2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Чингизхоннинг ҳарбий ислоҳати ва босқинчилик юришлари



Download 132,27 Kb.
bet29/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
36.Чингизхоннинг ҳарбий ислоҳати ва босқинчилик юришлари.
Чингизхон шахсий гвардияси сонини (кешиктан) 9000 кишигача етказди. Унинг аъзолари ҳар 3 кунда навбатчилик қилар, уларнинг ишини шахсан хоннинг ўзи назорат қилар эди. 1204 йили уйғур алифбоси мўғул ѐзуви учун қабул қилинди. Шунингдек мустақил давлат белгиси бўлган муҳр (тамға), ҳамда тақвим қабул қилинди. Чингизхон 1209 йилда танғутларни, 1211 йилда уйғурларни, 1215 йилда эса шимолий Хитойни пойтахт Чжунду (Пекин) билан биргаликда ўзига тобе қилиб олди. Хитойдаги Син сулоласи тугатилиб, жуда катта ўлжа олинди. Хитой юриши вақтида юксак ҳарбий маҳорат ва урушнинг янги усуллари қўлланилди. Маданий жиҳатдан анча қолоқ бўлган мўғуллар кўп жиҳатдан уйғур ва мусулмон аҳли тажрибасидан кенг фойдаланишди. Шарқий уйғурларнинг бошлиғи Едиқут (Саодатбек) Чингизхоннинг дўсти ва маслаҳатчиси, собиқ найманлар хони Таянхоннинг муҳрдори уйғур Тататунга эса мўғулларни саводга ўргатар эди. Мусулмон савдогарларини зеҳни, тадбиркорлигига Чингизхон доимо юқори баҳо берган эди. Шу билан бирга улардан кўпинча айғоқчилар сифатида ҳам фойдаланар эди. Хитойни забт этган Чингизхон шу билан кифоя этиб қолмаслиги аниқ бўлган. Мовароуннаҳрнинг бадавлат савдо аҳли, ўлкамизнинг беҳисоб бойликлари, юқори маданиятли аждодларимиз яратган ажойиб меъморий бинолар, қолаверса қадимий юртимизнинг файзу-таровати мўғулларни анчадан бери ўзига жалб қилаѐтганлиги маълум эди. Мусулмон мамлакатларининг беҳисоб бойликлари тўғрисидаги афсона-ривоятларни эшитиб, текин ўлжа ва бойиш истагида бўлган мўғул ҳарбий зодагонлари Чингизхон бошчилигида зимдан ҳарбий юриш қилиш истагида турар эдилар.
Чингизхон давлати ғарбда Қипчоқ чўллари, қорахитойларнинг кўчманчи Ғарбий Ляо (Си Ляо) ва Хоразмшоҳ-Ануштагенийлар давлати билан чегарадош бўлиб қолган эди. Шубҳасиз, унинг ғарбдаги энг йирик ва кучли қўшниси ҳамда рақиби буюк Хоразмшоҳ-Ануштагенийлар давлати (1097-1231) ҳисобланар эди. 1215 йили Дашти қипчоқ юришида Хоразмшоҳ қўшинлари муғулларнинг Жўчи бошчилигидаги ҳарбий қўшинига дуч келади. Мўғуллар бу ерларда Чингизхоннинг буйруғига кўра маркит қабилаларига зарба бериш учун юриш қилган эдилар. Ўзаро тўқнашувдан сўнг мўғулларЧингизхондан Хоразмшоҳлар давлатига нисбатан юриш қилиш хусусида ҳеч қандай кўрсатма олмаганликлари учун орқага чекиндилар. Жузжонийнинг ѐзишича, султонни ҳар вақт ундан Шарқда жойлашган давлатлар қизиқтирар ва унинг Хитой томонига ҳарбий юриш қилиш нияти ҳам бўлганлиги аниқ эди. Лекин, Хитой Чингизхон томонидан ўша йили олинганлигини эшитган султон бу ҳолни тасдиқлатиш ва қолаверса Чингизхон давлати хусусида аниқ маълумот олиб келиш мақсадида сайидлар авлодидан бўлмиш таниқли зот Баҳовуддин Розийни ўз элчиси сифатида хон ҳузурига жўнатади. Баҳовуддин Розий бошчилигидаги элчилик гуруҳини Чингизхон Пекинда қабул қилиб, уларга ижобий муносабатда бўлади. Хоразм давлати элчиларига Чингизхон ўзаро икки давлат ўртасида тинчлик ва дўстлик ҳукмронлик қилиши лозимлигини уқтириб, ўзини ―Шарқ ҳукмдори‖, Хоразмшоҳ Муҳаммадни ―Ғарб ерларнинг эгаси‖ деб таъкидлайди. Хитойерларига эндиликда юриш қилиш ножоиз эканлигини англаган Хоразмшоҳ ўз диққат-эътиборини яна жануб ҳамда ғарб ерларига қаратади. 1217 йили Бағдод халифаси ан-Носир (1180-1225) султоннинг Бағдодни унга топшириши ва унинг номини хутбага қўшиб ўқишини қатъий рад этгач, Муҳаммад Хоразмшоҳ катта кишилик қўшин билан аббосийлар халифалигига юришни бошлаб юборади. Хоразмшоҳлар тангалари ва хутбалардан халифа номи чиқариб ташланади. Султон фармонига кўра термизлик шайх Аъламулк ат-Термизий халифа этиб тайинланади. Султоннинг юқоридаги ҳатти-ҳаракатлари кўпчилик уламолар томонидан маъқулланмайди. Улар султонга халифа устига ҳарбий юриш қилиш, ислом дунѐсида хоразмшоҳга нисбатан салбий муносабат келтириб чиқаришини тушунтирмоқчи бўладилар. Уламолар норозилигини ҳисобга олмаган султон уларнинг кўпчилигини жазога тортади.Аббосийлар халифалигига муваффақиятсиз юришдан сўнг, 1218 йили Муҳаммад Хоразмшоҳ ўзининг янги пойтахти деб эълон қилган Самарқанд шаҳрига кириб келди ва хутба, тангалардан эса халифа номини чиқариб ташлаш хусусида фармон берди. Ўша йили Муҳаммад хоразмшоҳ Чингизхон ҳузурига яна ўз элчиларини юборади. Бунга жавобан Чингизхон кечиктирмасдан қимматбаҳо совғалар ва моллар ортилган катта карвон билан ўз элчиларини хоразмшоҳлар султони ҳузурига юборади. Султонга мўлжалланган қимматбаҳо совғалар ичида Чингизхон ўлжа олган туя ўркачидек келувчи олтин бўлаги ҳам бор эди. Элчиларга хоразмлик таниқли савдогар Маҳмуд Ялавоч (Маҳмуд ал-Аромий) раҳбар этиб тайинланиб, унинг сафдошлари, бухоролик савдогар Али Xўжа ва ўтрорлик Юсуф Қанқалар элчилик рутбасига эга эдилар.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish