2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Хоразмнинг Мовароуннаҳрдаги таъсир доирасининг кучайиши



Download 132,27 Kb.
bet24/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
28.Хоразмнинг Мовароуннаҳрдаги таъсир доирасининг кучайиши.
Бухорода Малик Санжар бошчилигидаги қўзғолон (1206-1207). 1212 йилги Самарқанд қўзғолони. Хоразмшоҳлар давлатининг инқирози.
Хоразмшоҳ Муҳаммад юқорида таъкидланганидек, Қорахитойларни
мағлуб этганидан сўнг, Мовароуннаҳр қорахонийлар хони Усмонхон унга
қарамликни тан олган, султон қизи Хон Султонни унга турмушга узатиб,
ўзига куѐв қилиб олган эди. Усмонхон султонга куѐв бўлгач, туркийлар
одатига кўра келин хонадонида бир йил қолиши лозим эди. Самарқанддаги
хоразмликлар шихнаси Дўст Або Усмонхон йўқлигидан фойдаланиб,
шаҳарда жабр-зулмини кучайтириб, ножўя ишларни амалга ошира бошлади.
Усмонхон Самарқандга қайтиб келгач, хоразмшоҳ вакиллари, хоразмлик
амалдор, ҳарбийларни қириб ташлашга буйруқ берди. Султон қизи Хон
Султон қалъага яшириниб, жон сақлашга муваффақ бўлди. Усмонхон
Хоразмшоҳлар қарамлигидан воз кечиб, қорахитойларга шаҳарни
топширишни маълум қилиб, гўрхонга элчилар юборди.
Султон бундан қаттиқ ғазабланиб, ўз қўшини билан Самарқанд устига
юриш қилди. Самарқанд аҳли шаҳар мудофаасида қатнашиб, ўз шаҳарларини
жуда мардонавор ҳимоя қилдилар. Султон қўшини шаҳарни эгаллагач, уч кун
давомида шаҳар аҳли жазога мубтало этилди. Натижада ўн мингга яқин одам
ҳалок бўлди. Султоннинг қизи Хон Султон ўз эри Усмонхонни ўлдиришни
талаб қилди. Шундай сўнг Қорахонийлар хони Усмонхон ва унинг барча
авлодлари қатл этилди. Қорахонийларга алоқадор барча кишилар оилалари
билан ўлимга маҳкум этилдилар. Қорахонийлар сулоласининг умри ўз тариқа
1212 йили ўз ниҳоясига етди. Султон умри тугаб бораѐтган заиф
қорахитойларнинг Мовароуннаҳр чегараларига юриш қилишларининг
олдини олиш мақсадида 10.000 кишилик қўшинни Исфижоб (Сайрам)га
юборди. Найманлар раҳбари Қушлихон эса тез орада Қорахитойлар ерларида
ҳокимиятни ўз қўлига олди.
Султон шундан сўнг ўз эътиборини яна жануб Хуросон, Эрон
томонига қаратди. Форс Ироқи (ѐки Ироқи Ажам – ҳозирги ғарбий Эрон
ерлари)да вазият бир неча йил кескинлашиб, ўзаро курашларда Озарбайжон
отабеклари, Бағдод халифалиги, турли ҳарбий ноиб, саркардалар иштирок
этдилар. 1215 йил Ироқи Ажам (Форс Ироқи)да ҳокимиятни олган
Сайфиддин Ўғилмиш ( у бир неча йил хоразмшоҳ хизматида бўлган эди)
Султон Муҳаммад хоразмшоҳ номини хутбага қўшиб ўқитди. Натижада
Форс Ироқи қайта султон измига ўтди. Кейинчалик Эроннинг Кирмон
вилояти ҳам қўшиб олинди. Шундан сўнг султон қўшини Ҳиндистон ва Эрон
оралиғидаги Микрон, сўнгра Балужистонни эгаллашга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг хоразмлик қўшин Араб денгизи бўйидаги Ўрмуз бўғозига
чиқиб, унинг ҳокими Мақиқни ҳам бўйсундиришга муваффақ бўлди. Тарихчи Ибн ал-Асир хоразмшоҳ номини ҳатто Арабистон ярим ороли
жануби-шарқида жойлашган Уммонда ҳам тан олиб, унинг номини ―хутбага
қўшиб ўқитишган‖ деб ѐзган эди.
1216 йили Ғазна, Ғур, Бомиѐн ерлари қўлга олиниб, султон Муҳаммад
хоразмшоҳ давлати Синд дарѐси бўйича чиқиб, бевосита Ҳиндистон билан
чегарадош бўлиб қолди. Аввал бошида Форс Ироқи султон қўлига
ўтганлигига жим қараб турган Бағдод халифаси ан-Носир ҳамда Озарбайжон
отабеги
1
Ўзбек тез орада мазкур ҳудудлардан хоразмшоҳ вакилини сиқиб
чиқаришга ҳаракат қилишди. Шу мақсадда ўзаро уларнинг келишувига
мувофиқ Форс Ироқи (Ироқи Ажам)дан хоразмшоҳ ноиби Сайфиддин
Ўғилмиш исмоилийлар раҳбари Жалолиддин Ҳасан томонидан юборилган
жосус томонидан ўлдирилди. Озарбайжон ҳокими Отабек Ўзбек Исфаҳонни,
Отабек Саъд ибн Занги Рай, Қазван, Ҳувор ва Симнон ерларини эгалладилар.
Султон Муҳаммад хоразмшоҳ бу воқеани эшитгач 100.000 кишилик қўшин
билан Ироқи Ажамга юриш бошлади. Рай яқинида Форс Отабеги Саъд ибн
Зангининг қўшини тўлиқ мағлуб этилди, ўзи асир олинди. Озарбайжон
тоғликларига чекинган Отабек Ўзбек ҳам султон тазйиқидан чўчиб, тез
орада тобеликни қабул қилди. Шундан сўнг хоразмшоҳ Муҳаммад ерлари
таркибига Аррон, Озарбайжон, Ширвон ва ҳозирги Доғистоннинг Каспий
бўйидаги Дарбанд ерлари ҳам қўшиб олинди. Собиқ Озарбайжон Отабеги
(ҳокими) Ўзбек итоатгўйлик белгиси сифатида ўзи паноҳ топган тоғли
Фаррозин қалъасини ҳам топширди.
Қўшиб олинган ерларда султон Муҳаммад хоразмшоҳ номи
хутбаларга қўшиб ўқитилиб, унинг номидан тангалар зарб этилди.
Шунингдек, султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Ўзбекнинг илтимосини инобатга
олган ҳолда Грузия қироли Георгий IV га элчи юбориб бундан буѐн Отабек
Ўзбек ерлари унга қарашли эканлиги, шу боис Озарбайжон ерларига ―ҳужум
қилишдан тийилиши‖ ҳақида огоҳлантирди.
1217 йилга келиб султон Муҳаммад хоразмшоҳ давлати таркибига
Форс Ироқи (Ироқи Ажам), Мозандарон, Аррон, Озарбайжон, Ширвон,
Форс, Кирмон, Микрон, Манғишлоқ, Кеш, Сейистон, Ғур, Ғазна, Бомиѐн
ерлари жумладан, 400 га яқин шаҳарлар кирди. Тарихчи ан-Насавий тили
билан айтганда бу ғалабаларга ўз ―ақл-заковати билан эришда ва бу
ғалабалар билан ўзини зийнатлади‖. Султон қўшини Сурия, Кичик Осиѐ ва
Миср томонига юриш қилиш ҳақидаги гап-сўзлар эса Яқин Шарқ
ҳукмдорларини анча вақтгача беҳаловат бўлишларига сабаб бўлди. Ироқдан
Ҳиндистонгача, Орол денгизи атрофларидан Араб денгизи соҳилларигача
бўлган ерларда ҳукм сурган хоразмшоҳ Муҳаммад давлати ХIII аср
бошларидаги шарқнинг энг буюк ва қудратли давлатига айланди.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish