5.3 - жадвал
ИТБнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари
Лойиҳа номи
|
Лойиҳанинг қиймати, млн.долл
|
Лойиҳанинг ҳуқуқий асоси
|
“Суғдиёна”500 кв электр узатиш линияси қурилиши Сирдарё ИЭС
|
25,1
|
Ўзбекистон Республикаси Президентинииг 2005 йил 22 июндаги ПҚ-105 сонли Қарори
|
“Ғузор Сурхон” 500 кв электр узатиш линияси ва «Сурхон» автотрансформаторини қуриш
|
42,0
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 июндаги ПҚ-901-сонли
|
5та касб ҳунар коллежларини қуриш ва жиҳозлар билан таъминлаш
|
10,5
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 ноябрдаги ПҚ-713-сонли Қарори
|
Умумтаълим мактабларини қуриш ва жиҳозлар билан таъминлаш
|
10,3
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 майдаги 104- сонли Қарори
|
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиалларини тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш
|
23,8
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 2005 йил 11 майдаги 120-сонли Қарори
|
Асфалт заводини модернизациялаш, Тошкент шаҳрида йўллар қуриш ва таъмирлаш учун асбоб-ускуналар ва механизмлар сотиб олиш
|
12,6
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 17 октябрдаги ПҚ-201-сонли Қарори
|
Ўзбекистон ИТБга 2003 йил 3 сентябрда аъзо бўлган бўлиб, ушбу банк томонидан фақат 2003 – 2009 йиллар мобайнида умумий қиймати 150 млн. долларга тенг молиявий хизматлар кўрсатилган.
Жаҳон иқтисодиётида инвестиция фаолиятини тартибга солиш ва рағбатлантириш бўйича катта тажриба тўпланган. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини ташкил этиш, юритиш, тартибга солиш ҳамда қўллаб-қувватлаш тизими яратилган, ушбу тизимнинг амал қилишини таъминлаш учун зарур қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган ва улар амалиётда инвестиция фаолиятини тартибга солишда кенг қўлланилмоқда.
Хозирги кунга қадар инвестициялар турли мулк шаклидаги корхоналарда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам инвестициялардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳар бир давлат ҳамда корхонанинг иқтисодий ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эгадир. Чет эл инвестицияларини, айниқса тўғридан-тўғри шаклдаги инвестицияларни иқтисодиётга кенгроқ жалб этишда Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсатида устуворлик берилган. Айтиш жоизки, тўғридан-тўғри инвестициялар реал инвестициялар бўлиб, уни киритиш объектларини танлашда ва корхона фаолиятини бошқаришда инвестор ўзи иштирок этади.
Тўғридан-тўғри инвестициялар асосан бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларига капиталларни бевосита киритиш орқали амалга оширилади. Тўғридан-тўғри инвестиция киритишни одатда инвестициялаш объекти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга ва мазкур давлатнинг инвестиция қабул қилиш механизми билан яхши таниш бўлган инвесторлар амалга оширади.
Марказлаштирилган инвестициялар таркибида бюджет маблағлари ҳажмининг ошиб бориши кузатилса-да, уларнинг асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибидаги улуши пасайиш тенденциясига эга. Худди шундай ўзгаришни Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳажмларида ҳам кузатиш мумкин. Иқтисодиётга киритилаётган нобюджет маблағларининг нафақат умумий ҳажмининг, балки уларнинг молиялаштириш манбалари таркибидаги улуши ошаётганлигини ҳам кўриш мумкин бўлади.
Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинаётган тўғридан тўғри чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳажмининг ошиб бориши, Ўзбекистондаги инвестиция сиёсатининг рағбатлантирувчилиги хорижий сармоядорлар учун қулайлиги ҳамда корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан жозибадорлиги юқори эканлигини ҳам кўрсатади.
Ҳозирги шароитда Ўзбекистон қонунчилигида тўғридан тўғри чет эл капитали иштирокидаги турли шаклдаги корхоналар ташкил этиш ва улар фаолиятини юритиш тамойиллари белгилаб қўйилган. Ушбу тоифадаги корхоналар қаторига қуйидагилар киради.
1. Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари иштирокидаги қўшма корхоналар.
2. Мол-мулки 100 % чет эл компаниялари ёки фуқароларига тегишли бўлган корхоналар.
3. Мулкида чет эл инвесторлари улуши бўлган хусусийлаштирилган корхоналар.
4. Йирик хорижий трансмиллий компаниялар шўъба корхоналари ва филиаллари.
5. Инвестиция мажбурияти ҳисобига “ноль” қийматда хорижий инвестор томонидан хусусийлаштирилган корхоналар.
Республикамизда ушбу тоифага кирувчи корхоналар сони йилдан-йилга кўпаймоқда, улар иқтисодиёти барқарор ривожланиш тенденциясига эга.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига қуйидаги йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди:
Қандим конлар гуруҳини ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва газни қайта ишловчи заводнинг қурилиши;
Хаузак ва Шади конларини ишлаб чиқаришга тайёрлаш, шунингдек ҚувачиОлот конларини кенгайтириш Бухоро вилояти;
Хисор инвестиция блоки ва Устюрт ҳудудида маҳсулотни тақсимлаш бўйича битим асосида конлар билан ишлаш ва углеводород қазиб чиқаришни ташкил этиш;
ОАЖ"Unitel" хорижий компанияси томонидан Тошкент шаҳрида уяли алоқа тизимини кенгайтириш;
ОАЖ"Indorama Agro" хорижий компанияси томонидан Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида пахта текстил кластери кўринишида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилган ҳажми 2019 йилнинг январь-мартида 2431,4 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78,2 % ни ташкил қилди. 2019 йил январь-март ойларида тўғридан-тўғри инвестицияларининг ЯИМ даги улуши 2,7 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 пунктга камайди35.
Ҳозирги шароитда хусусийлаштирилган корхона ва ташкилотлар мулкида давлат ва хўжалик бошқарув органларига тегишли улушлар ва бошқа давлат активлари, иқтисодиётда хусусий мулк роли ва аҳамиятини ошириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этишни кенгайтириш мақсадларида уларни хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотишни кенгайтириш кўзда тутилган. Қарорда стратегик инвесторларга 68 та йирик акциядорлик жамиятларининг давлат ва хўжалик бошқарув органларига тегишли бўлган акция улушлари сотилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, хўжалик жамиятлари ва бошқарув органларига тегишли давлат активларини, корхоналарни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник қайта қуроллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришни ташкил этиш мақсадларида очиқ савдоларда хусусий мулкка, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш муҳимдир. Ушбу чора-тадбирлар иқтисодиётда хусусий мулк улуши ошишини таъминлашга, чет эл инвестицияларини кўпайтиришга ва улар иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМ улушини ошиб боришга ижобий таъсир этади.
Иқтисодиётга тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишни янада кенгайтириш учун қуйидаги йўналишларда қўшимча тадбирларни амалга ошириш лозим, бунинг учун:
- мамлакат, унинг ҳар бир ҳудуди ҳамда корхоналарининг жозибадорлигини янада ошириш тадбирларини фаоллаштириш ва бунинг учун махсус мақсадли стратегик режалар қабул қилиш;
- мамлакат ва унинг иқтисодиёти субъектлари миқёсида чет эл инвестицияларини киритиш, ундан фойдаланиш ҳамда тасарруф этиш билан боғлиқ хавф-хатарларни янада пасайтиришга хизмат қилувчи институционал нормаларни такомиллаштириш ва янгиларини амалга киритиш;
- мулк ҳуқуқи алмашинишида хорижий инвестор ҳамда давлат активларини сотиш бўйича жавобгар давлат органлари ўртасида шартномани тузиш ва уни бажариш билан боғлиқ трансакция харажатларини минималлаштириш янги мулкдор учун самарали фаолият юритишида ижобий аҳамият касб этади.
Халқаро капиталлар ҳаракатини тартибга солишда миллий ва халқаро усуллардан кенг фойдаланиб келинмоқда.
Халқаро капиталлар ҳаракати жараёнининг муҳим хусусиятларидан бири мазкур жараёнга давлатнинг фаол аралашувидир. Бунда давлат қуйидаги функцияларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |