2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   352
Bog'liq
Профессионал

1.
 
Сластенин В.А Педагогика / В.А. Сластенин, И.Ф. Исаев, Е.Н. Шиянов.М.:Academia, 
2012. - 576 с. 
2.
 
Муслимов Н.Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий-методик 
асослари / Пед. фан. докт.... дисс. - Т.: ЎМКҲТТКМОҚТИ, 2007. -315 б. 
3.
 
Морева Н.А. Педагогика среднего профессионального образования: Учеб. пособие для 
студ. высш. пед. учеб. заведений.-2-е изд., испр. И доп..-М.: Издательский центр «Академия», 2001.- 
272 с. 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРДА ТАРБИЯЧИНИНГ МАҲОРАТИ ВА 
РОЛИ. 
Турдиева М.Ж. Бухоро давлат университети 
Ҳар бир кишини унинг борлиғи ва қобилиятига кўра ўқитиш керак.Акс ҳолда таълим-тарбия 
қўзланган натижа бермайди. 
Абу Али Ибн Сино 
 
Маълумки, қабул қилинган 2020 йил 23 сентябрда “Таълим тўғрисида” ги қонунда шахс 
камолоти энг асосий масала қилиб олинган ва бугунги кунда шахс тарбиясига жиддий
эътиборни қаратмоқда. Республикамизда уларда кўрсатиб ўтилган вазифаларни рўёбга чиқариш 
бўйича жиддий ишлар амалга оширилмоқда. Мустақил республикамизнинг келгусидаги ривожи,
равнақи ҳар томонлама баркамол, ўзига, бошқаларга, жамиятга, табиатга ва меҳнатга тўғри 
муносабатни билдира оладиган, мустақил фаолият кўрсата оладиган, ижодкор ва мукаммал шахсга 
боғлиқдир. Бўлажак авлоднинг ана шу хусусиятларнинг ривожланиши сўзсиз тарбиячига, унинг
таълим - тарбия жараёнини тўғри бошқара олишига боғлиқ. 


284 
Дарҳақиқат, мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, баркамол авлод таълим тарбия 
жараёнининг тарбиячилар томонидан тўғри ташкил этилишини таъминлашда тарбиячиларнинг 
касбий маҳорати ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнини самарали ташкил этиш муҳим 
ҳисобланади. 
Глобаллашув даврида мактабгача таълим соҳасидаги муҳим вазифаларни қуйидагича талқин 
этиш мумкин: 
– миллий иқтисодиёт тараққиётига мос ва тараққиётни рағбарлантирувчи даражадаги 
таълимни жорий этиш; 
– таълим муассасалари ва таълимий хизмат истеъмолчилари ўртасидаги ҳамкорликни 
кучайтириш; 
– истеъмолчи ва таълим муассасаси ўртасидаги рақобатбардошликни янада кучайтириш; 
– бола тарбиясига ижтимоий жамоатчиликни жалб этиш[3]. 
Юқоридаги вазифаларни ҳал этишда албатта миллий таълим моделининг муҳим таркибий 
қисми бўлган педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими алоҳида 
ўрин тутади. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими педагог 
кадрлар томонидан янги маълумотларни ўзлаштириш, билим, кўникма ва малакалар олишнинг бош 
манбаи ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам, айнан мазкур тизим, маълум маънода, таълим тизими ходимларининг 
соҳада амалга оширилаётган модернизация жараёнларига тайёрлиги учун масъул ва шу боис унга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Дарҳақиқат фикримизнинг давоми сифатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келтиришимиз 
мумкин. Мазкур стратегиянинг «Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш» йўналишида узлуксиз 
таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш 
ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний 
ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, педагог ва мутахассисларнинг малака 
даражасини юксалтириш каби вазифалар белгилаб берилган[1]. 
Тезкор ривожланаётган даврда таълимни инсонпарварлаштириш педагог ва мураббийлар 
олдига улкан вазифаларни юклайди, яъни улар ахлоқий-маънавий жиҳатдан етук, ижтимоий фаол, 
ижодий фаолиятга мойиллик янгича касбий дунёқараш шунингдек, ўзгараётган замон талабларига 
мослаша олиш қобилиятига эга бўлишлари талаб этилади. Ушбу вазифаларни амалга оширишда 
узлуксиз таълимнинг илк бўғини бўлган мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган 
тарбиячиларга улкан масъулият юкланади. Бугунги кун тарбиячиси болаларга таълим-тарбия 
беришнинг энг самарали йўлларини танлай олиш маҳоратига эга бўлиши керак. 
Тарбия бериш жараёнида болаларда нафақат қоида ва хулқ-атвор меъёрлари, балки барча 
ижобий фазилатлар шакллантирилади. Бунинг учун тарбиячида педагогик маҳорат шаклланган 
бўлиши лозим. Педагогик маҳорат инсон тарбиясини амалга оширувчи ўқув-тарбия ишларининг 
самарали бўлишига таъсир этувчи муҳим омиллардан ҳисобланади [2]. Бола шахсининг шаклланиши 
тарбия жараёни билан боғлиқ бўлиб, уни ҳеч қайси жараён билан таққослаб бўлмайди. Ҳар қандай 
амалий фаолият, инсоннинг энг юқори маънавий ва руҳий эҳтиёжларини қондиради. Эҳтиёжлар 
инсонга тегишли бўлиб, ўзига хос хусусиятларни ташкил этади ва у албатта санъатга айланади. 
Демак, педагогик маҳоратни доимий равишда мукаммалашиб борувчи, ҳар бир тарбиячи учун қулай 
бўлган таълим-тарбия бериш санъати, дейишимиз мумкин. Шунингдек, тарбиячининг маҳорати 
педагогиква психологик фаолиятнинг энг юқори даражаси, деб тавсифланади. 
Таълим тарбия фаолияти инсоннинг бутун ҳаёти давомида намоён бўлувчи узлуксиз 
жараён бўлиб, таълим бевосита муайян ахборотни, ҳаракатларни, хулқ-атворнинг шаклларини 
ўзлаштиришга қаратилгандир. Билим бериш муваффақиятлари мотивацияга, маълумот
усулларига, маълумотнинг тушунарлигига, хотирага боғлиқ бўлади. Унинг самарадорлиги 
тарбиячи томонидан бериладиган кўрсатмаларига ҳам асосланади. Таълим ва тарбия жараёнида 


285 
болалар томонидан таълимнинг ўзлаштирилиши методикаларнинг такомиллашганлигига, тарбиячи 
маҳоратига, боланинг индивидуал психологик хусусиятлари билан узвий алоқадор. Бу борада ўзига 
хос таълимнинг бир қатор усуллари қўлланилади. Ўқув фаолияти шундай бошқарилиши керакки, у 
кишиларнинг ижодий имкониятларини юзага чиқариш мумкин булсин. Руҳий холатларни ва шахс 
хусусиятларини инобатга олиш таълим ва тарбияда муҳим аҳамиятга эга, айниқса, таълим тарбия
фаолиятини самарали бўлишига олиб келади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish