2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


IX-XII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги маданий ҳаёт



Download 132,27 Kb.
bet25/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
29.IX-XII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги маданий ҳаёт
Минг йилликлар давомида турли цивилизация ва маданиятлар, жаҳон
савдо йўллари чорраҳасида жойлашган ўлкамиз ҳудудида ўзига хос бебаҳо
маъанвий қадриятлар ва маданият мавжуд бўлган. Илғор маданият, илм-фан
халлифалик ҳукми даврида айнан юртимиз ҳудудида ривож топган бевосита
Бағдод халифалигидаги мусулмон уйғониш даври, илм-фан, маданият
тараққиѐтига ижобий таъсир кўрсатди. Улкан халифалик ҳудудларида
тараққиѐт даражаси турлича ўлка ва халқларнинг бир давлатга бирлашуви,
улар ўртасида тегишли муносабатларнинг ўрнатилиши, иқтисодий ҳаѐтининг
равнақ топиши ички ва ташқи савдо алоқалари ривожига туртки бўлди. Бу
эса халифалик халқлари маданиятининг юқори тараққий этишига ҳам туртки
бўлди. Бу даврда металлургия, тоғ-кон, тўқувчиликда янгиликлар татбиқ
этилди, қоғоз, сопол, шиша ишлаб чиқиш, фойдали қазилмаларни қазиб
олиш, қишлоқ хўжалигида сунъий суғориш, гидротехник иншоотлардан
269
фойдаланиш, ирригация шахобчаларини қуриш, турли ўсимликларни экиб,
кўпайтириш йўлга қўйилди. Ҳунармандчиликнинг кўплаб соҳалари
ривожланиб, турли буюмлар сони ва сифати ўсди, ички ва ташқи савдо
алоқалари жуда ривожланди.
Дарѐ ва денгизларда ҳам янги савдо йўллари юриши бошланди. Шу
даврда юзага келган кўплаб афсона, ривоят, ҳикоят, жумладан, ―Минг бир
кеча‖ эртакларида мазкур давр қаҳрамонлари фаолияти адабий талқинда,
шарқона лутф билан баѐн этилган эди. Ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтдаги кенг
кўламли ўзгаришлар турли муаммоларни келтириб чиқарар эди-ки, буни
фақат илм-фан ечишга қодир бўлган. Хусусан, табиий фанлар, математика,
астрономия, геометрия катта иншоотларни қуриш, кемасозлик, савдо-сотиқ
учун зарур бўлган. Аҳоли жойлашуви, кўпайиши, шаҳарларнинг тараққий
топиши тиббиѐт фанига эҳтиѐжни туғдирган бўлса, ҳунармандчилик, тоғ -кон
саноати учун геология, минералогия илмидан бохабарлик тақозо қилинган.
Тараққиѐт, шунингдек ал-кимѐни ривожига кенг йўл очади. Улкан халифалик
ҳудудида араб тили нафақат восита тили, балки илм-фан тилига ҳам айланди.
Шу даврда яратилган аксарият илмий адабиѐтлар араб тилида битилар эди.
Аббосий халифалар (750-1258) даврида юқорида таъкидланган ўзгаришлар
янада тараққий этди, ислом маданияти, илм-фан юқори чўқиссига чиқди.
Халифалик ўз давлат бошқаруви, турмуш тарзи, урф-одат, маданият,
меъморчилик соҳаларида кўпроқ шарқий ҳудудлар, хусусан
Мовароуннаҳрдан намуна олди, кўп ҳолатда Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр
заминидан чиққан арбоблар халифалик ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий аѐтида
муҳим роль ўйнай бошладилар. Аббосийлар даврида яратилган маънавий
бойликда аждодларимизнинг улкан ҳиссаси мавжуд эди.
762 йили халифалик пойтахти Дамашқдан Бағдодга кўчди. Тез орада
Бағдод халифалик имлий марказига айланди. Аббосий халифалардан Ҳорун
ар-Рашид (786-809), айниқса ал-Маъмун (813-833) нафақат илм-фанга
ҳайриҳоҳлик билан қарадилар, балки унинг ривожига ҳомийлик ҳам
қилдилар. Ҳорун ар-Рашид даврида Бағдодда ташкил этилган кутубхонада
кўплаб ноѐб китоблар жам этилиб, бошқа тиллардаги адабиѐтларни
таржимонлар араб тилига ўгирар эдилар.
Ал-Маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида илм-фанга ҳомийлик
янада кучайди. Табобат, фалсафа, астрономия, математика фанларига оид
юнон, сурия, санскрит, паҳлавий, хоразм тилларидаги асарлар араб тилига
таржима қилинди. Халифа ал-Маъмуннинг Марвдаги даргоҳидаги аксарият
олимлар: Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Жавҳарий, Аҳмад Фарғоний, ал-Марвазий, Али ал-Марвазий ва бошқалар кейинги ижодий фаолият юритиш
учун Бағдодга таклиф қилди. Шу тариқа халифалик пойтахти Бағдодда ―Байт
ул-ҳикма‖ (―Донишмандлар уйи‖) – ―халифа Маъмун академияси‖ ташкил
топди. Илм марказида немис тадқиқотчиси Ҳ.Зутер таъкидлаганидек,
олимларнинг аксарияти Хуросон, Мовароуннаҳр, Бақтрия, Фарғонадан
бўлган.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish