1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet39/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   115
Bog'liq
маъруза

Эркин иқтисодий зоналар – консигнация (яъни товарларни сотиш учун бериш) омборларини, эркин божхона зоналарини, шунингдек, товарларга ишлов бериш, уларни қадоқлаш, жойлаш, саралаш, сақлаш ҳудудларини ўз ичига олади.
Эркин божхона худудлари – чет элда ишлаб чиқарилган ва мамлакатга кириб келаётган махсулотларни имтиёзли тўлов асосида сақлаш, маркалар ва сортларга ажратиш, ишлов бериш, агар керак бўлиб қолса комплектлаштириш ва сотиш каби вазифаларни бажаради. Бундай эркин божхона ҳудудлари дарё ва денгиз портларида, чегарадош темир йўл тармоқларида ва аэрапортларда чет эл валютасида даромад олиш мақсадида ташкил этилади.
Эркин савдо худудлари АҚШда кўплаб ташкил этилган бўлиб, улар ташқи савдо зоналари (Foreing Trade Zones) деб номланади. Бугунги кунда АҚШда 200 га яқин зона ва субзоналар фаолият қўрсатмоқда. Бу ҳудудларнинг фаолиятини назорат қилиш ташқи савдо зоналари Департаментига юклатилган бўлиб, тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Департамент томонидан зона очилиши учун рухсат берилгандан сўнг унинг фаолият кўрсатгунига қадар 6 ойдан – 3 йилгача вақт керак бўлади.
Эркин илмий – техник ҳудудлар, илмий ишлаб чиқариш ва ўқув марказлари жамланган хозирги кунда ишлаётган ва ривожланган инфраструктурага, чет эл илмий – техникавий ва технологиясига, ишлаб чиқариш ва молиявий жихатдан потенциалга эга бўлган ва махсус хуқуқий тартибот ўрнатиладиган алоҳида ажратилган худудлардан иборат бўлади.
Эркин илмий техник зоналар юксак технополислар, технопарклар, минтақавий иновация марказлари – технополислар ишлайдиган зоналар шаклида ташкил этилади. Бундай ҳудудларни ташкил этишда мақсад фан ва техника ривожланишида муҳим йўналишларни олиб бориш ва уни халқаро майдондаги нуфузини оширишдан иборатдир.
Эркин илмий техник ҳудудлар ташқи иқтисодий масалаларни хал этиш билан бир қаторда мамлакатнинг ички умумий хўжалик масалаларини ечишга ҳам қаратилган бўлиши лозим. Бундай ҳолатда бу зоналарда илмий тадқиқотларни амалга оширувчи ва атроф муҳитга зиён – захмат етказмайдиган ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш ресурсларини ўзлаштириш учун юқори имкониятлар мавжуд бўлади.
Эркин иқтисодий худудлар ўзларининг божхона худудига эга бўлиб, бу худуд тереториясига кириб – чиқиш ўрнатилган тартибга амалга оширилади. Эркин иқтисодий худудлар географик жиҳатдан жойлашишига қараб, “ташқи” яъни икки ёки бир неча мамлакат худудида жойлашган – халқаро ва бир мамлакат худудида жойлашган “ички” эркин иқтисодий худудларга бўлинади.
Шу билан бирга эркин иқтисодий худудлар халкаро майдонда хўжалик ихтисослиги ва ташкил этиш турларига қараб ҳам класификация қилинади. Бу классификация асосида эркин иқтисодий ҳудудлар хўжалик ихтисослиги бўйича:
1. Эркин савдо ҳудуди.
2. Саноат ва ишлаб чиқариш зонаси.
3. Техник ва технологияни жорий этиш ҳудудлари.
4. Хизмат кўрсатиш зоналари.
5. Комплекс зоналар.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish