Бакалавр талабалар бу фан доирасида нефт-газ маҳсулотларини ташиш ва транспорт қилиш воситаларидан фойдаланишнинг асосий тушунчалари; техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мажбурий тизимлари режаларини тузишнинг асосий тамойиллари ҳақида тасаввурга эга бўлади. Шунингдек, ѐқилғи қуйиш шахобчаларида техникавий сервислар турларини; қувур ва резервуарларни таъмирлаш технологиясини лойиҳалаш ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишни; қувур конструкциясига таъсир этувчи кучланишларни; ѐқилғи ва сурков материалларини сақлаш
усулларини; синаш турларини; пухталикнинг назарий асосларини; ускуналарнинг нуқсонларини аниқлаш усулларини; маҳсулот сақловчи резервуар ва цистерналардан фойдаланиш тартибини белгилашни; ҳайдовчи станцияларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этишнинг турли усулларини техник-иқтисодий қиѐслашни; эксперимент маълумотларини статистик қайта ишлашни; синов стандартлари ва синов циклини ҳамда технологияларини билиши ва улардан фойдалана олишни ўрганади.
Бундан ташқари қувур ва резервуарларга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун ускуналардан фойдаланиш; қувурларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш технологиясини лойиҳалаш; қувур ва резервуарлар пухталиги, уларнинг коррозиябардошлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш; ҳайдовчи агрегатларнинг асосий носозликларини бартараф қилиш бўйича кўникмаларга эга бўлади.
“Объектларни қуришда геологик-геодезик изланишлар” фани бўйича
Бу фан доирасида бакалавр талабалар қувур трассасидаги муҳандис- техник изланишлар асослари, уларнинг ривожланиш истиқболлари; топографик хариталаш ва жой плани моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлиши, объектларни қуришда ишлатиладиган конструктив материалларнинг турлари ва хоссаларини; конструкцион материаллар назарий асосларини; геологик ишларда фойдаланиладиган электротехникавий ва электрон унсурлар ҳамда қурилмаларнинг ҳаракатланиши ва ишлаш хусусиятларини; лойиҳалаш жараѐнларини автоматлаштириш асосларини; текисликда фазовий шаклларни тасвирлаш усуллари, техникавий чизмаларни чизиш назариясини; проекциялаш методларини; текисликда фазовий шаклларни тасвирлаш усулларини; техникавий чизмани чизиш назариясини; автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларини; компьютер графикаси воситалари ѐрдамида муҳандислик графикаси масалаларини ечишни ўрганади.
Шунингдек, замонавий информацион технологиялар асосида AutoCAD (Компас) дастурида машинасозлик чизмаларини чизишни; MathCAD дастурида дифференциал ва интеграл тенгламаларни ечишни; давлат стандартлаш тизими, ўлчашлардаги хатоликларни аниқлаш усуллари, допуск ва посадкалар тизимини тузиш қонунларини; автоматик тартибга солиш ва бошқариш тизими таркибига кирувчи техника воситалари функционал вазифасини; пластмасса, металлокерамика ва бошқа янги материаллардан тайѐрланган қисмларнинг конструкцияларига бўлган технологик талабларни; машина сифатини назорат қилиш усуллари ва воситаларини; қисмлар ва бўлаклар ишчи ва йиғиш чизмаларини; иссиқлик билан ва кимѐвий-иситиш билан ишлов беришни ҳисобга олган ҳолда машина қисмларига қўйиладиган талабларни; транспорт мақсадидаги машиналар тизимлари, бўлаклари ва қисмларини лойиҳалаш бўйича; ўлчаш ва назорат қилиш воситаларини текшириш; электрон қурилмалар намунавий унсурлари ўлчамлари, намунавий қўшилмалар допуск ва посадкасини ҳисоблаш ва танлаш, асосий
объектларни қуриш ва лойиҳалаш учун сарф бўладиган смета ва вақт миқдорларини ҳисоблаш бўйича кўникмаларга эга бўлади.