2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши



Download 132,27 Kb.
bet1/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33

2. IVасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши.
IV аср ўрталарида Ўрта Осиѐ ерларига шимоли шарқдан хион
қабилалари бостириб кирадилар. Тарихда хионийлар номи билан машҳур бўлган бу қабилаларнинг асли ватанини айрим тадқиқотчилар Орол бўйида деб ҳисоблайдилар. Хионийлар хун қабилаларига қон-қариндош бўлганликларидан бўлса керак, ғарб тарихчилари уларни ―оқ хунлар‖ деб атайдилар. IV асрнинг ўрталарида анча кучайган хионийлар жанубга томон ҳаракат қилиб сосонийлар билан тўқнашадилар. Бу тўқнашувлар ҳамда хионийлар йўлбошчиси Грумбат, уларнинг Суриядаги Умда шаҳрини қамал қилганликлари ҳақида Аммиан Марцеллин маълумотлар беради. Дастлабки ҳаракатларда хионийлар мағлубиятга учрасаларда, кейинроқ улар шарққа томон юришлар қилган сосонийлар шоҳи Шопур II га қаттиқ зарбалар берадилар. К.Тревернинг фикрича, хионийлар IV асрнинг 70-йилларида ўзининг кучайган палласига киради. Ўрта Осиѐда кидарийлар ва эфталитлар ҳукмронлиги ўрнатилгач хионийларнинг сиѐсий аҳволи ўзгаради ва улар эфталитларга тобе бўлиб қолади. Афсуски, хионийлар ва кидарийларнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келмаган. Хионийлар ва кидарийларга нисбатан эфталитлар ҳақидаги маълумотлар нисбатан кўпроқ сақланган. Эфталитлар тарихи юзасидан маълумотлар рим, византия, сурия, арман ва араб тарихчиларининг асарларида, Хитой солномаларида, паҳлавий матнларда, Фирдавсийнинг ―Шоҳнома‖сида учрайди. Шунга қарамадан эфталитларнинг келиб чиқиши ҳақидаги олимларнинг фикрлари турлича. Мисол учун, С.П. Толстов, А.Н.Бернштам, К.В.Тревер каби олимлар эфталитларнинг илк ватани Сирдарѐнинг қуйи оқими деб ҳисобласалар, А.Мандельштам, Р.Гришман, Л.Гумилѐв, К.Еноки каби олимлар эса эфталитлар ватанини Бадахшон деб ҳисоблайдилар. Б.Литвинский ва К.Иностранцевлар эфталитларнинг илк ватани Фарғонанинг тоғ олди ҳудудлари бўлганлиги ҳақидаги фикрни илгари сурадилар. Уларнинг туркий ҳалқлар бўлганлиги ҳақидаги масала узил-кесил ечимини топмаган.
3.Ўрта Осиёга кидарийларнинг (V асрнинг 20-йилларида) кириб келиши ва ўз ҳукмронлигини ўрнатилиши.
Милоднинг IV-V асрлари Ўрта Осиѐ қадимги тарихининг муҳим босқичларидан ҳисобланади. Улкан Кушонлар давлати ички ва ташқи курашлар натижасида бир қанча мустақил давлатларга бўлиниб кетади. Ўрта Осиѐнинг жанубида унинг тарихидан Тохаристон ва Марв ажралиб чиқади. Улардан шимолда эса Суғд алоҳида бўлса, унинг шарқий томонида Уструшона жойлашади. Уструшонага туташ ҳудудларда Фарғона, Ўрта Осиѐнинг шимолий ҳудудларида Чоч ва Хоразм мулклари мустақил эди. Бу даврда Ўрта Осиѐда бўлиб ўтган сиѐсий жараѐнлар кўп сонли ички ва ташқи урушлар билан боғлиқ эди. Шунингдек, милодий IV-V асрлар Ўрта Осиѐ ҳудудларига кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар иттифоқи юзага келиши натижаси бўлган, янги сиѐсий кучлардан бири Кидарийлар бўлиб, улар ҳақидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бэйши Солномасида ҳамда ғарб муаллиф тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, кидарийларнинг дастлабки, ватани Шарқий Туркистон эди. Бэйши солномасида берилишича, юечжилар ҳумдори Цидоло жужанлар ҳужуми туфайли ўз қароргоҳини Боло (Балхга) га кўчирган. Яна шу манба хабар беришича, Кидар Шимолий Ҳиндистонга юриш қилиб Гандхардан шимолдаги 5 та давлатни ўзига бўйсундирган. Айрим тадқиқотчилар, кидарийлар Шарқий Туркистондан кўчишни бошланган сўнг улар икки қисмга бўлиниб, катта қисми шимоли-ғарбий Ҳиндистонга, кичик қисми эса Ўрта Осиѐга жойлашадилар, деган фикрни илгари сурадилар. Кидарийларнинг Ўрта Осиѐга жойлашуви масалалари билан шуғулланган. С.К.Кабановнинг фикрича, уларнинг маркази Балх эмас балки Қарши атрофларидаги Ерқўрғон кўҳна шаҳри бўлган. Бу фикрни Л.Н.Гумилѐв ҳам қўллаб-қувватлайди. Аммо, бу фикрни кўпчилик олимлар эътироф этмайдилар ва балки Қарши атрофларида кидарийларнинг кандайдир кичик гуруҳлари жойлашган бўлиши мумкин деган фикрни билдирдилар.Япониялик тадқиқотчи К.Еноки брахмий ѐзувида зарб этилган, ―Кидара Кушон ша‖ деган ѐзув битилган тангаларни ўрганиб, улар тахминан 390-430 йилларга мансуб деган хулосага келади. Ҳинд олими А.Биварнинг хулосаларига кўра, бундай танганлар иккита ҳоким томонидан бир вақтнинг ўзида зарб этилган бўлиши мумкин. Енокининг фикрича, Кидарийлар Тохаристон ва Гардхарни 412-437 йиллар оралиғида ўз қўл остиларига бирлаштирганлар. Айрим тадқиқотчилар Кидарийларни Шарқий Туркистондан кириб келган кушонлар қолдиғи бўлиши мумкин деган фикрни илгари суришади. Шунингдек, Кидарийларнинг Ўрта Осиѐнинг жанубидаги Хионийлар билан иттифоқчилиги ҳамда уларнинг Эронга қарши биргаликдаги ҳаракатлари тўғрисидаги тахминлар ҳам бор.Тадқиқотчилар Кидар ҳукмронлик қилган даврни IV асрнинг иккинчи ярми ва V асрнинг биринчи чораги билан белгилайдилар. Кидар (ѐки кидара) аввал бошда Эрон шоҳи Шопур II га бўйсунган. Оқ хунлар бостириб келиши билан ўз ўғли Пирони Пешоварда қолдириб Шимолга йўл олган. Оқ хунлар билан кураш манбаларда 400-йилларга тўғри келиши таъкидланган. Кидар Шопур II (309-379 йй)нинг замондоши бўлиб, авваламбор кушонлар ҳокимиятининг давомчиси сифатида уларга бўйсуниб келган ҳамда хионийлар ѐрдамида Бақтрияда кушонлар ҳокимиятига чек қўйган.Кидарийлар тез орада Амударѐ ўнг ва чап қирғоқ ҳавзаси ҳамда Суғднинг катта қисмини эгаллайдилар. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, кидарийлар Эрон сосонийлари билан кўп марталаб урушлар олибборадилар. Бу урушлар айниқса сосоний подшолари Варахран V (420-438 йй.) ва Ёздигард II (438-457 йй.) даврларида айниқса авжига чиқади. 456 йилда бўлиб ўтган навбатдаги ҳарбий тўқнашувлардан сўнг катта талофатга учраган кидарийлар қайта ўзларини ўнглаб ололмадилар. Бу воқеадан кейин кидарийлар ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда Гупта давлатини эгаллаб бу ерда 75 йил ҳукумронлик қилгани, 477 йилда Гандхардан Хитойга элчилар юборгани маълум холос

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish