1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet41/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   115
Bog'liq
маъруза

2 – савол баёни: Ўзбекистон ўзининг тараққиёти мобайнида иқтисодий ривожланиш, инвестицион сиёсат, аҳоли фаровонлигининг ошиши, ялпи ички маҳсулотнинг ортиши, аҳоли бандилигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, валюта барқарорлиги ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар бўйича салмоқли натижаларни қўлга киритди. Қисқа давр мобайнида Ўзбекистон томонидан қўлга киритилган бундай ютуқлар дунёнинг кўплаб давлатлари ва йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.
Бугунги кунда иқтисодий тараққиёт ва бизнесни ҳаракатга келтирувчи муҳим омиллардан бири бўлган Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил қилиш масаласи республикамиз олдида турган муҳим масалалардандир. Хусусан, Навоий эркин иқтисодий ҳудуди бугунги кунда мамлакатимизга кириб келаётган инвестициялар ҳажми бўйича қисқа вақтларда юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқда.
Бугунги кунда эса бундай ҳудудлар бож тўланмайдиган, шунингдек, бошқа иқтисодий ва ташкилий тартибга солинганлиги туфайли ишлаб чиқариш ва савдо рағбатлантириладиган, ташқи иқтисодий фаолият моҳирона олиб бориладиган, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича катта имкониятлар тақдим қиладиган ўзига хос ҳудуд сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистон ҳам бу борадаги имкониятларни, халқаро тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, иқтисодий ривожланиш сари тобора чуқур одимлаб бораётганлигини кўриб турибмиз. Шу нуқтаи назардан ҳам қуйидаги масалаларга алоҳида аҳамият қаратиш бугунги куннинг муҳим масалалардан ҳисобланади:
- глобал иқтисодий тизимнинг ривожланиши ва ушбу жараёнларда эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўрни ва ролини тадқиқ қилишга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги;
- эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг асосий шакллари ва тамойилларига доир илмий қарашларни таҳлил қилишга бўлган заруратнинг ортиб бораётганлиги;
- саноати тараққий этган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши жараёнидаги тажрибаларида Эркин иқтисодий ҳудудлар ривожланишининг ва уларнинг намоён бўлиш шаклларини илмий жиҳатдан тадқиқ қилишнинг аҳамияти ортиб бораётганлиги;
- Навоий эркин индустриал иқтисодий ҳудудининг ташкил қилиниши ҳамда унинг Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятидаги ўрни масалаларини тадқиқ қилиш муҳим вазифалардан биридир.
Шаклланиш ва ривожланиш жиҳатдан ўтган асрнинг иккинчи ярмида жаҳон миқёсида тобора кенгайиб борган, иқтисодий ва савдо институти ҳисобланган Эркин иқтисодий ҳудудлар бугунги кунда тараққиёт борасида ўзининг ниҳоятда юқори чўққисига эришганлигига амин бўлдик.
Эркин иқтисодий ҳудудларга ривожланган мамлакатлар томонидан экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда хорижий капитални жалб қилиш имконини берадиган янги иқтисодий ривожланиш механизми сифатида қаралади.
Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва қулай инвестицион муҳитни яратишнинг бошқа воситалари билан бир қаторда хорижий мамлакатларда турли эркин иқтисодий ҳудудларни шакллантириш методи қўлланилади.
Эркин иқтисодий зоналар одатда икки турга ажратилади:
1) товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларни сотиш билан боғлиқ бўлган саноат-ишлаб чиқаришга йўналтириш;
2) юқори технологияларни ўзлаштиришга қаратилган, техник жорий қилишга йўналтирилган ҳудудлар бўлиб, асосан, илмий-техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уни саноатга татбиқ қилишга асосланган иқтисодий ҳудудлар.
Бундай ҳудудларда асосий субъект сифатида иштирок этадиган резидентлар ҳам фаолият юритадилар ва уларнинг асосий вазифаси ушбу ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ва ундан фойда олишга қаратилган бўлади. Қуйида Эркин иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари келтириб ўтилган:
- иқтисодиётга илғор технологияларни жалб қилиш;
- экспортни рағбатлантириш ва шу орқали валюта тушумини таъминлаш ва ошириш;
- аҳолининг бандлигини таъминлаш;
- замонавий инфраструктурани шакллантириш ва ривожлантириш;
- тараққиётдан ортда қолаётган ҳудудларда ҳам техник-технологик ривожланишни жадаллаштириш;
- бошқарув ва замонавий халқаро тадбиркорлик соҳасидаги илғор халқаро тажрибага эга бўлиш;
- ҳудудларни хўжалик юритишнинг янги усулларини синов майдонига, миллий хўжалик ривожланишининг қутбига айлантириш.
Корея ва Хитойда эркин иқтисодий ҳудулардан унумли фойдаланилиши оқибати ўтган асрнинг 80-90 йилларида ушбу давлатлар иқтисоди катта ютуқларга эришди. Натижада Хитой ЯИМ ҳажми бўйича дунёда иккинчи (АҚШдан кейин) ўринга чиқиб олди. Корея эса иқтисодиётнинг базавий тармоқларида, яъни саноат, машинасозлик, кемасозлик ва электроникада дунёда етакчи мамлакатларнинг бирига айланди. Бу кўрсаткичларга эришиш учун Корея ва Хитойда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудларнинг роли катта аҳамиятга эга бўлди. Шу боис ҳам ҳозирги шароитда эркин иқтисодий зоналарни янада ривожлантиришда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш муҳим бўлиб ҳисобланади:

  • менеджмент ва сифат устидан назорат ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ инфратузилма ва ишлаб чиқариш омилларини доимий ривожлантириш, янгилаш ва кенгайтириш;

  • яшаш учун муҳим ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш ва ривожлантириш;

  • юқори малакали кадрлар ва ўрта даражадаги техника йўналишидаги мутахассисларни узлуксиз равишда тайёрлаш.

  • инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда эса саноатнинг асосий тармоқларида самарали лойиҳалар сонини кўпайтириш орқали хорижий инвестициялар ҳажмини сезиларли даражада ошириш;

  • жалб қилинаётган инвестициялар ва амалга оширилаётган лойиҳаларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш (юқори технологиялар, экспорт йўналтирилган, ишга ёллаш сифати ва даражасини ошириш ва бошқалар);

  • жалб қилинаётган инвестицияларни мутаносиб ва мақсадли ривожлантириш;

  • ЭИЗга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш мақсадида улар учун қулай инвестицион муҳит ва ҳуқуқий база яратиш энг устувор мақсадларимиздан бири ҳисобланади.




Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish