1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet40/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   115
Bog'liq
маъруза

Ташкил этиш турларига қараб эса:
1. Ҳудудий зоналар.
2. Махсус тартибот зоналарига бўлинади.
Дунёда 400 тадан 2000 тагача эркин иқтисодий худуд мавжуд деб ҳисобланади. Биринчи эркин иқтисодий худудлар АҚШда 1934 йили эркин савдо худуди кўринишида ташкил этилган. Уларнинг асосий йўналиши ташқи савдони фаоллаштириш бўлган. Бунга эса божхона божларининг пасайтирилиши ва эркинлаштирилиши сабаб бўлган. Бу худудларнинг энг қизиқарли жойи шундаки, импорт қилинга ярим тайёр махсулотлар – агар тайёр махсулот сифатида экспорт қилинса божхона тозалашларидан ўтмаган ва агар импорт қилинган ярим тайёр махсулотлар – тайёр бўлганидан кейин АҚШ бозорига кирса тўла божхона тўловларига ва тозоловларига тортилган.
Инвестиция сиёсатини амалга оширишда замонавий юқори технологияли асбоб-ускуна ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқариш, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш, республикада мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хорижий инвестициялар иштирокини таъминлаш, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга кенг эътибор қаратилмоқда. Ушбу иқтисодий ўсиш йўлини қай даражада самара бераётганлигини мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб Биринчи Президентимиз томонидан белгилаб берилган ва дунё ҳамжамиятида “ўзбек модели” деб ном қозонган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўли нақадар тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда.
Дунё миқёсида мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланиб, аҳоли турмуш даражасини изчил ошириш таъминланди. Бу борада эришаётган ютуқларимизни ва барқарор ривожланаётган иқтисодиётимиз, чет эл инвесторларига яратилаётган кенг шарт-шароитлар ҳамда кафолатларни йирик халқаро ташкилотлар, молия институтлари раҳбарлари, эксперт ва мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.
Мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини модернизация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш хорижий сармояларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мамлкатимизнинг Навоий, Жиззах ва Ангрен ҳудудларида махсус индустриал зоналар ташкил қилинди.
Ушбу амалга оширилган чора-тадбирлар ўз навбатида, инновацион фаолиятни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий қилиш, экспорт, шунингдек, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, маҳаллий маҳсулот ва хизматларнинг ички ва ташқи бозорларда халқаро сифат, сертификатлаштириш талабларини жорий этиш орқали рақобатбардошлигини ошириш, янги иш жойларини барпо этиш, малакали ишчи-муҳандислар, хўжалик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ва улар малакасини ошириш каби бир қатор муҳим масалаларни ҳал этиш имконини бермоқда.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг муҳим жиҳати маълум ҳудуд ёки ишлаб чиқариш соҳасини иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналардан иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳудудий услуби сифатида фойдаланилади.
Ушбу мақсадларга эришиш, шунингдек, эркин иқти­содий зоналар фаолиятидаги халқаро тажрибалар афзалликларини иқтисодий тузилмага жорий қилиш мақсадида 2008 йил 2 декабрдаги "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил қилиш тўғрисида"ги, 2013 йилнинг 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ва 2013 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги Фармонларига асосан "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилгани қандай натижа бераётгани ҳаммамизга маълум. Мазкур Фармонлар юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, бу борада қулай шарт-шароитларни шакллантиришга, ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва улар фаолиятини тартибга солишга қаратилган миллий қонун ҳужжатларидан ташқари, ушбу муносабатларни тартибга солишга халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро ташкилотлар берган маълумотларга кўра бугунги кунда дунёда 3,5 мингдан зиёд эркин иқтисодий зоналар бўлиб, улар 140 тага яқин мамлакатда жойлашган. Бутун дунёдаги эркин иқтисодий зоналарда салкам 70 миллион киши меҳнат қилади. Уларнинг йиллик савдо айланмаси эса 500 млрд. доллардан зиёддир. Айни пайтда ЭИЗларнинг жуда кўп турлари бўлиб, иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши ҳамда глобаллашув жараёнининг таъсири натижасида улар ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан ўзгариб ва кўпайиб бормоқда.
Шундай қилиб эркин иқтисодий зона деганда муайян минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилаётганлиги мамлакатимизни модернизация қилиш ва аҳоли бандлик даражасини янада оширишнинг муҳим омили сифатида жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва дунё бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва бу борадаги ҳуқуқий асослар мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда ва унинг самарадорлигини оширишда, жаҳон бозорига тобора интеграциялашувига, тўғридан – тўғри инвестицияларни рағбатлантиришнинг ўзига хос ва бетакрор механизмини жорий қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Илк ЭИҲ АҚШ 1934 йилда ташкил қилинган бўлиб, уларга аэропортлар, денгиз доклари ва маҳсулотларни божларсиз импорт қилиш омборлари кирган эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бундай ҳудудлар Ирландия, Голландия, Буюк Британия ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам очилди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидан ЭИҲ импортга йўналтирилган бўлса, ривожланаётган мамлакатлардаги ЭИҲ эса, кўпинча экспорт ва сармоялар жалб этишга қаратилади.
“Навоий” ЭСИҲ – Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир қисми бўлиб, у Кармана туманида 500 гектар майдондаги ўлчами 205-216; 381-388; 404-470 тенг. Бу ерда алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатилган бўлиб, ҳудудда алоҳида солиқ, валюта ва божхона, кириш, ҳудудда бўлиш, ва чиқиб кетиш, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаганлар учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш режимлари жорий этилган.
ЭИҲ/ЭСИҲ ташкил этиш мамлакатнинг иқтисодий ва саноат салоҳиятини тўлдиришга имкон беради. Шундай қилиб, ЭИҲ ташкил қилаётган мамлакатимиз бирқатор катта афзалликларга эга бўлади. Яъни натижада Ўзбекистон сифатли рақобатбардош маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бюджетнинг тўлдирилиши, кадрларнинг малакасининг ошиши, янги технологиялардан фойдаланиш имконияти, транспорт инфраструктурасининг ривожланиши каби афзалликларга эга бўлди.
Ўзбекистон кўплаб транспорт йўлларининг кесишувида жойлашган бўлган, кенг хом-ашё ва кадр салоҳиятига эга бўлган ҳолда у ҳорижий сармояларни жалб қилиш хажмини янада ошириш борасида катта ишлар олиб борилмоқда.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish