5 – МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ
РЕЖА:
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари
Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш мақсадлари, объектив зарурлиги ва таснифланиши
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг турлари ва уларга жалб этилган инвестицияларга нисбатан турли имтиёз ва рағбатларнинг қўлланилиши
Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудларга жалб этилувчи инвестицияларнинг асосий йўналишлари ва самаралари
1 – савол баёни: Эркин иқтисодий зоналар хўжалик юритишнинг янги шаклларидан бири бўлиб, халқаро майдонда 1950 – йилларнинг охири ва 60 – йилларнинг бошларида пайдо бўлган. 1970 - йилларнинг ўрталарига келиб эса жаҳон майдонида кенг оммалаша бошлади36. Бундай ҳудудлар дастлаб саноат ишлаб чиқариши ривожланган мамлакатлар хисобланган АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британияда кейинчалик эса Польша, Венгрия, Болгария каби мамлакатларда ташкил этилди. Энг муҳими, дастлабки йилларда эркин иқтисодий зоналар дарё ва денгиз портларида, халқаро аэропортларда, темир ва автомобил йўлларига яқин жойларда, сайёҳлик ва алоҳида олинган саноат марказларида ташкил этилган. Чунки товар моддий бойликларни чет эл бозорларига олиб чиқишда ва чет эл инвестицияларини иқтисодиётга жалб этишда эркин иқтисодий худудларнинг роли муҳим аҳамият касб этади. Халқнинг фаровонлиги, хаётнинг кўркамлашиб бориши, кўп жиҳатдан шу мамлакат эркин иқтисодий худудларининг ташкил этилиши ва муваффақиятли фаолият кўрсатиши билан боғлиқдир. Қайси мамлакатда чет эл инвесторлари ва тадбиркорлар фаолияти учун қайси мамлакатларда кенг имтиёзлар яратилса, уларнинг ўзларини тиклаб олишлари учун амалий ёрдам берилса ва имкониятлар яратилса инвестиция миқдори ҳам, тадбиркорликнинг меҳнат қобиляти ҳам талаб даражасида юқори бўлади.
Эркин иқтисодий зона хақида тушунча биринчи марта 1973 йил 18 майдаги Киото конвециясида берилган. Унга кўра эркин иқтисодий зона деб – мамлакатнинг бир қисмини яъни товарлар импорти ва экспортини, божхона ва солиқ чекловларисиз олиб кириш мумкин бўлган зонага айтилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 5 – сессиясида қабул қилинган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 1 – моддасида эса қуйдагича тариф берилган: - “Эркин иқтисодий зона деб – минтақани жадал ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални, истиқболли технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида хуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудудга айтилади”.
Ҳозирда эркин иқтисодий зоналарнинг 30 га яқин тури мавжуд бўлиб, улардан кенг тарқалганлари қаторига эркин савдо ҳудудлар, эркин божхона, эркин ишлаб чиқариш, эркин илмий – техник ҳудудларни киритиш мумкин. Буларнинг ҳар бири эркин иқтисодий зона тоифасига киргани билан ўз функциясига кўра бир-биридан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |