274
-ижтимоий гуруҳнинг таълими ва ижтимоий-маданий фаолиятнинг умумлашган субъекти
сифатида ривожланиши (бу ижтимоий гуруҳни ташкил этиш учун зарур бўлган мазмун ва
технологиялардан фойдаланишга таянган ҳолда);
- таълимнинг барча функцияларини (мослашувчан, ривожлантирувчи) амалга оширишга
йўналтирилган барча асосий даражаларда (федерал, минтақавий, муниципал даражада аниқ
институционал ва ноинституционал таълим шаклларида) шароитлар яратиш, имкониятлари
чекланган шахсларга ҳаёт фаолиятидаги чеклашларнинг қийинчиликларини енгишга ва таълимнинг
фаол субъекти сифатида ижтимоий-маданий маконга интеграцияланишга имкон беради.
Таълим тизимини тартибга солишнинг барча шароитларида (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий,
ҳуқуқий, аҳлоқий-этник, педагогик) ногиронларнинг ижтимоий гуруҳининг таълим тизими барча
даражаларига тарқалувчи маълум бир ижтимоий-таълимий дастурда юқорида айтиб ўтилган
қоидаларнинг амалиётда амалга оширилиши ўқувчиларнинг ҳаётини ижобий ўзгартиришга ва шу
билан ижтимоий муҳофаза қилиш амалларидан бири бўлиб иштирок этишга имкон берадиган
маълумот олиш учун пойдевор яратади.
Имкониятлари чекланган ёшларни ўқитиш тизимини ташкил этишнинг қуйидаги асосий
ижтимоий-педагогик тамойилларини ажратиш мумкин:
-
имкониятлари чекланган ёшларни ўқитиш тизимини ташкил этишда фанлараро хусусиятга
эга (унинг фалсафий, иқтисодий, психологик, педагогик асосларини ҳисобга олиш) мураккаб ярим
функционал ҳодиса сифатида комплекс ёндашиш;
-
имкониятлари чекланган ёшларни ўқитиш тизимига унинг кўп даражали шароитида
идоралараро ва тармоқлараро ёндошувнинг алоқаси (даражаларнинг ҳар бирида тизимнинг
технологик ва ахборот билан таъминланганлиги);
-
жамиятни ижтимоий бошқариш шароитида (қонунчилик, ижрочилик,) имконияти чекланган
шахсларни ўқитиш тизимининг барча даражаларида давлат-жамоатчилик муносабатларини қўшиб
олиб бориш, бу имкониятлари чекланган шахсларни ўқитиш тизимида ижтимоий гуруҳ сифатида
бошқаришни ва ўзини бошқаришни қўшиб олиб боришнинг оптимал характерини таъминлашга
имкон беради;
-
имконияти чекланган шахсларни ўқитиш тизмини эволюция назарияси контекстида,
замонавий парадигмаларда: гуманитар-шахсий, маданий-тарихий, тизимли тузилмали ва тузилмали-
функционал парадигмаларда таҳлил қилиш, бу эса имкониятлари чекланган шахсларнинг аниқ бир
тоифаларини ўқитишнинг илмий-амалий стратегияларини ишлаб чиқишга, илмий йўналишларнинг
интеграциясига, имкониятлари чекланган шахсларнинг индивидуал эҳтиёжларига мослашувига,
ўқитишнинг мураккаб кўп поғонали тизимларининг назарий ва амалиётини янада ишлаб чиқишга
имкон беради;
-
имконияти чекланган ёшларни ўқитиш тизимининг узлуксизлиги, расмий, норасмий ва
информал қисм тузилмаларнинг ўзаро интеграцияси шароитида институционал ва ноинституционал
шаклларнинг ўзаро алоқаси ва изчиллиги;
-
имкониятлари чекланган ёшларни таълимий ва касбий вазиятларга индивидуал мослашиши
учун шароитлар яратиш мақсадида кузатиш хизматининг (тиббий-психологик, ижтимоий-педагогик)
мавжудлиги;
-
имконияти чекланган ёшларнинг ўқитиш фаолияти соҳасига кирувчи ўқитиш субъекти,
ўқитиш мазмуни ва технологиялари, реабилитацион шароитларнинг ягона концептуал ядросида қараб
чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: