1.2-расм. Инвестицияларнинг алоҳида белгилари бўйича таснифланиши19
Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунида инвестиция мўлжалланган объектига кўра, “капитал, инновация ва ижтимоий” инвестицияларга бўлинади (4-модда).
Иккинчидан, инвестицияда қатнашиш ҳарактерига кўра бевосита ва портфел инвестициялар фарқланади. Бевосита инвестициялар инвесторни ўз молиявий маблағлағларни жойлаштириш объектини танлаш имкониятини беради. Портфел инвестициялар тижорат банклари, инвестицион компаниялар, фондлар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Бунда молиявий воситачилар тўпланган маблағларни самарали, даромад келтирадиган қилиб жойлаштирадилар.
Учинчидан, инвестициялаш даврига қараб инвестициялар қисқа муддатли (бир йилгача бўлган муддатга берилади) ва узоқ муддатли (бир йиллдан ошиқ муддатга берилади) бўлади. Одатда узоқ муддатли инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида намоён бўлади. Шу ўринда изоҳлаб ўтиш жоизки, оддий акциялар муддат билан чекланмасада ҳам, депозит сертификати олти ой муддатга берилади – бу қисқа муддатли қўйилмалар воситасидир, облигациялар 20 йилгача қайтариш муддати билан узоқ муддатли қўйилмалар воситасидир. Масалан, яқин олти ой мобайнида инвесторга керак бўлмайдиган суммага, у олти ойлик муддатга эга бўлган депозит сертификати сотиб олиши мумкин: қирқ ёшга тўлган инвестор пенсияга чиққунча пул йиғиш учун бирон-бир компанияни облигациясини 20 йилга сотиб олиш мумкин.
Тўртинчидан, мулк шаклларидан келиб чиқиб инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат юридик шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти объектларига қўйилишини англатади. Давлат инвестициялари давлат бюджети ва давлат корхоналарининг маблағларини жойлаштириш орқали намоён бўлади.
Бешинчидан, инвестицияларни ҳудудий жойлаштирилиши бўйича ички ва ташқи инвестицияларга бўлинади.
Олтинчидан, инвестициялар риск даражаси бўйича юқори рискли ва паст рискли инвестицияларга ажратилади. Молия соҳасида риск деганда инвестицияларга мутлоқ ёҳуд нисбий миқдордаги фойда кутилганидан анча кам бўлади, бошқача айтганда “риск” атамаси кутилмаган натижа олиш имкониятини англатади. Инвестицияларни корхона миқёсида 1.3 – расмдагидек таснифлаш мумкин. Бундай таснифлашнинг афзаллиги ва унинг бошқа таснифлашлардан фарқи шундаки, унда корхона ўз инвестицияларини қандай мақсадлар учун сафарбар этиши тўғрисида реал ҳолат акс эттирилган.
Реал инвестициялар – бевосита инвестициялар бўлиб, инвесторнинг инвестиция жараёнида бевосита иштирок этишини англатади, яъни инвестор инвестициялаш объектини, шунингдек, уни молиялаштиришни ташкил этиш ва молиялаштириш манбаларини бевосита ўзи аниқлайди.
Портфел инвестициялар – билвосита инвестицияларни англатиб, бу инвестиция молиявий воситачилар орқали инвестициялашни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |