Бўлажак иқтисодчиларда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги касбий компетентликни
шакллантирувчи мезонлар
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
тадқиқотчиси
Х.Саидакбаров
Калит сўзлар
:
иқтисодчилар, ахборот, хавфсизлик, касбий, компетентлик, мезонлар,
мотивация.
Аннотация.
Бўлажак иқтисодчиларда ахборот хавфсизлиги соҳасида профессионал
компетентликни шакллантириш даражаси тегишли кўрсаткичлар билан тавсифланган мезонларни
аниқлашгамкон беради.
Annotation.
The level of formation of professional competence in the field of information security
among future economists makes it possible to determine the criteria characterized by the corresponding
indicators
Аннотация.
Уровень сформированности профессиональной компетентности в области
информационной безопасности у будущих экономистов позволяют определить критерии,
характеризующиеся соответствующими показателями.
Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида жамият бўлажак иқтисодчилар олдига маълум
умумий маданий ва касбий компетенцияларни шакллантириш талабларни қўйди ва бу Давлат таълим
стандартларида (ДТС) ўз аксини топган. Иқтисодиёт бўйича таълим йўналишини битирувчилари мос
равишда "бакалавр" ва "магистр" малака даражаларига эга бўладилар.
"Иқтисодиёт" йўналишидаги ДТС таҳлили шуни кўрсатдики, ДТС иқтисодчиларнинг касбий
фаолиятида ахборот хавфсизлиги билан компетенцияларни шакллантириш учун потенциал
имкониятларга эга. Бундан ташқари, алоҳида компетенциялар, юқорида таъкидлаган иқтисодчининг
ахборот хавфсизлиги соҳасидаги касбий компетентлигининг муҳим хусусиятларини акс эттиради.
"Иқтисодиёт" йўналиши бўйича амалдаги давлат таълим стандартларида қобилиятни
шакллантириш билан чекланган ахборот хавфсизлиги муаммоларига “замонавий ахборот жамиятини
ривожлантиришда ахборотнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, ушбу жараёнда юзага келадиган
хавф ва таҳдидларни англаш, ахборот хавфсизлигининг асосий талабларига, шу жумладан давлат
сирларини ҳимоя қилишга” етарлича эътибор қаратилмайди. Бироқ, иқтисодчининг ахборот
хавфсизлиги соҳасидаги касбий компетентлигини илгари аниқлаган мазмуни бизга улар етарли эмас
деган хулосага келишимизга имкон беради. Ушбу фикрни В.П. Поляков тасдиқлаб, у ҳозирги пайтда
ахборот хавфсизлиги соҳасида иқтисодий соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш тизимли эмаслигини
таъкидлаган [2].
Юқорида айтиб ўтилганлар мамлакатимиз бизнесининг ҳозирги вақтда таълимнинг турли хил
курслари ва тренингларни ташкил этиш орқали оддий фойдаланувчилар малакасини оширишга тайёр
бўлишининг сабабларидан бири эди. Шу билан бирга, ахборот хавфсизлиги соҳасида зарур
кўникмаларга эга бўлган мутахассис қўшимча харажатлар ва вақтни талаб қилмайди ҳамда ахборот
хавфсизлиги таҳдидларидан ҳимояланган самарали иш оқимини кафолатлайди. Бундай
269
мутахассисларни ёллаш иқтисодий жиҳатдан самарали ва бизнесни барқарор ҳамда узлуксиз
ривожлантириш тенденциясини кучайтиришга қаратилган стратегик ечимдир.
"Иқтисодиёт" таълим йўналиши ДТСни касбий фаолиятнинг асосий турлари (бухгалтерия,
ҳисоб-таҳлил, аудит, консалтинг, ташкилий-менежмент ва бошқалар) бўйича таҳлилларимиз,
шунингдек иқтисодий йўналишдаги мутахассисларнинг иш билан бандлигини таҳлил қилиш орқали
айтишимиз мумкинки, бугунги кунда иқтисодий йўналишдаги мутахассис замонавий АКТ соҳасида
яхши маълумотга эга бўлиши лозим, хусусан:
1)
замонавий компьютерларнинг архитектурасида қурилмаларни интеграция қилиш
технологияси (компьютер ва унинг таркибий қисмлари, сканер, принтер ва бошқалар);
2)
телекоммуникация технологиялари (тармоқ технологиялари, маҳаллий ва глобал
тармоқлар, Интернет технологиялари, симсиз алоқа, модем, роутер);
3)
бошқарув технологиялари (корпоратив ахборот тизимлари, электрон ҳужжат айланиш
тизимлари);
4)
маълумотларни қайта ишлаш технологиялари (тақсимланган маълумотларни қайта
ишлаш тизимлари, тақсимланган маълумотлар базаси тизимлари, таҳлил ва ҳисобот тизимлари);
5)
офисларни автоматлаштириш технологиялари (матн ва жадвал процессорлари,
электрон почта, маълумотлар базаси, матнли, аудио ва видео конференциялар);
6)
мультимедиа технологиялари (матнни қайта ишлаш, овоз, видео, фото, графика, 3D);
7)
қарорларни
қўллаб-қувватлаш
технологиялари
(маълумотларни
қидириш,
маълумотларни интеллектуал таҳлили, маълумотлар базасида билимларни қидириш, вазиятни таҳлил
қилиш);
8)
эксперт тизимлар технологиялари, автоматик ахборот тизимлари, бухгалтерия ҳисоби,
таҳлил ва аудит, маълумотнома ва ҳуқуқий ахборот тизимлари;
9) электрон тижорат технологиялари (электрон тижорат тизимлари, тўлов тизимлари) ва
бошқалар.
АКТлардан фойдаланган ҳолда, иқтисодчи янги ахборот маҳсулотини яратади, унинг сифати
эса-мутахассисни профессионаллик кўрсаткичи ва амал пиллая пояларида босқичма босқич
кўтарилиш муваффақиятининг калити ҳисобланади.
Кўриб турганимиздек, иқтисодчи ўзи жавобгар бўлган маълумотни (шахсан ёки ахборот
хавфсизлиги бўйича мутахассис кўмаги билан) ҳимоя қилишга қодир бўлиши керак. Ахборотни
ҳимоя қилиш унинг бевосита мажбурияти эмас, лекин иқтисодчи маълумотлар оқимлари ва улар
билан ишлаш пайтида юз берадиган ахборот жараёнлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши лозим. Бу
эса тижорат, банк, давлат ёки бошқа сирларни акс эттириши мумкин бўлган маълумотларнинг
махфийлиги, яхлитлиги ёки улардан фойдаланиш имкониятини бузадиган ҳолатлар хавфини
камайтириб, бартараф этади.
Иқтисодчининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги касбий компетентлиги –ахборот хавфсизлиги
соҳасидагина зарурий билимлар тизимини ва уларни муайян иш шароитларида қандай қўллашни ўз
ичига олган кўп қиррали ҳодисадир, шунингдек, касбий фаолиятда ахборот хавфсизлигини
таъминлай билишлик баъзи жиҳатлари билан иқтисодчининг қадриятиларидан ҳисобланади.
Касбий компетентлик нуқтаи назаридан иқтисодчиларнинг касбий тайёргарлиги масалалари
бўйича манбаларни ҳамда иқтисодчиларнинг касбий фаолиятидаги ахборот хавфсизлиги таркибини
таҳлил қилиш, шунингдек, аввалги қилинган хулосалар қуйидаги муҳим хусусиятларни ажратиб
кўрсатишимизга имкон беради:
1.Мотивацион хусусиятлар бўлажак иқтисодчиларнинг касбий аҳамиятга эга бўлган ахборотни,
эҳтиёжларни, мотивларни, интилишларни, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги таълимга ва ўз-ўзини
тарбиялашга бўлган қизиқишини, шунингдек, бу борада ахлоқий-этика муносабатларни ҳимоя
қилишга қаратилган фаолиятларини акс эттиради.
2.
Когнитив хусусиятлар- ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоси моҳияти ва
унинг иқтисодиёт ва бизнесга нисбатан хусусиятлари тўғрисидаги билимларни акс эттиради;
270
иқтисодий соҳадаги ахборот ресурслари учун асосий таҳдидларни билиш; ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш
асослари, шу жумладан мамлакатимиз ва хорижий қонунлар, конституцион меъёрлар, Ўзбекистон
Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва бошқа давлат
органларини бошқарув ҳужжатларининг талаблари, компьютер жинояти учун жавобгарлик; ахборот
хавфсизлиги хизмат кўрсатиш тамойиллари ва мазмунидир (хавфсизликсиёсати, бошқариш, ахборот
ресурсларига киришни чеклаш ва бошқалар).
3.
Фаолиятли тавсифлар–касбий фаолиятда ахборот хавфсизлиги тадбирларини амалга
ошириш учун қобилият ва кўникмаларни ўз ичига олади: меъёрий-ҳуқуқий (ваколатлар таърифи,
фойдаланишни бошқариш, бошқаришнинг белгиланиши, ҳужжатлаштириш ва ҳаракатлар таҳлили ва
бошқалар), маъмурий (ахборот хавфсизлиги қоидалари ҳамда йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва
тақдим этиш, ҳужжатлар, ахборот ташувчиларни ҳимоя қилишни, ҳисобга олишни, сақлашни,
фойдаланишни ва бартараф қилишни ташкил этиш бўйича фаолият); жисмоний (ҳимояланган
маълумот ва тизим таркибий қисмларига кириш учун жисмоний тўсиқлар яратадиган механик,
электрон ва механик қурилмалардан фойдаланиш, шунингдек визуал кузатиш, алоқа ва сигнализация
қурилмалари); аппарат ва дастурий таъминот (электрон воситалар ва дастурлардан фойдаланиш,
идентификация қилиш, аутентификация қилиш, ахборот хавфсизлиги субъектларини авторизация
қилиш, фойдаланишни бошқариш, воқеаларни рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш, криптографик ишлов
бериш ва бошқалар).
Шундай қилиб, тадқиқотларни олиб бориш давомида бўлажак иқтисодчилар учун ахборот
хавфсизлиги соҳасидаги касбий компетентликни шакллантирувчи мезонлар аниқланди, уларнинг
асосийлари мотивацион, когнитив ва фаолиятли мезонлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |