Лойиҳа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги фаолиятини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Жойларда ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти
ва бошқарув органларида ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш мақсадида:
1. Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи “маҳалла – туман – вилоят – республика” тизими жорий этилсин:
ҳар бир хонадон ва маҳаллалар кесимида ёшларнинг таклиф
ва муаммоларини ўрганиш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда “Ёшлар дафтари”ни юритиш, “Ёшлар дастури” ижросини таъминлаш;
умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида ёшларнинг иқтидор ва истеъдодини қўллаб-қувватлаш, етакчилик қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;
ҳудудларда ёшлар билан ишлаш ҳолатидан келиб чиқиб,
ҳар бир хонадон, маҳалла ва туман (шаҳар)ларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда уларни ёшлар сиёсати бўйича намунали ҳудудга айлантириш чораларини кўриш;
республикада ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича
яхлит вертикал бошқарув тизимини яратиш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш.
2. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини амалга ошириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб:
вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозими тугатилсин;
вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси (бўлими) бошлиғи лавозими киритилсин;
вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимининг зиммасига ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари юклатилсин;
олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори (директор ўринбосари)га биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилсин;
профессионал таълим муассасаларида ёшлар масалалари
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари,
Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассис лавозимлари жорий қилинсин;
умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозими мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига ўзгартирилсин;
Ёшлар ишлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари
ва бўлимларида маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ташкил этилсин (лавозими киритилсин);
Do'stlaringiz bilan baham: |