Аннотация
Дастур 5А340202 - Нефть ва газ қувурлари, база ва омборларини қуриш ва улардан фойдаланиш магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5340200 - Бино ва иншоотлар қурилиши (Нефть-газни қайта ишлаш саноати объектлари) таълим йўналиши 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги фанлар асосида тузилган.
Тузувчилар:
У.К.Уринов – ТошДТУ «Нефть-газни қайта ишлаш объектлари» кафедраси мудири, т.ф.д., доцент.
Амирқулов Н.С. – ТошДТУ «Нефть-газни қайта ишлаш объектлари» кафедраси доценти, т.ф.н.
Бозоров Ж.Т. – ТошДТУ «Нефть-газни қайта ишлаш объектлари» кафедраси доценти, (PhD).
Дастур Геология-қидирув факультетининг 2020 йил 19 июндаги №7 сонли Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
К И Р И Ш
5340200 - Бино ва иншоотлар қурилиши (Нефть-газни қайта ишлаш саноати объектлари) бакалавриат таълим йўналиши - фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, нефт ва газни қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш, нефт ва нефт маҳсулотлари ҳамда газларни ташиш ва сақлашга доир соҳа истиқболини белгилаш, модда ва энергиянинг турли шаклларини ўзгартирувчи механик, гидромеханик, иссиқлик, кимѐвий ва модда алмашиниш жараѐнлари, объектлари ва аппаратларини лойиҳалаш, яратиш ва улардан фойдаланишга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, методлари ва услубларининг мажмуини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассислик фанларнинг вазифаси - нефт-газни қайта ишлаш саноати объектлари, нефт ва газни тайѐрлаш саноати қурилма ва жиҳозлари, уларни қайта ишлаш техника ва технологиялари, нефт-газни қайта ишлаш корхоналари машина ва жиҳозлари, нефт ва газни сақлаш омборлари, нефт маҳсулотлари ва газни ташиш технологик қурилма ва жиҳозлари, ер ости газ омборлари ва ер усти газ сақлаш объектлари, нефт ва газ қувурлари технологик тизими техник мосламалари ва қурилмалари, уларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, монтаж- созлаш, ишлатиш усуллари ва воситалари кабиларни ўз ичига олади.
5340200 - Бино ва иншоотлар қурилиши (Нефть-газни қайта ишлаш саноати объектлари) таълим йўналиши негизидаги 5А340202 - Нефть ва газ қувурлари, база ва омборларини қуриш ва улардан фойдаланиш магистратура мутахассислигига кирувчи талабалар учун бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига асосан 7 та умумкасбий фанлар: ―Йўналишга кириш‖,
―Объектларни қуришда геологик-геодезик изланишлар‖, ―Коррозиядан ҳимоя қилиш‖, ―Нефт, газ ва нефт маҳсулотларини ташиш ва сақлаш‖, ―Нефт ва газ қувурларни лойиҳалаштириш ва қуриш‖, ―Нефт-газни қайта ишлаш саноати технологик жиҳозлари‖, ―Насос ва компрессор станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш‖ фанлари ҳамда 3 та ихтисослик фанлари: ―Нефт ва газни қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш‖, ―Газ таъминот тизимини лойиҳалаштириш ва ишлатиш‖ ва ―Газларни сақлаш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш‖ фанлари асосида тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |