2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Араб ҳалифалиги истилосининг оқибатлари



Download 132,27 Kb.
bet9/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
12.Араб ҳалифалиги истилосининг оқибатлари
13.Ислом дини ва унинг Ўрта Осиёга тарқатилиши. Маънавий маданиятдаги ўзгаришлар.
ислом динининнг кўп жиҳатдан
афзаллиги, ахлоқ ва интизом нуқтайи назаридан оммавийлиги хусусияти
араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан уни тез орада қабул
этилишига сабаб бўлади. Қутайба сингари уни пул ва қилич билан жорий
этиш мумкин эмас эди. Қачонки ислом моҳиятига етилгачгина унга рағбат ва
эътиқод кучайиб кетади. Олиқ-солиқ, маиший ҳаѐт бобида, закот масаласида
Қуръон ва Шариат аҳкомларининг қоидалари меҳнаткаш аҳоли томонидан
тезда қабул қилинди. Аллоҳ олдидаги тенглик эса диннинг аҳамиятини
кучайтирар эди. Исломнинг халқпарварлик руҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эга
бўлди. Зеро, ислом дини маънавий бўшлиқни тугатди. Диѐримизда ота-боболаримиз дини-ислом фақатгина мустақиллик шарофати билан қайта
тикланди.
Президентимиз ташаббуси билан буюк диний арбоблар-Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал- Мотурудий, Бурхониддин ал-Марғиноний, Абдулхомид Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд ва
бошқаларнинг таваллуд ѐшларининг кенг миқѐсда нишонланиши, уларнинг
охирги манзилгоҳларини обод қилиб, зиѐратгоҳларга айлантирилиши, диний
байрамларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимизнинг тикланиши,
диндорларга ўз эътиқод ҳуқуқларининг қайтариб берилиши, қатор масжид-мадрасаларниннг, халқаро ислом тадқиқот маркази, Ислом университетининг
очилишлари ва бошқа хайрли, савобли тадбирлар мусулмон оламининг бир
қисми бўлган Ўзбекистонда ҳақиқатда муқаддас Ислом динига қанчалик
эҳтиром билан қаралаѐтганлигининг ѐрқин исботидир. Зеро, Президентимиз
И.Каримовнинг ―Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда‖ номли рисоласида,
бизнинг маданиятимиз, маънавиятимиз, ўтмишимиз, ислом тарихи, унинг қонун-қоида ва
анъаналари билан чамбарчас боғланиб кетганлиги алоҳида
таъкидлаб ўтилади.
14.Араб халифалигининг мустамлакачилик, солиқ ва диний сиёсати. Халифалик зулмига қарши халқ Қўзғолонлари ва уларнинг оқибатлари
Моваруннаҳрда ҳижрийнинг 100 йилида (719 йил) араб ҳокимияти
тугайди деган гап-сўзлар тарқала бошлайди. Араблар олиб бораѐтган
босқинчилик сиѐсатига қарши биринчи бўлиб, 720 йилда Суғд аҳолиси бош
кўтаради. Қўзғолонга Самарқанд ихшиди Ғурак ва Панжикент ҳокими
Деваштичлар бошчилик қиладилар.
Суғдларга ѐрдам бериш учун Туркий ҳоқон шаҳзода Кўрсул
бошчилигидаги туркий лашкарини Самарқандга юборади. Суғддаги қўзғолон
умумхалқ қўзғолонига айланиб кетди. Қўзғолончилар арабларга зарба бера
бошладилар. Фақат айрим шаҳар ва қалъалар ичида қуршовда қолган араб
ҳарбий қисмларигина катта бож ва эътиборли вакилларни қўзғолончилар
ихтиѐрига гаровга бериш билан жон сақладилар. Хуросон ноиби Сайид ибн
Абдулазиз бу қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлолмади.
721-йил Халифа Язид ибн Абдумаликнинг тавсияси билан Хуросон
ноиби этиб Сайид ибн Амир ал-Хароший тайинланади. У Ироқдаги халқ
қўзғолонини бостиришда ўз шафқатсизлиги билан ном чиқарган эди. Сайид
ал-Хароший қўзғолончилар билан олиб борган музокаралар натижасида
Ғурак бошлиқ зодагонларнинг бир қисми араблар томонига ўтиб кетади.
Қўзғолончилардан бир қисми эса курашни давом эттиришни лозим
кўрадилар. Араблар 400 та бой савдогарлардан бошқа ҳамма Суғд
қўзғолончиларини қириб ташладилар. Қўзғолончиларга ѐрдам берган
Хўжанд аҳли ҳам жазоланди.
Мовароуннаҳр аҳолисини тинчлантириш ва араб ҳокимиятини
мустаҳкамлаш мақсадида Хуросон ноиби Ашрас ибн Абдуллоҳ (727-730 й.)
ислом динини қабул қилганлардан хирож ва жизя солиғи олишни бекор
қилади. У ислом динини кенг тарғиб қила бошлайди. Чегарадаги ерларда
янги истеҳком қурилиб, чегаралар мустаҳкамлана борди. Лекин ғазнага кам
даромад тушаѐтганлиги, зодагонларнинг шикояти туфайли хирожни қайта
тиклайди. Ўз сиѐсатини тарғиб қилиш мақсадида иккита таниқли араб
руҳонийси Ас-Сайид Солиқ ва Робия ибн Умранни Самарқанд ва Бухорога
жўнатади. Хирож солиғи зодагонлардан ҳам, камбағаллардан ҳам зўрлаб
ундирила бошланади. Самарқандда Абу Сайид бошчилигидаги 700 та суғдликлар хирож
тўлашдан бош тортадилар. Улар шаҳардан 7 фарсах нарига ўтиб, қаршилик
ҳаракатига тайѐргарлик кўра бошладилар. Абу Сайидни ҳийла ишлатиб
музокара учун Самарқандга чақиртиришади ва ўша ернинг ўзида уни ва
сафдошларини зиндонбанд этадилар.
Ўзаро курашлар, 733-734 йиллардаги Зарафшон воҳасидаги
қурғоқчилик, мустамлака зулмининг кучайиши-буларнинг ҳаммаси
Мовароуннаҳрдаги норозиликнинг янада авж олишига олиб келди.
Норозилик араб ҳарбийлари ва қисман зодагонлар ичида ҳам кучая борди.
Шу пайтга келиб хорижийлар ҳаракати ва мафкураси янада кенг тарқала
бошланди. Хорижийлар юқорида қайд қилинганидек, шиалар гуруҳиданVII
аср охирида ажралиб чиққан бўлиб, бу сўзнинг луғавий маъноси
қўзғолончилар дегани эди. Аввал бошда бу ҳаракат оддий араб ва бошқа
мусулмон халқларнинг манфаатларини ҳимоя қилар эди. Кейинчалик бу
гуруҳдан ибодийлар, азракийлар ва бошқа жамоалар ажралиб чиққан.
Хорижийлар таълимотига кўра мусулмонлар-зиммийлар (бошқа диндагилар)
устидан ҳукмрон бўлишлари керак эди.
Мовароуннаҳрда Хорижийлар ҳаракатига шу пайтда Хорис ибн
Сурайж бошчилик қилади. Хорис Мовароуннаҳрда тезда шуҳрат қозонди. У
Самарқанд ва Дабусиядаги Абу Сайид тарафдорларини ўз қўли остида
тўплади. Абу Фотима уни ѐрдамчиси ва ҳарбий маслаҳатчиси этиб
тайинланди.
Хорис Уммавий халифаларни исломга риоя этмасликка айблаб, бутун
Хуросон ва Марв аҳолисини хирож ва жизядан озод қилишни талаб этади.
Кеш халқ оммасига таяниб, у Хуросоннинг шимолига юриш қилади. Унинг
қўшини таркибида Хутталон шаҳзодаси Сабил, қарлуқ ябғуси ва Абу Фотима
гуруҳи ҳам бор эди. Халқ ҳаракатларидан норози бўлган халифа Хуросонга
янги ноиб Осим ибн Абдуллоҳни тайинлайди. Хорис қўшинлари
Хуросоннинг катта қисмини эгаллашиб, Осимни чекинишга мажбур этишади. 735 йилга
келибгина халифа янги ноиб Асад ибн Абдуллоҳни
Хуросон валийси этиб тайинлаб, катта куч билан Хорисга қарши кураш
бошлайди. 736-737 йилларда Асаднинг қўшини Хуросондан Хорисни сиқиб
чиқаришга муваффақ бўлади. Қўзғолончиларнинг ижтимоий таркиби ҳам,
талаблари ҳам турлича эди. Қўзғолонда аҳолининг деярли ҳамма табақалари
қатнашади.
Албатта, ҳукмдорлар ўртасида ўзаро низолар, хиѐнаткорона
ҳаракатлар, қурол-яроғнинг етишмаслиги, яхши уюшмаганлик ва бошқалар
ўзининг таъсирини кўрсатди. Шундай бўлса ҳам қўзғолончилар изсиз қолмай
халифалик сиѐсий ҳаракатида ўзининг аксини топди.
Улкан халифаликни 661 йилдан бошлаб Уммавийлар сулоласи
бошқариб келар эди. Бу сулола даврида жуда кўп сиѐсий ўзгаришлар, диний
мазҳаблар, гуруҳларнинг кучайиши, бошқаришдаги номутаносиблик,
мустамлакачилик сиѐсати, зўравонлик, адолатсизликнинг авж олиши рўй
бердики, бу нарса сулоланинг кейинги даврида унинг фаолиятини қийин
аҳволга солиб қўйди. Ўрта Осиѐда ва бошқа халифалик ерларида халифаликка қарши
норозилик кайфиятлари кучли эди. Уларнинг солиқ
сиѐсатидан, зўравонлигидан қуйи табақалар, ўз ҳуқуқларининг
камситилганидан эса юқори табақалар норози эди. Уммавийларнинг
ҳокимиятини араб аҳолиси ҳам қўлламас эди. Уларнинг ҳокимиятга
келишини турли гуруҳлар, мухолифат кучлари ноқонуний деб билишар эди.
Аввало хорижийлар уларга қарши бўлиб, халифалик тахтининг меросий
бўлишини нотўғри деб баҳолар эдилар.
718 йилдан бошлаб махфий тарзда Муҳаммад Пайғамбарнинг
амакилари Аббоснинг тарафдорлари ўз ғояларини тарғиб қила бошладилар.
Улар ҳошимийлар уруғи (Пайғамбар шу уруғдан) вакиллари ҳокимиятга
даъвогардирлар деб ҳисоблашар эдилар. Кейинчалик улар ўз курашларида
шиалар билан бирга ҳаракат қила бошлайдилар.
Ерга эгалик муносабатларнинг ривожланиши, ижтимоий-сиѐсий
вазиятнинг ўзгариши уммавийларнинг сиѐсий саҳнадан кетишларини,
уларнинг аввалги мавқеи тугаганлигини кўрсатиб турар эди. Уммавийлар
сиѐсатидан оммавий норозилик айниқса МарвонII (744-750 й.) ҳукмронлик
даврида кучайиб кетди. МарвонII нинг хирож солиғи миқдорини
кўпайтириш ва маҳаллий халқлар вакилларини оғир қурилиш ишларига кенг
жалб қилиши норозиликнинг алангаланишига олиб келди. Мовароуннаҳр ва
Хуросонда Аббосийлар вакиллари катта ер эгаларини ўзлари томонга жалб
қилишга ҳаракат қиладилар. Аббосийлар вакиллари халифа Хишом (724-743
й.) давридаѐқ Ўрта Осиѐда ҳаракат қила бошлаган эдилар. Уларнинг
тарғиботчилари таъқиб остига олинар, улар қўлга тушгудек бўлса, қўл-оѐқлари кесилар эди. Айниқса Наср ибн Сайѐр аббосийлар ва шиаларнинг
катта душмани бўлиб уларни доимо таъқиб этиб келар эди. Аббосийларнинг
ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва унинг ҳаракати муҳим аҳамият
касб этди. 746 йил Абу Муслим аббосийлар тарғиботига бошчилик қилиш

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish