6.VI асрнинг 70-80 йилларида Турк хоқонлигининг бошқарув тартиби.
Давлат бошқаруви. Турк ҳоқонлигида давлатнинг олий ҳукмдори "ҳоқон" унвонига эга бўлган. Хитой манбалари маълумотларига кўра, туркийлар хонни тахтга ўтқазишда махсус маросим ўтказишган. Яъни, амалдорлар бўлажак хонни кигизга ўтқазиб, қуѐш юриши буйлаб 9 маротаба айлантирганлар, иштирокчилар эса уни қутлаб ва улуғлаб турганлар. Сўнгра хонни отга ўтқазиб, бўйнига ипак мато боғлаганлар ва ундан "Сиз неча йил хон бўлмоқчисиз?" деб сўраганлар. У неча йил хон бўлишини айтган ва шу муддат тугагач тахтдан кетган.Қадимги туркий афсоналарда берилишича, туркларнинг тасаввурига кўра, давлатчиликнинг маркази, давлатни ўз қўлида бирлаштирувчи шахс
ҳоқон ҳисобланган. Бошқарувда ҳоқонларнинг ҳукмрон сулоласи асосий бўлиб у учта куч - осмон (тангри), ер-сувнинг куч ва иродаси ҳамда турк халқининг яратувчанлик фаолияти туфайли юзага келтирилади.Ҳоқондан кейинги шахс, биринчи амалдор ―Ябғу‖ (Баҳодир) бўлиб, у бош саркарда ҳисобланган. Аммо, ябғу тахтга меросхўрлик қила олмас эди. Туркий хоқонлиги тахтига ворислик тартиби турк давлатчилиги тузилиши учун хос бўлган улусларга бўлиниш тизимига асосланиб белгиланар эди. Ушбу тизимга кўра тахт аксарият ҳолларда отадан ўғилга эмас, акадан укага, амакидан жиянга мерос қолар эди. Тахт меросхўри тегин (шаҳзода) деб юритилган. Шаҳзодалар то тахтга ўтиргунларига қадар ўзларига берилган улусларни бошқариб турганлар. Ўрта Осиѐдаги маҳаллий ҳокимларнинг фаолиятини назорат қилувчи амалдор, ҳоқоннинг назоратчиси - "тудун" дебаталган. Туркий ҳоқонлиги конфедератив давлат бўлган. Туркийлар ўз юрти ва давлатини "эл" деб аташган. Биринчи турк ҳоқони Буминхон элхонунвонига эга бўлганлиги бежиз эмас. Хоқонлик таркибидаги кўплаб қабила ва элатларни бирлаштириш ва бошқариб туриш, улардан маълум миқдордаги солиқлар ва ўлпонларни ўз вақтида йиғиб олиш мақсадида ҳоқонликда махсус маъмурий ва ҳарбий-сиѐсий бошқарув тизими жорий этилган эди. Давлатни бошқаришда олий ҳукмдорга унинг якин қариндошлари, аввало, ҳукмрон сулола аъзолари ҳамда улар томонидан барпо этилган бошқарув тизими ѐрдам берар эди. Манбаларнинг маълумот беришича, у тўртга бўлинган. Яъни, қариндошлар, ҳоқонга иттифоқдош бўлган қабила ва халклар; ҳоқоннинг ўнг томонида ўтирувчи амалдорлар ва маъмурий ходимлар; ҳоқоннинг чап томонида ўтирувчи амалдорлар ва ходимлардан иборат бўлган. Ҳоқоннинг қариндошлари - ўғиллари, амакиси, жиянлари ва ака-укаларига "тегин" унвони берилган. Хитой манбаларида маълумот берилишича, ҳоқонликда бешта олий мансаб - еху (ябғу), ше (шод), деле (тегин), силифа (элтабар) ва тутунфа (тудун) қабилар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси мерос қилиб қолдирилган.Туркий ҳоқонлиги давлатининг асосини ер билан бирга халқ ташкил этар эди. Ўз даврида Ўрта Осиѐда давлатчиликнинг мустақил ва анъанавий шаклларини ривожлантирган туркийлар давлати мавжуд жамиятнинг муайян ижтимоий тузилмаларига ва қадимги туркларнинг давлат томонидан ташкил этилган ҳамда назорат қилинадиган хўжалик фаолиятига таянар эди. Тарихий адабиѐтларда берилишича, бу фаолиятнинг асосини кўчманчи чорвачилик ташкил этган. Чорвадор туркларда уруғ-қабилачилик анъаналари ниҳоятда кучли бўлиб, қабила ва уруг жамоаларининг асоси катта оилалардан иборат бўлган. Кўчманчи чорвадорлар халқ оммасини турклар "будун" ѐки "кора будун деб аташган
Do'stlaringiz bilan baham: |