17.Исмоил Сомоний ва унинг ислоҳатлари. Марказлашган давлат бошқарувининг ташкил топиши.
893 йилда Наср вафот этгач, Исмоил
Мовароуннаҳрнинг тўлақонли ҳукмдори бўлиб қолди. Пойтахт тез орада
Самарқанддан Бухорога кўчирилди. Исмоил Сомоний 893 йилда
кўчманчиларга қарши қўшин тортиб дастлаб Тарозни, кейин эса
Уструшонани эгаллашга муваффақ бўлди.
Бағдод халифаси ал-Муътадид (892-902 йй.) Исмоилнинг қудрати ошиб
кетаѐтганидан саросимага тушиб 898 йилда Мовароуннаҳр ноиблигидан
Исмоилни тушириб унинг ўрнига саффорий Амр ибн Лайсни ҳоким этиб
тайинлаш ҳақида ѐрлиқ жўнатади. Мовароуннаҳр ноиблиги тўғрисидаги
ѐрлиқни олгач Амр ибн Лайс Исмоилга қарши қўшин тортди. 900 йилда Балх
атрофида Исмоил Саффорийлар қўшинларини тор-мор этди. Манбалардаги
маълумотларга кўра, Исмоилни нафақат Бухородан, балки Хоразм ва
Фарғонадан ҳам келган ҳарбий кучлар қўллаб-қувватлаган эдилар.
Наршахийнинг маълумот беришича, Исмоил бу жангда Бухоро
ҳунармандлари ва оддий халқнинг қўлига қурол бериб ўз озодлигини сақлаб
қолишга чақирган. Кенг халқ оммасининг қўллаб-қувватлаши натижасида
Исмоил Сомоний араб босқинидан кейин биринчи бўлиб ўзаро жанжаллар
домига тортилган, босқинчилар томонидан таланган ўлкани қудратли ва
мустақил давлатга айлантириш йўлини тутди. Шу тариқа Исмоил
Мовароуннаҳр ва Хуросон, Эроннинг қатор шарқий ва шимолий
вилоятларини ўз ичига олувчи йирик давлатга асос солди ва бу ҳудудларда
Араб халифалиги ҳукмронлигига асосан чек қўйилди.
Фарғона, Исфижоб (Сайрам), Шош, Самарқанд, Бухоро Хоразм,
Чағониѐн, Хутталон, Кеш, Хуросон, Сейистон, Ғазна каби қатор вилоятлар
Сомонийлар давлати таркибига кирди. Исмоил Сомоний йирик ер эгаси
бўлиб, маҳаллий зодагонлар ва савдогарларга таяниб давлатни идора қилган.
Исмоил ва бошқа Сомонийлар ҳам ички ижтимоий зиддиятларни йўқота
олмадилар. Натижада деҳқонларнинг ер эгаларига қарши чиқишлари бўлиб
турган. Бундан ташқари айрим чекка вилоятлар ҳокимлари марказлаштириш
сиѐсатига қаршилик қилиб турганлар.
907 йилда Исмоил Сомоний вафот этиб тахтни унинг ўғли Аҳмад ибн
Исмоил эгаллади.Давлатни бошқарувчи олий ҳукмдор амир унвонига эга эди. Исмоил
Сомоний ўз даврида марказлашган давлат бошқаруви тизимини жорий этган
эди. Сомонийлар давлати мажмуини мустаҳкамлашда Нуҳ II Сомонийнинг
маърифатли вазирлари Абдуллоҳ Муҳаммад Жайҳоний ва Абуфазл
Муҳаммад Баламийларнинг хизматлари катта бўлган. Сомонийлар
ҳукмронлиги даврида бош вазир лавозимига асосан шу икки сулола
вакиллари тайинланган. Давлат мажмуи даргоҳ (амир саройи) ва девонга
(вазирликлар, давлат идораси) бўлинган. Саройда сиѐсий ҳокимият соҳиби хорас қўл остида бўлиб, у олий
ҳукмдор фармонлари ижросини назорат қилган. Даргоҳ ҳамда бошқа муҳим
давлат идораларининг хавфсизлигини амалга ошириш хизматини бош ҳожиб
ва унинг ходимлари олиб борган. Саройда шарбатдорлар, дастурхончилар,
таштадорлар, от боқарлар, хўжалик бекалари каби турли хизматчилар бўлган.
Саройдаги барча хўжалик ишларини вакил бошқарган. Вакил саройдаги энг
эътиборли кишилардан бири ҳисобланган. Наршахийнинг маълумот
беришича, Наср II даврида Бухоро регистонида давлатдаги 10 та девонга атаб
махсус 10 та бино қурилган. Давлатда қуйидаги девонлар фаолият кўрсатган
Do'stlaringiz bilan baham: |