2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ТАЪЛИМДА МОДУЛ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ТАЪЛИМДА МОДУЛ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ
 Д.А.Садуллаева 
Бухоро муҳандислик -технология институти 
 
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини 
белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган 
юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни 
модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт 
тармоқларини ривожлантириш асосий мақсад ҳисобланади. 
Бугунги кунда модулли ўқитиш олий таълим тизимида кенг татбиқ қилинмоқда. Модулли ўқитиш 
жараёнида муайян педагогик технологиялардан фойдаланиш талаб этилади. Бироқ мазкур 


266 
технологияларни саралаш, улардан модулли ўқитиш жараёнида фанлар кесимида фойдаланиш 
механизмларини ишлаб чиқиш педагогикада ўз ечимини кутаётган вазифалардан бири ҳисобланади. 
Модулли таълим бир қатор ғояларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Улар: талабалар 
мустақил тарзда билимларни ўзлаштиришлари, ўрганишлари, ўқитувчи эса уларнинг ўқув фаолиятини 
бошқариши лозим. Бу жараёнда ўқитувчи талабаларни ўқув фаолиятига йўналтириши, уларда мазкур 
фаолиятга нисбатан мойилликни ҳосил қилиши, уларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиши, 
мувофиқлаштириши ва маслаҳатлар бериши керак. 
«Модулли ўқитиш» термини халқаро тушунча модул билан боғлик бўлиб, унинг бирта маъноси – 
фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборатбўлган тугунни билдиради. Бу 
маънода у модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган информация блоки сифатида 
тушунилади.
Модул фанининг фундаментал тушунчаларини – маълум ҳодиса ёки қонун, ёки бўлим, ёки маълум 
бир йирик мавзу ёки ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади.
Модул бу ўкув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги бўлиб, ўкув фанининг бир ёки бир 
неча фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилгандир.
Модулли ўкитиш - ўкитишнинг истиқболлик тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у одам бош 
миясининг ўзлаштириш тизимига энг яхши мослашгандир. Модулли ўқитиш асоси инсон бош мияси 
тўқималарининг модули ташкил этилганига таянади

Инсон бош мияси тўқимаси, қарийиб 15 миллиард нейронлардан (нерв хужаёралари) ёки шартли 
модуллардан иборат. Тўқима ҳужайралари бир-бири билан кўп сонли тўқнашувларда бўлишади. Бир 
хужайра ва унинг ўсимтасини бошқа ҳужайра ва унинг ўсимтаси билан тўқнашувлари сони 6000 гача 
етиб боради.
Демак, бош мия тўқимасидаги тўқнашувлар (контактлар) сони астрономик сони 
(15000000000х6000) ташкил этади. Шу нуқтаи назардан, модул ўкув жараёнининг бир ҳужайраси 
сифатида қаралади.
Бу ҳужайра бир вақтнинг ўзида, информацион умумийликка ўзига хос яхлитлик ва тизимлиликка 
эга бўлган турли элементлардан ташкил топган бўлади.
Ўқитишнинг модул тизими хақида расмий равишда биринчи марта, 1972 йил, ЮНЕСКО нинг 
Токиодаги бутун жаҳон конференциясида сўз юритилган эди. Модулли ўқитиш технологияси – 
функционал тизимлар, фикрлашнинг нейрофизиологияси, педагогик-психологияларнинг умумий 
назариясидан келиб чиқади.
Бу соҳалардаги изланишларга кўра, тўқимаси модули ташкил топган – инсон мияси, 
информацияни квант кўринишда (бошкача айтганда маълум порциялар куринишида) энг яхши қабул 
қилади.
Одатда модул – 3-6 соатли маърузавий машғулотлар ва шу билан боғлиқ бўлган амалий (семинар), 
лаборатория машғулотларидан иборат бўлади.
Фаннинг тушунтирув аппаратининг қатъий тизимли (кўп қиррали) таҳлили асосида, энг самарали 
модул тузилади. Бу эса фундаментал иборалар гуруҳини ажратиш, материални мантиқан ва компакт 
гуруҳлаш имкониятини беради. Модул – мустақил таркибий бирлик бўлгани учун, баъзи ҳолларда, 
алоҳида талабаларга фанни тўлалигича эмас, балки фақатгина бир қатор модулларини тинглаш 
имкониятини беради. Бу эса иқтидорли талабаларнинг индивидуал ва мустақил ишларини оптимал 
режалаш имкониятини туғдиради.
Модулли ўқитишда ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган табақалаш 
орқали, ўқитишни табақалаш имконияти яратилади, яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин 
бўлади.
Модулли ўқитишга ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланади:
- ўқитишнинг (фанлар орасида ва фаннинг ичида) узлуксизлигини таъминлаш;
- ўқитишни индивидуаллаштириш;
- ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш;


267 
- ўқитишни жадаллаштириш;
- фанни самарали ўзлаштиришга эришиш.
Шундай қилиб, модулли ўқитишда талабаларни ўз қобилиятига кўра билим олиши учун тўла зарур 
шарт-шароитлар яратилади.
Ўқитишнинг модул тизимига ўтиш самарадорлиги, қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади:
Ўқув муассасанинг моддий-техникавий базаси даражаси;
- профессор-ўқитувчилар таркибининг малакавий даражаси;
- талабаларнинг тайёргарлик даражаси;
- кўзланган натижаларни баҳолаш; 
- дидактик материаллар ишлаб чиқиш;
- натижаларнинг таҳлили ва модулларни оптималлаштириш.
Модулли ўқитишга ўтишда қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилади :
- ишчи ўқув режани чуқур таҳлили асосида ўзаро чамбарчас боғлиқ фанлар гуруҳи аниқланади, 
яъни бутун ўқув режаси алоҳида макромодуллар тўплами сифатида қаралади.
Кўпчилик ҳолларда қуйидаги уч турдаги макромодуллар тузилиши мумкин:
А) гуманитар фанларни ўз ичига оладиган;
Б) иқтисодий фанларни ўз ичига оладиган;
В) умумтаълим, умумтехник, умумкасбий ва махсус фанларни ўз ичига оладиган.
Ҳар қайси макромодулнинг мутахассисни шакллантиришда ўз мақсад ва вазифаси бўлади. 
Маълум макромодулни ўрганиш мақсади, унга кирадиган фанларнинг ўрганиш мақсадларидан келиб 
чикади. Ҳар қайси макромодулнинг ўрганилиш мақсадлари тўплами, давлат таълим стандартларида акс 
эттирилган, мутахассис кадр тайёрлашнинг бош мақсадини ташкил этади.
Ҳар қайси макромодулнинг мақсади аниқ тузилган бўлиб, унинг биринчи фани ўрганила 
бошлаганида талабаларга етказилиши лозим. Макромодулнинг ҳар бир кейинги фани ўрганила 
бошлаганида, у фаннинг ўрганиш мақсадлари талабаларга етказилиши зарур.Ҳар қайси макромодул 
ичида, ўрганиладиган фанларнинг оптимал кетма-кетлиги ва уларни муддатлари ўрнатилади.
Ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаб, фанларнинг ўрганилиш муддатларини ва шу орқали 
макромодулнинг ўрганилиш муддатларини қисқартиришга эришиш зарур.Ўқув соатлари ҳажми катта 
бўлмаган (ҳафтада 1-2, айрим ҳолларда 3 соатли аудитория машғулотлари) фанлар, блок фанлар 
руйхатига киритилиши, мақсадга мувофиқ бўлади ва улар ўқув семестрининг биринчи ёки иккинчи 
ярмида ўтилиши мумкин. Макромодуллар, вертикал ўзаро боғликларни ҳисобга олиш асосида тузилади, 
аммо уларнинг ўрганилиши муддатларини ўрнатишда макромодуллар орасидаги горизонтал 
боғликликлар ҳисобга олиниши лозим:
Ўқув материалининг такрорланишини олдини олиш мақсадида, макромодулга кирувчи фанлар, 
ўқув дастурларини ўзаро боғлиқлиги таъминланади. Фаннинг ишчи ўқув дастури, алоҳида мавзуларни 
модулда гуруҳланиши инобатга олиниб, қайтадан кўриб чиқилади. Ҳар қайси модул учун назарий ва 
амалий аҳамияти кўрсатилган мақсадлар тузилиши зарур Модул ўз ичига 2-3 маърузалар билан боғлиқ 
бўлган амалий дарслар ва лаборатория ишларини қамраб олиши мумкин.
Модулли ўқитиш технологиясида талабанинг ўқув-билув фаолиятини юқори даражада ўзини-ўзи 
ташкил этиши ўқув мақсадларини мустақил қўйиш, фаолият усулларини танлашкўникмаси, ўз ҳаракати 
ва муносабатларини бошқалар билан мослаштириш ва мувофиқлаштиришга асосланган. Модулли 
ўқитиш шароитида бу шу билан таъминланадики, талабалар ўз вақтларининг катта қисмида мустақил 
ишлайдилар. Талаба мақсад қўйиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолашни ўрганади. 
Натижада ҳар бир киши ўзининг билим ва кўникмаларидаги мавжуд камчиликларни кўриши мумкин 
бўлади. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли 
фармони. 


268 
2. Авлиёқулов Н.Х. Касбий фанларни модулли ўқитиш технологияси. - Т.: «Янги аср авлоди». 2004. –
106-б. 
3. Олимов Қ.Т. Педагогик технологиялар. – Т.: «Фан ва технология». 2011. -275-б. 
4.Мирзаева С.Р.,

Олий таълим муассасаларида модулли ўқитиш технологияларининг долзарблиги 
”ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ2017, 5. 
https://lex.uz/docs/4545884 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish