41.Мўғуллар истилосининг оқибатлари.
Мўғуллар истилосидан сўнг Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросоннинг гуллаб-яшнаган деҳқончилик воҳалари тамомила ҳалокатга учради. Шарқда донғи кетган қадимий ва обод шаҳарлар, жумладан Самарқанд, Бухоро, Урганч (Гурганж), Хўжанд, Марв, Термиз, Балх, Нишопур ва бошқа шаҳарлар харобазорга айлантирилди. Марвдаги машҳур сув билан шаҳарни таъминловчи-Султонбанд, Балхоб дарѐсидаги Банди амир, Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлайдиган ягона тўғонларнинг ҳаммаси Чингизхон буйруғига кўра бузиб ташланди. Жумладан Балх ва унинг атрофлари олти ой мобайнида сув офатини бошдан кечирди. Самарқанднинг асосий аҳолиси, бухороликларнинг кўпчилиги, Урганч ва Марв каби улкан шаҳарлар аҳлининг барчаси она шаҳарларини ѐ тарк этдилар ѐки қириб ташландилар. Истилочилар илк бора юқори маданиятли аҳолининг илм-фан, меъморчилик соҳаларидаги ютуқларини, юксак даражадаги ҳунармандчилик, тижорат, суғорма деҳқончиликни шу ўлкага келиб кўрдилар. Босқиндан сўнг шарққа донғи кетган заргарлик, қурол-аслаҳа ясаш, нафис матолар тўқиш, нақшикор нимчалар ишлаб чиқариш ва бошқалар барҳам топди. Воҳаларда сувсизликдан ерлар қақраб, деҳқончиликка қирон келди. Бир неча асрлик тарихга эга бўлган машҳур савдо йўллари изданчиқди. Илм-фан, маданият намоѐндалари хор-зор этилди. Тирик қолган аҳоли вайроналарга, зулм ва зўравонликка, очлик ва қашшоқликка маҳкум этилди. Чингизхон тириклик вақтидаѐқ ўз ўғилларига мулкларини улус қилиббўлиб беришни бошлаган эди. 1207 йилдаѐқ катта ўғил илкига Селенга дарѐсидан Иртишгача бўлган ерлар мулк этиб берилган эди. Чингизхон ўлими арафасида (1227 йил август) эса бошқа ўғилларига ҳам турли забт этилган ерларни улус этиб бўлиб берди. Жанубий Сибирдан Хоразм ва сарҳадларидан то Амударѐ ва Синдгача бўлган ерлар иккинчи ўғил Чиғатойга, Хитой ва Мўғулистон ворис бўлмиш учинчи ўғил Ўгедейга, Эрон ва Хуросон Тулига улус тарзида бўлиб берилди.
42.Чиғатой улусида ижтимоий ҳаёт. Маҳмуд Таробий қўзғолони (1238). Мункахон (1251-1259) даврида Чиғатой улусининг тугатилиши.
Маҳаллий аҳоли-ҳунарманд, деҳқон, чорвадор, ким бўлишидан қатъий назар, умум ҳашар ишларида қатнашиши ва текинга ишлаб бериши шарт эди. Мўғулларнинг ички хўжалик ҳаѐтни, савдо-сотиқ соҳасини бир оз жонлантириш борасидаги чиқарган паст қийматли тангалари аҳоли ичида ўз ўрнини топмади. Аксинча, зўрлик - пўписага қарамай, 1232 йилдан бошлаб Самарқандда пул муомаласи барҳам топди, савдо-сотиқ айрибошлов даражасига тушиб қолди. Фарғона, Шош, Термиз ва бошқа вилоятларда мўғул истилосидан сўнг пул зарб этиш ўз-ўзидан тугаган эди. Натижада, тез орада бутун Мовароуннаҳрда пул муомаласи буткул издан чиқди. Мислсиз жабр-зулм, аҳолининг хўрлик ва қашшоқлик домига ташланиши, солиқларнинг ҳаддан зиѐд ўсиши, меҳнаткаш аҳолининг тинка мадорини қуритиб юборди. Аҳоли ичида мўғулларнинг зўравонлиги ва истибдодига қарши норозилик ҳаракати тобора кучайиб, бу норозилик айниқса, 1238 йилги Маҳмуд Таробий қўзғолонида ўз аксини намоѐн қилди. Бу озодлик қўзғолони 1238 йил Бухородан уч фарсаҳ (тахминан 18-21 км) узоқликдаги Тароб қишлоғида бошланди. Бу қўзғолонда мўғуллар ва маҳаллий зодагонлар зулмидан аҳволи оғирлашган ҳунарманд, деҳқон ва камбағал аҳоли айниқса фаол қатнашади. Қўзғолонга эса асли Тароб қишлоғидан бўлган ғалвир ясовчи ҳунарманд уста Маҳмуд Таробий бошчилик қилади. Маҳмуд Таробий аввал ўз қишлоғида истилочилар зулми, бедодлигига қарши оташин чақириқлар билан чиқади. Ўз атрофига йиғилган қўзғолончиларга мурожаат этиб: ―Эй ҳақ толиблари, қачонгача кутамиз ва интизорлик тортамиз. Рўйи заминни тангридан қўрқмайдиганлардан пок қилмоқ лозим. Кимнинг қандай қуролга қурби етса, қиличми, ўқ-ѐйми, калтакми, қўлга олсин. Қўлдан келганча тангридан қўрқмайдиганлардан биронтасини ҳам тирик қўймаслик лозим‖,-деган сўзлар билан озодлик курашига халқни даъват этади. Шу пайтда Шероздан келган ҳарбий анжомлар ортилган карвон қўзғолончиларнинг қуролланишига ѐрдам беради.Қўзғолон куч-қудрати ошиб бораѐтганлигини, халқ қўзғолончилар тарафига ўтиб бораѐтганлигини кўрган мўғул нўѐнлари Мовароуннаҳр ҳокими МаҳмудЯлавочдан ѐрдам сўрашга мажбур бўладилар. Маҳмуд Таробий ўзининг кўплаб тарафдорлари билан Бухоро томон йўл олади. Бухоролик ақоид (диний илм) олими, машҳур шайх Шамсиддин Маҳбубий ҳам қўлига қурол олиб, ўз сафдошлари билан қўзғолончилар сафига қўшилади. Тарихчи Жувайний Маҳмуд Таробий ҳақида шундай деб ѐзган эди: ―у акобир, бой-бадавлат кишиларни ҳақорат қилди, шармандасини чиқарди, ўлдиртирди, уларнинг бир қисми эса ундан қочиб қутулди. У оддий халққа ва дарбадарларга аксинча илтифот ва марҳамат кўрсатди‖. Дарҳақиқат Маҳмуд Таробий Бухоро аҳлига мурувват намуналарини кўрсатди. Бухородан қочган мўғул ҳарбийлари ва бухоролик зодагонлар Карманага келиб паноҳ топган эдилар. Бу ерда улар маълум куч тўплаб, Маҳмуд Таробий устига ҳарбий юришни бошлайдилар. Бундан хабардор бўлган Маҳмуд Таробий душманга қарши курашиш мақсадида шаҳар четидан Кармана йўлига катта ҳарбий куч билан чиқади. Икки ўртадаги қаттиқ жангдан сўнг истилочилар енгилиб, орқага чекиндилар. Қўзғолончилар мўғулларни то Карманагача қувиб бордилар. Ушбу жангда мўғуллардан 10.000 киши қириб ташланди. Лекин, бу зафарли жангда қўзғолончилар раҳбарлари Маҳмуд Таробий ва Шамсиддин Маҳбубийлар ҳалок бўлдилар. Қўзғолончилар эндиликда ҳалок бўлган Маҳмуд Таробийнинг ўрнига унинг укалари Муҳаммад ва Алини раҳбар этиб сайлайдилар. Лекин, бу янги раҳбарларнинг ҳарбий тажрибалари йўқ, халқ уларни яхши танимас, омма ичида улар нуфузга эга эмас эдилар. Бу эса қўзғолоннинг боришига салбий таъсир ўтказди. Орадан бир ҳафта ўтмай мўғулларнинг Элдуз нўѐн ва Чаған қўрчи бошчилигидаги янги қўшини қўзғолонни бостириш учун етиб келди. Икки томонлама жангда Маҳмуд Таробий тарафдорлари буткул тор-мор қилиниб, иккала томондан 21 мингдан ошиқ жангчи ҳалок бўлди
Do'stlaringiz bilan baham: |