1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


йил январ-март ойларида ЯИМ нинг тармоқлар бўйича таркиби (жамига нисбатан % да)



Download 1,27 Mb.
bet46/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115
Bog'liq
маъруза

2019 йил январ-март ойларида ЯИМ нинг тармоқлар бўйича таркиби (жамига нисбатан % да)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Саноат тармоғининг қўшилган қийматида 6,8 % лик ўсиш қайд этилди. Саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига ижобий таъсири 1,8 ф.п. даражасида баҳоланди. Саноат тармоғидаги ижобий динамика тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи қўшилган қийматининг 4,8 % га, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат тармоғи қўшилган қийматининг 7,6 % га ва бошқа саноат тармоқларининг 5,5 % га ўсиши ҳисобига таъминланди.
Дарҳақиқат, реал сектор корхоналари мамлакатда озиқ-овқат, енгил ва оғир саноат, металлургия саноати, автомобилсозлик саноати, кимё саноати, қурилиш материаллари саноати, агросаноат, электр-энергия саноати, тўқимачилик саноати, нефть ва газ саноати ва бошқа саноат тармоқларини қамраб олган ҳолда ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Шу жиҳатдан, “реал сектор” тушунчасига назарий жиҳатдан таъриф берадиган бўлсак, реал сектор – ҳақиқатда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш тармоқлари ва унга хизмат кўрсатувчи тармоқларни ўз ичига қамраб олган тармоқ ва соҳалардир.
Йирик корхоналарда ишлаб чиқиладиган маҳсулотларни рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, яъни, технологик жараёнларни ҳамда хом ашё ва материалларни сарфлаш нормаларини рационлаштириш, шунингдек, йўқотишлар ва беҳуда харажатларни бартараф этиш натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархининг ўртача 10,1 фоизга камайишига эришилди ва умуман реал секторда саноат корхоналари бўйича меҳнат унумдорлигининг 6,5 фоизга ошганлиги таъминланди.
Реал секторда муҳим юқори технологик ва замонавий объектлар ҳамда қувватлар ишга туширилди. 2019 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 29885,1 млрд. сўмлик, (доллар эквивалентида 3,6 млрд. АҚШ долл.) ёки 2018 йилга нисбатан 129,9 % га асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди. ЯИМ га нисбатан асосий капиталга инвестициялар – 32,8 % ни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос давридаги кўрсаткичига нисбатан 4,4 % пунктга ўсиш.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун коммерция банклари томонидан 2,1 трлн. сўмдан кўп бўлган ҳажмда кредит берилди, ташаббускорларнинг 4,4 трлн. сўмлик хусусий воситалари инвестиция қилинди ҳамда хорижий инвесторларнинг 346,2 минг долларлик воситалари ўзлаштирилди. Қурилиш материаллари саноати (1,8 минг лойиҳа), озиқ-овқат саноати (1,7 минг лойиҳа), енгил ва тўқимачилик саноати (1,3 минг лойиҳа) ва бошқалар бўйича лойиҳалар амалга оширилди.
Маълумотларидан кўриш мумкинки, реал сектор тармоқлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишида ҳамда аҳолининг турли эҳтиёжларини таъминлашда асосий ўринлардан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда реал сектор тармоқларини янада барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни тавсия сифатида келтириб ўтиш жоиздир:
– реал сектор тармоқларидаги иқтисодий муносабатларни давлат томонидан тартибга солишга маъмурий усуллар устуворлигидан иқтисодий усуллар устворлигига ўтиш;
– йирик реал сектор корхоналарини реконструкция қилиш ва унга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
– реал сектор тармоқларидаги самарали кредит тизими ва капитал бозорни шакллантириш;
– реал сектор корхоналари ривожланиши учун солиқ имтиёзларини такомиллаштириш;
– реал сектор корхоналари ишлаб чиқаришида ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
– реал сектор тармоқларидаги кичик ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish