287
сиғдира оладиган, интернет тармоғига уланган компьютер ва видеоконференцияни трансляция қилиш
учун экран ёки телевизор керак бўлади.
Онлайн мактабларимизда болалар педагогикаси ва психологияси соҳасидаги юқори малакали
мутахассислар ўқитишга жалб қилинади ва шу билан чекка ҳудудлар аҳолиси юқори даражадаги
билимларни олиш имкониятига эга бўлади.
Лойиҳамиздаги энг муҳим ва ғайриоддий нарса шундаки, ушбу дарсларга ташриф буюрган ёш
оналар бунинг учун маош олишади. Бу ўзларининг фарзандларини тўғри ривожлантириш ва ўқитишга
ўргатишлари ва оилада амалда қўллашлари учун бу уларнинг маошининг бир тури бўлади. 500000 сўм
миқдоридаги ўртачамаошни олайлик. Ушбу маблағ эвазига оналар ҳафтасига икки марта
машғулотларда қатнашишлари ва ўз фарзандларини кузатиш кундалигини юритишлари керак бўлади.
Биз эрта болаликни ривожлантириш бўйича амалий машғулотларни ва белгиланган ёшдаги
болаларнинг ривожланиш психологиясига оид амалий машғулотларни ўтказишни таклиф қиламиз.
Яъни, ёш ота-оналар (биз ёш оталарнинг ушбу дарсларга қатнашиш имкониятини чекламаймиз) ёш
болалар тарбияси ва ривожланиш психологияси соҳасида юқори малакали мутахассислардан тавсиялар
оладилар. Ёш ота-оналарга ушбу даврда болада пайдо бўлган муаммоларни қандай енгиш мумкинлиги
бўйича малака ва кўникмалар шакллантирилади. Уларга болаларига ёши бўйича эга бўлиши керак
бўлган кўникмаларни тезда ўзлаштиришга имкон берадиган ривожланиш ўйинлари ўргатилади. Ота-
оналар фарзандларига қандай китобларни ўқиб бериши, улар билан қандай маънавий озуқа берадиган
қўшиқларни ўрганишлари кераклиги ҳақида кўрсатма олишади.Бу дарслар болаларгауй шароитида
таълим-тарбия беришда пайдо бўладиган муаммоли вазиятларни ҳал қилишда хизмат қилади.Шу
билан бирга ёш оналарни маош билан таъминлаб, республикамизда амалга оширилаётган
қашшоқликка қарши кураш консепцияси ижросини қисман таъминлашга замин бўлади.
Бу ерда биз лойиҳани ривожлантиришнинг кўплаб истиқболларини топамиз: психолог билан
оилавий иқлим муаммоларини муҳокама қилиш, оиладаги зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, алоҳида
эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари билан алоҳида машғулотлар ўтказиш, мавзули мулоқот учун
жамиятнинг обрўли аҳолисини жалб қилиш ва ҳокозо. Ва бу лойиҳанинг фақат биринчи босқичида
амалга оширилади. Иккинчи босқичда биз ўзларининг билими, болага бўлган муносабати, оиладаги
ўрни ва махалладаги фаоллигини юқори даражада кўрсата олган ёш оналарга оилавий болалар
боғчасини ташкил қилишда ёрдам беришни таклиф қиламиз. Бизнинг лойиҳамиз нафақат оилада
болаларга эрта таълим-тарбия беришни бошлаш, балки уй шароитида аёлларни иш билан таъминлаб,
жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига имкон яратади.
Лойиҳамизни амалга оширишдан қандай узоқ муддатли манфаатларни кўрамиз? Биринчидан,
булар бизнинг фарзандларимиз, улар ҳаётларининг биринчи кунлариданоқ муносиб ривожланишни
бошлайдилар, чунки анъанавий ўзбек оиласида болалар билан машғулотларнинг ўрни етарли даражада
эмас. Ҳаётнинг биринчи кунлариданоқ “Оналар мактаби”да таълим олган ота-она билан муомала
қиладиган болалар ўзларининг интеллектуал салоҳиятини оширадилар, бу уларнинг келажакдаги
ҳаётларига ижобий таъсир кўрсатади. Мактабгача таълимдан мактабга таълимига сифатли билим олиш
учун келган болалар, уларнинг талабчан ота-оналари ўз-ўзидан бизнинг ўқитувчиларимизнинг ўз
касбий савиясини ривожлантириш ва такомиллаштиришга туртки беради.
Келажакда олий ўқув юртларида ақлли, ривожланган ва соғлом фикрлайдиган ёшларни ўқитиш
ҳуқуқи учун рақобатлашишлари керак бўлади!
Лойиханинг яна бир муҳим фойдали томони- бу аёл-онанинг ижтимоий ролининг ошиши, бу
гендер тенглиги ва аёлларнинг ижтимоий ролининг ошиши тўғрисидаги давлат консепциясига мос
келади. Биз аёлга нафақат оиладаги мавқеини мустаҳкамлаш, балки ўз бизнесини бошлаш учун ҳам
имконият берамиз. Яна бир аниқ фойда - бу Маҳалла институтига бўлган ишончнинг ортиши. Ушбу
лойиҳада маҳаллий ҳокимият органлари оддий оила ва давлат ўртасидаги воситачига айланади,
ижтимоий оилавий муаммоларни ҳал қилишда бевосита ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: