини Хоразмга ҳам ўтказиш
тараддудига тушади. Бу вақтга келиб, Хоразм юксак деҳкончилик
маданиятига эришган, мусулмон дунѐсида илм-фан маркази, юксак
салоҳиятли олимлар юрти сифатида ҳам донг таратган эди.
Аввалига Ғазнавийнинг элчиси, кейин Султон Маҳмуднинг ўзи
Маъмунни сиқувга олиб, ундан қарамликни талаб қила бошлайдилар. Бир
тарафдан Маҳмуд Ғазнавий, бошқа тарафдан атрофдаги аъѐнлари ҳамда
зодагонлар томонидан қаттиқ қистовга олинган Хоразмшоҳ, 1017 йил
баҳорида сарой фитнаси қурбонига айланади. Натижада, Маҳмуд бу
233
воқеликни баҳона қилиб катта қўшин билан келиб, Ҳазорасп ѐнидаги жангда
Хоразм қўшинини мағлубиятга учратади. Хоразмдан кўплаб бойликлар
билан бирга, фан ва маданият арбоблари ҳам Ғазнага кўчириб келтирилади.
Улар орасида улуғ олим Абу Райҳон Беруний ҳам бор эди. Хоразмга эса
султоннинг собиқ бош ҳожиби Олтинтош ноиб этиб тайинланди.
Қорахонийларнинг ўзаро тафовутларидан фойдаланган Маҳмуд
Ғазнавий 1024 йили Амударѐ бўйларига юриш қилиб, Чағаниѐн, Қобадиѐн,
Хутталон ва бошқа чегарадош вилоятларни ўз давлати таркибига киритади.
ХI аср тарихчиси Гардизий «Зайнул ахбор» асарида Маҳмуд Ғазнавий билан
Тамғачхон Қодир Қорахонийнинг юзма-юз учрашуви ҳақида ҳикоя қилади.
Учрашув 1025 йили Самарқанд жанубидаги бир жойда бўлиб ўтади. Шундан
сўнг Султон Мовароуннаҳр ишларига янада кўпроқ аралаша бошлади.
Шиа мазҳабидаги Буваҳийлар сулоласи ҳукмронлигига чек қўйган
султон Маҳмуд Ғазнавий 1029 йили Рай ва Жилобни ҳам ўз мулкига қўшиб
олади. Натижада, Маҳмуд Ғазнавий мусулмон шарқидаги энг йирик ва
қудратли давлат соҳибига айланади. Албатта, Маҳмуд Ғазнавий ўз даврининг
фарзанди бўлиб, мураккаб ва зиддиятли вазиятлар, қарама-қаршиликларга
бой бўлмиш ўрта асрларда ҳукмдорлик қилган. Бу ҳол унинг барча саъй-ҳаракатлари, ички ва ташқи сиѐсатида яққол намоѐн бўлган.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish