1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


-жадвал Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ўзгариши ва унинг динамикаси46



Download 1,27 Mb.
bet45/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   115
Bog'liq
маъруза

7.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ўзгариши ва унинг динамикаси46

Йил-лар

ЯИМ, млрд. сўм

Кредит қўйилмалари, млрд. сўм

Инвестиция, млрд. сўм

Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси, фоизда

Валюта курси

Инфляция даражаси, фоизда

2006

21124,9

4104,2

4041,0

16

1219,3

6,8

2007

28190,0

4777,6

5903,5

14

1263,3

6,8

2008

38969,8

6374,4

9555,9

14

1321,1

7,8

2009

49375,6

8558,2

12531,9

14

1467,5

7,4

2010

62388,3

11539,3

15338,7

14

1587,7

7,3

2011

78764,2

15651,5

17953,4

12

1716,1

7,6

2012

96723,4

20391,9

22797,3

12

1888,7

7,0

2013

118986,9

26529,9

27557,3

12

2097,2

6,8

2014

128505,9

34807,2

30561,0

10

2422,4

6,1

2015

138786,4

42685,0

33464,3

9

2810,0

5,6

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси ЯИМининг 2006-2015 йиллардаги ўзгариши доимий барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлган ва 2006-2015 йиллар мобайнида 7 баробарга яқин, яъни 21124,9 млрд. сўмдан 138786,4 млрд. сўмга етган.
Иқтисодиётнинг етакчи соҳаларини хусусан, реал секторни кредитлаш жараёнларининг жадаллашуви бир қатор истиқболли имкониятларни яратиб беради.
Биринчидан, иқтисодиётда пул массасининг ортиши пировардида ишлаб чиқариш ҳажмининг тўғри пропорционал равишда ошишига сабаб бўлади.
Иккинчидан, иқтисодиётдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондиради ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловларни амалга оширишни тезлаштиради.
Учинчидан, реал секторга ажратилган банк кредитлари ҳажмининг ортиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ортади ҳамда ички бозор қўшимча маҳсулотларга тўйинади. Бундан ташқари импорт ҳажмининг камайиши ва аксинча, экспортнинг ривож топишига ёрдам бериши мумкин.
Тўртинчидан, кредит хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошлаш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошишига хизмат қилади.
Юқорида кўриб чиқилган ҳолатлар таҳлили шундан далолат берадики, банк кредитлари иқтисодий тараққиётни таъминловчи муҳим молиявий манба ҳисобланади. Бу молиявий манбалар мамлакат иқтисодиётининг ўсиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши, аҳолининг иш билан бандлигини ортиши ва бизнес кўламининг кенгайишга хизмат қилиши мумкин. Мамлакатимизда реал секторнинг янада тараққий топиши учун тижорат банклари томонидан иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш кўламининг оширилиши ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд ички ва ташқи имкониятлардан самарали фойдаланганлари ҳолда ўз фаолиятларини мақсадли ва оқилона ташкил этишни талаб қилади.

2 – савол баёни: Макроиқтисодиётнинг реал секторида турли товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, сотиш ва истеъмол қилиш юз берса, молиявий секторда иқтисодий субъектларнинг талаб ва таклифни шакллантирувчи пулга оид ўзаро муносабатлари амалга оширилади.
Моддий товар таъминоти ҳамда бозор субъектларининг бозор тизими ривожланиши учун шароитлар яратувчи иқтисодий ўзаро муносабатлари йиғиндисини ўз ичига олувчи тизим реал сектор инфратузилмаси деб номланади. Унинг таркибига, биринчидан, ишлаб чиқариш инфратузилмаси моддий маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналар ва компаниялар бирлаштирилади. Бунга саноат, транспорт, савдо, телекоммуникация, маркетинг кампаниялари киради. Иккинчидан, ноишлаб чиқариш инфратузилмаси – моддий маҳсулот ишлаб чиқармайдиган ва харидор билан сотувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайдиган ташкилотлардан иборат. Улар ўз ичига товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи янги ғоялар, асбоб-ускуналар, технологияларнинг ривожланишига ёрдам берувчи илмий ташкилотлар ва компаниялар, қонунлар ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш ёрдамида ўзаро муносабатларнинг шаклланишини тартибга солувчи давлат тузилмалари, турли хизматлар кўрсатувчи, товарларга бўлган талабни юзага келтирувчи ва харидор билан сотувчининг алоқаларини ўрнатувчи ижтимоий ташкилотлар (соғлиқни сақлаш, маданият, таълим)ни қамраб олган.
Реал секторнинг тармоқ инфратузилмаси ўзаро боғланган бўлиб, кўпинча ўзаро кесишади ва бир-бирини алмаштиради. Реал сектор тармоқларига электроэнергетика, озиқ-овқат саноати, нефть ва газ саноати, қурилиш материаллари саноати ва қурилиш соҳаси, қора металлургия, рангли металлургия, кимё саноати, нефт-кимё саноати, аграр саноат мажмуаси, кўмир саноати, ёғоч саноати, юк ташиш ва ишлаб чиқариш алоқаси, йўловчи ташиш ва ноишлаб чиқариш алоқаси, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат, таълим, туризм, уй-жой коммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш, фан ва илмий хизмат кўрсатиш, енгил саноат, бошқа саноат тармоқлари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқлари киради.
Улар ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички маҳсулот, соф иқтисодий фаровонлик, яъни аҳоли турмушининг сифатини намойиш этувчи, атроф муҳитнинг ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар, миллий бойлик – аввалги ва ҳозирги авлод меҳнати билан ишлаб чиқарилган (ижтимоий бойлик) ва ресурсларни такрор ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилган (табиий бойлик), муайян вақт мобайнида умумий фойдаланиладиган моддий ва номоддий неъматларнинг умумий ҳажмидан иборат.
Иқтисодиётнинг реал секторини тартибга солиш соҳасида давлат саноат ва таркибий ўзгартиришлар сиёсатини амалга оширишга хизмат қилади. Таркибий ўзгартиришлар сиёсати – давлатнинг иқтисодиётни ўзгариб турувчи бозор шароитларига мослаштиришда иштирок этиши жараёнини ўзида намоён этади. Давлатнинг вазифаси иқтисодиётнинг муайян таркибий қисмлари (тармоқлар ва секторлар, корхоналар, фаолият йўналишлари, иқтисодий ҳудудлар)ни қўллаб-қувватлаш ва юзага келадиган харажатларни бартараф этишдан иборат.
Таркибий ўзгаришлар, Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, “Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 2016-2030 йилларда 2 баробар кўпайишига эришиш учун ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4,8 фоиз даражасида бўлишини таъминлаш зарур. Агар кейинги 11 йилда бу кўрсаткич 8 фоиздан юқори бўлиб келганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вазифани амалга ошириш учун мустаҳкам асос ва замин борлиги яққол аён бўлади”.
Умумий тарзда айтганда, иқтисодиётимизнинг реал сектори – бу иқтисодиётнинг асосий моддий неъматлар яратувчи қисмидир. Мазкур секторнинг барқарор ўсиш тенденциялари, рақобатбардошлигининг ижобий томонга ўзгариб бораётганлиги ва реал сектор манфаатларининг молиявий сектор манфаатлари билан мувофиқлиги иқтисодий ривожланишга сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда.
Реал сектордаги корхоналарни ривожлантириш ҳамда улар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини ўсишида реал сектор корхоналарининг ўзига хос ўринга эгалиги, уларнинг рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бўлган интилишларини янада оширди.
Бунда эса бевосита реал сектор корхоналарини тубдан қайта ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш асосида реал сектор корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бўлган масъулиятни ўз зиммаларига олишни юклаб қўйди.
Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (кейинги ўринларда ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 88,7 % ини ташкил этди ва 5,2 % га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 4,5 фоиз пунктни ташкил этди). Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 11,3 % ни ташкил этди ва 5,8 % даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,8 ф.п.).
ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди (2,0 ф.п.) ва бу соҳа ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,0 % га ўсди. Шундан, савдо хизматлари (автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматларини қўшган ҳолда) 4,2 % га, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 3,7 % га, ташиш ва сақлаш 4,6 % га, ахборот ва алоқа 2,7 % га ва бошқа хизматлар 5,7 % га ўсди.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish