35.XII-XIII асрнинг бошларида Мўғулистондаги қабилалар ва бирлашган мўғул давлатининг ташкил топиши.
Мўғуллар ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд бўлиб, улар мену(менва) номи остида Хитойнинг Тан сулоласи (618-908) солномасида илк бора тилга олинади. Таъкидлаш жоизки, мўғул атамаси ҳалигача ўзининг илмий исботига эга эмас. Улар Олтой ва Жанубий Сибирдаги туркий қабилаларга яқин ва қондош бўлганликлари эҳтимолдан холи эмас. Бу хусусда олимлар турли фикрларни билдирадилар. Мўғул этногенези ҳам мураккаб масала бўлиб, ҳар ҳолда элат сифатида улар ХIII асрда юзага келган бўлиши керак. Х-ХI асрларда эса асли Амур дарѐси бўйларида яшаган 16 та уруғ-аймоқларга бўлинган татан (татар)ларнинг таркибий қисми сифатида уларнинг бир уруғидан алоҳида, мохе (мўғул) қабиласи вужудга келган дейилади. Бу қабила тезда кучайиб 1135-39 йиллари Хитойга қатор юришларни амалга оширишади. Ҳатто Хитой императорлари 1147 йили мўғуллар билан иттифоқ тузишга ҳам мажбур бўлишади.
ХII аср ўрталарига келиб Байкал кўли атрофи, ҳозирги Мўғулистон ҳудудларида яшовчи туркий ва тунгус-манжур қабилаларининг кўпчилиги мўғуллар раҳнамоси Есугай баҳодир таъсирига ўта бошлайдилар. Лекин, унга қарши турган татар, маркит қабилаларни бўйсундириш осонлик билан кечмайди. Есугайни татарлар зиѐфат пайтида хиѐнаткорона ўлдиришгандан сўнг, унинг ўғли бўлмиш Темучиннинг таъсири мўғуллар ичида кўтарила бошлайди. Темучин (1155-1227) (мўғулча, темир устаси)-кучли ва тадбиркор, айѐр саркарда бўлиб, пароканда қабилаларни турли йўллар билан ўз қўли остида мустаҳкам бирлаштирган шахс эди.1186 йилда у бошқа бир мўғулсаркардаси Жамуха ѐрдамида ўзининг эски рақиби маркитларни бўйсундиради. Баъзи маълумотларга кўра, бу ғалабадан сўнг мўғул нўѐн (ҳарбий бошлиқлар)лари ва навкарлари уни олқишлаб, мўғул ҳукмдори-хон деб эълон қилишган. ХIII аср бошида эса яна бир бошқа кучли қабила татарлар устидан ҳам ғалаба қозонилади. Темучин 1203 йили керайитларнинг хони Ўнгхонни мағлуб этиб, қўнғирот ва найманлар устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатди.Мўғулларни бирлаштириш чоғида Темучин кучли ҳарбий тузилмани ташкил этди. Унга кўра мўғул қабилалари мингликларга бўлинган бўлиб, у бутун бир бошли ҳарбий округ вазифасига тўғри келар эди. Округлар тепасига садоқатли кишилар қўйилар эди. Темучин жуда интизомли, садоқатли ва ўта жанговар ҳарбий тузилмаларни яратишга муваффақ бўлди. Уларни бошқаришни эса аввало, ўз ўғиллари-Жўчи, Чиғатой, Ўгедей, Тули, нуфузли хотини Бурте-фужен, сафдошлари Субутой, Жебеларга топширди. Ўз ҳокимиятини тўлиқ мустаҳкамлаб олгач Темучин 1206 йили мўғулларнинг умум қурултойи (қурултой ҳалқ ҳоҳиши - мўғулча)ни чақиради. Қурултойда у олий мўғул ҳукмдори-хон деб тантанали эълон қилиниб, унга бош шаман Теб-Тангрий ―Чингизхон‖ деган фахрий ном беради. Чингиз сўзи тарихчи Рашидиддиннинг ѐзишича, ―кучли, ―буюк деган маънони англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |