2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


Таълим менежментида ҳар бир шахснинг ижодий имкониятларини юзага чиқаришни



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Таълим менежментида ҳар бир шахснинг ижодий имкониятларини юзага чиқаришни 
зарурлиги.
Маълумки, педагогик тизимнинг асосий элементларини таълим берувчи, таълим олувчи 
ва таълим мазмуни ташкил этади. Бу ерда таълим олувчиларнинг имкониятини баҳолаш ва таълим 
мазмунини тўғри белгилаш албатта, таълим берувчи - педагог кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ. 
Шундай экан, педагогик тизимнинг самарали ишлаши ва таълим сифатининг самарадорлигини 
таъминлаш масъулияти асосан педагог кадрлар зиммасига юкланади. Бу ўз навбатида педагог 
кадрларнинг доимий изланишда бўлиши, инновацион фаолият билан шуғулланиши, таълим 
соҳасидаги илғор технологияларни ўз вақтида ўзлаштириб, амалиётга татбиқ этишга тайёр бўлишини 
талаб этади. Масаланинг иккинчи томони шундаки, инноватор педагог кадрларнинг меҳнат фаолияти 
самараси таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасига, аниқроғи, уларнинг интеллектуал 
салоҳияти ва ижодкорлик қобилиятига боғлиқ. Яъни, таълим менежментида нафақат ишчи 
ходимларнинг, балки ўқувчиларнинг ҳам ижодий имкониятини юзага чиқариш икки маротаба 
меҳнат, икки маротаба масъулият талаб қилади. Хулоса қилиб айтганда, таълим менежментида ходим 
ва ўқувчиларни шундай рағбатлантириш тизими жорий этилиши керакки, натижада, педагогик 
тизимнинг барча элементларини, хусусан, таълим мазмунининг ҳам ўз-ўзидан такомиллашиб 
боришини таъминлаши зарур.
Таълимда бошқарувнинг «уддабурон» бўлиши, яъни ўзгарувчан шароитларга ўз вақтида 
мослашиши зарурлиги
. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг мослашувчан бўлиши, қайси 
соҳада бўлишидан қатъий назар фақат ва фақат кадрлар билан боғлиқ. Зеро, муҳтарам биринчи 
президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек: “...тараққиёт босқичида кадрлар билан ишлаш ўта 
муҳим, амалий аҳамият касб этади. Илгаригидек сингари кадрларни шунчаки танлаб жой-жойига 
қўйиш билан иш битмайди. Аввало, одамларни, биринчи галда, барча даражадаги бошқарув ва ишлаб 
чиқариш раҳбарларини ўқитиш, тарбиялаш керак”
55
. Умуман, таълим муассасасининг ўзгарувчан 
шароитларга мослашувчан бўлиши, унинг кадрларининг салоҳиятига, уларни малакасини ошириш ва 
қайта тайёрлаш тизимини тўғри йўлга қўйилганлигига боғлиқ. Бунда ходимларнинг ўз устида ишлаш 
истагининг, малака оширишга бўлган ички эҳтиёжининг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Таълим 
муассасасида инновацион муҳитнинг яратилиши, ҳар қандай янгилик, инновация ва ташаббусларнинг 
қўллаб қувватланиши ходимларнинг ўз устида ишлашларига шароит яратади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish