Энди гўшт арзонлашадими? Покистондан Ўзбекистонга биринчи марта гўшт импорти йўлга қўйилди



Download 54,62 Kb.
bet1/4
Sana02.04.2022
Hajmi54,62 Kb.
#525359
  1   2   3   4
Bog'liq
gucht narxi


Энди гўшт арзонлашадими? Покистондан Ўзбекистонга биринчи марта гўшт импорти йўлга қўйилди
14.03.2022 11:25
Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда қорамоллар сони 9,2 фоизга, гўшт импорти эса 43,7 фоизга ошди. Маҳаллий гўшт етиштирувчи чорвадорлар гўшт арзонлиги, бироқ ем хашак қимматлигидан нолимоқда. Чорвачиликни ривожлантириш учун тузилган махсус уюшма ва ташкилотларнинг фаолияти самарасими бу? Покистон Ўзбекистонга гўштни 2,2 доллардан, ўзини давлатидагидан икки баробар арзон нархда юбормоқда. Бу Ўзбекистон бозорига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? 

Келаси ҳафта Тошкентга 40 минг долларлик 18 тонна гўшт ортилган контейнер келади. Оддий арифметик амаллар билан ҳисоблаганда бу гўштнинг нархи ўртача 2.2 доллардан тўғри келаяпти. Покистоннинг ўзида бир килограмм гўштнинг нархи 4.53 АҚШ доллари бўлган бир вақтда бизга икки баробар арзон нархда экспорт қилишдан қандай наф дерсиз? Албатта янги бозорни ўзлаштириш учун паст нарх энг жозибадор усуллардан бири саналади. Тўғри бозорларда бу нархда сотилмайди, чунки транспорт, ташиш, сақлаш, сотиш ҳаражатлари бу нархнинг устига тушади. Шундай бўлсада маҳаллий гўшт етиштирувчиларникига қараганда арзонроқ сотилади. 18 тонна ваҳимали даража кўп эмаску дерсиз, тўғри чунки Ўзбекистон гўшт етиштирувчилари йилига салкам 2 миллион тонна хомашё етказиб беришади.


Юк Покистоннинг Shaheen Group ва Pyramid Logistics компаниялари томонидан жўнатилган бўлиб Shaheen раҳбари Малик Шер Хон март ойида Ўзбекистонга яна 50 контейнер (жами 900 тонна) гўшт жўнатилишини айтган. Келгуси ойларда эса уларнинг гўшт экспортини янада кўпайтириш нияти бор. Чунки улар Ўзбекистон бозорининг Покистон гўшти учун катта салоҳияти бор дея ҳисоблашмоқда
Ўзбекистонга гўшт импорт қилишни хоҳловчилар нега кўпаймоқда?
Сабаблардан бири имтиёзлар
2021 йилнинг 10 октябридан тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотлар, картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакатга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинганди. Бу имтиёз ҳанузгача сақланиб турибди. ҚҚС имтиёзи узайтирилиши бизнесда хавотирларни уйғотмоқда. Чунки фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эмас, гўшт импорт қилувчилар ҳам имтиёздан фойда йўқлигини таъкидламоқда. Соҳадаги мутахассисларнинг таъкидлашича, ҚҚС имтиёзидан фақат Ўзбекистонга гўшт экспорт қиладиган мамлакат фойдаланиб қолади.

Download 54,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish