1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet54/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115
Bog'liq
маъруза

2 – савол баёни: Ҳар қайси инвестор маълум бир мамлакат ва унинг ҳудудига инвестиция киритишдан аввал ўша мамлакат ва ҳудуднинг инвестиция муҳитини баҳолаш, унинг жозибадорлигини аниқлашга киришади. Албатта, бунда юқорида кўриб ўтилган омиллар ўрганилади, таҳлил қилинади ва шу асосда инвестиция қарорлари қабул қилинади.
Хорижий инвестор учун юқорида қайд қилинган барча омиллар муҳимдир. Шунинг учун ҳам ривожланган кўпгина мамлакатларда инвестиция лойиҳаларини баҳолайдиган, инвестициялар қўйилишига талаб бўлган давлатларнинг инвестиция муҳитини ўрганадиган ва аниқ хулоса ва маълумотларни инвесторлар учун тақдим этувчи махсус фирмалар, ташкилотлар мавжуддир. Масалан: Швецария, Германия каби қатор мамлакатларнинг нуфузли ахборот хизматлари давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳолатини баҳолаш учун ҳар бири «0» дан «4» гача бўлган (0-қониқарсиз ва 4-ўта қулай) 4 балли шкала бўйича баҳоланадиган 15 та муҳим кўрсаткични ҳисобга оладиган «BERI»58 (business environment risk index)ни қўллайди. Қуйидаги 8.1-расмда улар инвестиция қарорларини қабул қилиш бўйича аҳамиятидан келиб чиқиб акс эттирилган.
8.1-расмдан кўринадики, «BERI» индексига кирган кўрсаткичлар орасида сиёсий барқарорлик (0,12 балл) энг катта аҳамиятга эга. Таҳлиллар кўрсатишича, Ғарб экспертлари, айнан, ҳарбий ҳаракатлар ёки ички вазиятнинг кескинлашуви юз бергани боис, шунингдек, иқтисодий ва сиёсий нобарқарорлик туфайли Грузия, Молдава ва Тожикистонга рейтингларда сўнгги ўринлар беришган, яъни улар «BERI» индексининг энг паст кўрсаткичи даражасига эга.


8.1-расм. Хорижий инвестициялар учун ҳудуд жозибадорлигини (мафтункорлигини) баҳолашнинг BERI индекси

Мазкур усулнинг моҳияти шундаки, обрўли экспертларни59 танлаш асосида ва уларга 5 балли (0 дан 4 баллгача ва уларнинг йиғиндиси 1 га тенг) шкалада 15 та асосий мезонлар бўйича мамлакат рискини баҳолаш таклиф этилади. Ушбу усулда баҳолаш мезонлари ва уларнинг қийматлари қуйидагилардан иборат60:


– сиёсий барқарорлик (0,12);
– хорижий инвестицияларга бўлган муносабат (0,06);
– миллийлаштирилиши хавфи (0,06), агар мамлакат қонунчилигида мулкни ҳақ тўламасдан экспроприация қилиш кўзда тутилган бўлса, 0 балл қўйилади;
– валютанинг девалвация қилиниш эҳтимоли ва даражаси (0,06);
– тўлов балансининг ҳолати (0,06);
– бизнеснинг бюрократлашиш даражаси (0,04);
– иқтисодий ўсиш суръати (0,1);
– валютанинг эркин алмашинув даражаси (0,1);
– шартнома мажбуриятларини бажариш сони (0,06);
– меҳнат унумдорлиги даражаси ва иш ҳақи харажатлари (0,08);
– юридик ва маркетинг маслаҳатларини олиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш имконияти (0,02);
– алоқа ва транспортни ташкил қилиш (0,04);
– давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг муносабатлари (0,04);
– қисқа муддатли кредитларни олиш шартлари (0,08);
– узоқ муддатли кредитлар, хусусий капитални олиш, фойдаланиш шартлари (0,08).
Умуман олганда, «BERI» хизмати бу борада катта обрў қозонган ташкилотдир. Мазкур ташкилот капитал импорт қилувчи мамлакатлардаги инвестиция муҳитини таҳлил қилиб, инвестицияларнинг рисклилик даражасини аниқлаб беради. «BERI» хизмати матбуотлар орқали турлича индекслар билан инвесторларнинг хорижий мамлакатларга инвестиция қўйишининг хавф-хатарлилик, риск даражасини аниқлаб беради. Ҳозирда бу хизмат кўрсатувчи ташкилот 55 дан ортиқ капитал импорт қилувчи мамлакатлардаги инвестиция муҳитини 15 та кўрсаткични қамраб олувчи мезон (балл) билан баҳоламоқда. Бунда мамлакат инвестиция муҳити қанчалик юқори баллга эга бўлса, у шунчалик барқарор мамлакат ҳисобланади.
Бу балл индексларини ҳисоблашда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий омиллар таъсири ҳам ҳисобга олинади. Бу ташкилот фақатгина ҳозирги жорий даврнигина эмас, балки истиқболда кутилаётган ўзгаришларни ҳам баҳолайди.
Бир вақтнинг ўзида, инвестициялар самарадорлигини аниқлаш уларни сафарбар этишнинг истиқболларини башоратлашда муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, иқтисодиёт бўйича инвестициялар тақсимотининг тўғри йўналишларини аниқлаб олишга имкон беради.
Шу мақсадда фойдаланиладиган ICOR (incremental capital-output ratio) коэффициэнти асосий капиталга қўйилган маблағларнинг келгуси йилда ЯИМнинг ўсишига таъсирини аниқлашга имкон беради ва ЯИМда инвестициялар салмоғининг кейинги йилдаги ЯИМнинг қўшимча ўсиш суръатига нисбатини ифодалайди. ICOR коэффициенти инвестиция ресурсларининг самарали ишлатилишини белгилаб берувчи кўрсаткич ҳисобланиб, у қанчалик кичик бўлса, шунчалик аҳамиятли ҳисобланади ва аксинча61.
Инвестициялар иқтисодий ўсишни таъминлаш билан бирга келгусида инвестициялаш манбаларини яратиш учун ҳам хизмат қилади. Шу сабабли ялпи инвестицияларнинг ЯИМга нисбатан улуши ЯИМнинг ўсиш суръатидан 4-8 маротаба кўп бўлиши лозим. Умуман ялпи инвестицияларнинг аҳоли жон бошига тўғри келган миқдорини ва унинг ўтган йилга нисбатан ўсиш даражасини аниқлаш инвестициялар самарадорлигини реал баҳолашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунингдек, муайян бир тармоқ бўйича ялпи инвестицияларнинг самарадорлигини аниқлашда жорий даврда тармоқда банд бўлган кишилар бошига нисбатан тўғри келган ўртача инвестициялар миқдорини ҳисоблаш муҳимдир.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish