1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


-расм. Корхона инвестицияларининг таснифланиши



Download 1,27 Mb.
bet5/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
маъруза

1.3-расм. Корхона инвестицияларининг таснифланиши

Умуман реал ва портфел инвестициялар иқтисодиётни ривожлантиришда бениҳоят катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, хорижий инвестициялар ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этишда, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий инвестицияларни иқтисодиётни устивор соҳаларига йўналтириш ва пировардида аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.




4 – савол баёни: Маълумки, амалдаги қонунларга кўра миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишнинг турли манбалари мавжуд бўлсада ҳам инвестициялаш жараёнида давлатнинг молиявий маблағлари билан иштирокининг кескин камайиши иқтисодиёт субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини фаоллаштиришнинг янги молиявий манбаларини излашга ундамоқда.
Турли мулк шаклидаги корхоналарни инвестициялашга мўлжалланган маблағларнинг асосий қисми пул шаклида ўз ифодасини топади. Турлича кўринишда пулнинг инвестицияга айланиш жараёни амалга оширилсада ҳам хўжалик субъектлари ўзларини фаолиятини юритишлари учун пул маблағларига эга бўлган ҳолда ишлаб чиқариш, (хизмат) кўрсатиш бўйича объектларни ташкил этиш ва кенгайтириши мумкин бўлади. Бу эса инвестициялаш жараёнининг оддий шакли бўлиб ҳисобланади. Бошқа ҳолларда пул жамғармаларининг инвестицияга айланиши мураккаб кечади, бунинг сабаби аҳолининг катта қатламини ишлаб чиқаришни бошқариш кўникмасига ва уни ташкил этиш учун минимал маблағларга эга эмаслигидир. Бу эса корхоналарда бевосита инвестицияларни амалга ошириш имкониятини чеклайди.
Номутаносиблик бозор хўжалиги ички таркибининг асосини ташкил қилиши ёки капиталистик иқтисодиётнинг бошқа дастаклари сингари пул ва молия бозорининг ҳам асосий вазифаси иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлиги хақида Дж.М. Кейнс батафсил ўз асарларида фикр билдириб ўтган. Амалда эса улар тескари самара кўрсатиб беқарорликка олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби Кейнс “қўшимча пул босиб чиқариш ва молия бозорини шундай пуллар билан тўлдириш”да деб билади.
Айтиш жоизки, Кейнс таълимоти издошлари ўз қарашларида молиявий секторнинг иқтисодиётнинг беқарорлигига ва сикллигига таъсирини таҳлил этишда ягона қараш мавжуд эмаслигини эътироф этишади. Фонд бозори фаолияти натижасида тизимнинг беқарорлиги ҳозирги замон фонд бозорлари реал инвестицияларни молиялаштириш учун фаолият юритишларини назарда тутмайди, балки аксинча уларни фонд бозори фаолиятининг натижаси сифатида ўрганилади деб таъкидлайди. Дж.М. Кейнс реал ва молиявий инвесторлар қарорлари ва фаолиятига юқори баҳо бериб, акциялар курсининг пасайиши капитал самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини капитал самарадорлигининг юқори нуқтасини реал инвестициялар фойдалилигининг кутилиши, деб ҳисоблайди. Реал инвестицияларни акциялар котировкаси тебраниши билан, котировка эса, уларнинг келажакдаги динамикаси ҳақидаги фикрлар орқали белгиланиши деб талқин қилади.
Бугунги кунда цикл фазасини белгилаб берувчи инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажми ишлаб чиқариш воситаларига бўлган талаб ва таклиф нархларини солиштириш, шунингдек, инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг ҳаммабоплиги билан белгиланмоқда. Биринчи омил инвестицияни киритиш тўғрисидаги қарорни, иккинчиси эса кутилаётган даромад баҳолангандан сўнг инвестициялар ҳажмини белгилаб беради.
Инвестицияни киритиш бўйича хўжалик субъектлари фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилаётган қарор қабул қилишнинг янгича ишлари ва усуллари айнан инвестицион муҳит шаклланаётганлигини ифодалайди. Бундай муҳитни шакллантиришни муҳим молиявий омилларидан бири инвестицияларни ташкил этиш манбалари бўлиб ҳисобланади. Молиявий ресурслар тақсимланмаган фойда ва банк кредитларидан ташкил топганлиги боис банк кредитларининг ҳажми келажакдаги конъюнтура ўзгаришлари туфайли кредиторлар рискларини субъектив баҳолашга боғлиқ бўлиши табиийдир. Бу рисклар капитал қўйилмалар талаб ва таклифининг нархини тартибга солувчи омиллар ҳисобланади.
Реал ва молиявий инвесторлар мақсадларининг турлича бўлиши ва фонд бозорининг реал секторга таъсирининг йўқлиги билан белгиланиши ва инвестиция сиёсатини назорат қилиш орқали эса маълум вақтдаги инвестициялар ҳажмини белгилаб беришга эришиш мумкин.
Реал инвестиция асосий фондлар ва айланма маблағларга инвесторлар томонидан қўйиладиган барча турдаги бойликлар. Молиявий инвестициялар – қимматли қоғозлар (акция, облигация) сотиб олишга ва банк депозитларига узоқ муддатга жалб қилинган қўйилмалардир. Реал инвестицияларни капитал қўйилмалар, деб ҳам аташ мумкин. Капитал қўйилмалар ялпи ва соф капитал қўйилмаларига бўлинади. Реал инвестицияларнинг умумий суммаси ялпи капитал қўйилмаларини ташкил этади. Реал инвестицияларни сарфлаш натижасида ишга туширилган қисми соф капитал қўйилмалардир. Соф капитал қўйилма ялпи капитал қўйилма сумасига тенг ёки кам бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги, жумладан, корхоналар миқёсида ялпи капитал қўйилмани соф капитал қўйилмага айлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. Реал инвестициялар ҳажмини инвесторларнинг келажакдаги даромадлилигини баҳоловчи бошқарувчилар томонидан белгиланишига еътибор қаратилади. Улар томонидан амалга оширилган инвестициялар реал товарларга талабни юзага келтиради, ялпи ишлаб чиқаришнинг кўпайишига ва асосий капитал кенгайишига имконият яратиб беради.
Таъкидлаш керакки, молиявий сектор мураккаб тизим бўлиб ҳисобланган ҳолда унинг иштирокчилари реал товарлар муомаласидан ажралган ҳолда молиявий активларнинг муомаласини амалга оширишлари мумкин. Молиявий сектор таркибида молиявий инструментлар билан операцияларни амалга оширадиган турли хил молиявий бозорлар киради. Молиявий сектор кўп тармоқли инфратузилмани ва турли туман молиявий инструментларни ўз ичига олади. Молиявий секторнинг асосий вазифаси – бўш пул ресурсларининг иқтисодиётнинг реал сектори субектлари ўртасида самарали қайта тақсимлашдир. Молиявий секторнинг ишламаслиги реал сектор субъектларини ўз жамғармалари даражасидан келиб чиқиб инвестицияларни амалга оширишга мажбур этади. Шу билан бирга, глобализация шароитида молиявий секторнинг ўрни ошиб боради, молиявий бозорларнинг кўлами кенгайиб улар реал сектордан ажралган ҳолда эркин фаолият юритади. Кунлик товар ва хизматлар савдоси ўтган асрнинг 70-йилларига нисбатан 50 фоиз ўсгани ҳолда, жаҳон валюта бозоридаги битимлари ҳажми 1 млрд. доллардан ҳозирги кунда 3-4 трлн. долларга етди.
Умуман олганда тижорат кредити кескинлик билан ўз ўрнини молиявий инструментларга бўшатиб бермоқда. Ҳозирги кунда иқтисодчи олим Эрнандо де Сото ҳисобига кўра, дунёда тахминан 13 трлн. доллар нақд пул, 170 трлн. доллар анъанавий қимматли қоғозлар ва 600 трлн. доллар (бу кўрсатгич 1 квадриллион доллар атрофида ҳам бўлиши мумкин) молиявий инструментлар кўринишида муомалададир20.
Иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни амалга ошириш орқали қуйидаги иқтисодий-ижтимоий самараларга эришилади:
– ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш миқдор ҳамда сифати ўсади;
–ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш миқдорининг ўсиши эвазига давлат бюджетига солиқ тушумларининг кўпайиши учун шарт-шароит яратади;

  • инновацион ишлаб чиқариш (хизмат)ни ташкил этиш орқали мамлакат экспорт салоҳияти ўсади.

  • рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш учун замин яратилади.

Жамғариш – бу жорий даврдаги қайта ишлашнинг моддий асосини кенгайтириш орқали аҳоли истеъмолини оширишга йўналтирилган жараён. Жамғаришнинг асосий функцияси – такрор ишлаб чиқариш жараёнининг пировард мақсади аҳолининг ўсиб ва ўзгариб бораётган ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини босқичма – босқич таъминлаш бўлиб ҳисобланади.
Жамғарма, одатда, инвестиция сифатида иқтисодиётга киритилади, яъни жамғарманинг иқтисодиётга ижобий таъсири инвестицияга айлангандагина юз беради. Жамғарма дейилганда аҳоли, корхона ва давлат жорий даромадларининг доимий эҳтиёжларини қондириш ва даромад олиш мақсадларида тўпланиб бориши тушунилади. Жамғарманинг ҳажми барча фаолият юритувчи хўжаликлар даромадидан истеъмол сарфларини айириб ташлаш орқали аниқланади. Истеъмол сарфлари улуши даромад таркибида қанчалик юқори бўлса, жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади, аммо бундай ҳолат инвестиция фаолиятига, унинг тараққиётига ижобий таъсир кўрсатмайди. Жамғарманинг ўсиши бир томондан, иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлар харид қилишга йўналтирилишини билдирса, иккинчи томондан, муддат жиҳатдан кечиктирилган истеъмол жамғармани англатсада, жамият олдида доимо бугунги ва эртанги истеъмолнинг қанча бўлишини ечиш муаммоси туради. Жамият бугун қанча кўп инвестиция қилса, эртага унда шунча инвестициялар туфайли асосий макроиқтисодий силжишлар юз беради, аҳолининг яшаши шунча яхшиланади.
Шу билан бирга, жамғариш билан инвестиция ўртасидаги мувозанат макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг энг муҳим шартидир. Бироқ, бу мувозанатга эришиш доимо осон кечмайди. Бунга сабаб инвестиция даражаси ва жамғарма даражасининг бошқа-бошқа жараён ва ҳолатларга боғлиқлигидир.
Юқори жамғариш меъёрига эга бўлган мамлакатлар, бошқа шарт-шароитлар ўзгармаган ҳолда, одатда, юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эга бўлишади. Шу боис ҳам мамлакатимизга киритилаётган инвестициялар ҳажмини кўпайтириш ва унинг иқтисодий ўсишини таъминлашдаги ролини оширишнинг муҳим зарурий шартларидан бири – бу жамғариш меъёрининг нисбатан юқори ва барқарор даражасини таъминлаш ҳисобланади. Шу боис меъёри барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичи жамғариш бўлиб хизмат қилади. Жамғариш меъёрининг ўсиши билан ЯИМнинг қўшимча ўсиш суръати ҳам юз беради. Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, жамғариш меъёри 25 %дан ортиқ бўлган мамлакатларда ЯИМнинг қўшимча ўсиш суръати ўртача 4,8 %га тенг бўлгани ҳолда, жамғариш меъёри 30 %дан ортиқ мамлакатларда ушбу кўрсаткич ўртача 8,7 %ни ташкил этган.
Хитой, Жанубий Корея каби ривожланаётган мамлакатларда охирги 15 йил давомида кузатилган ўртача 10 %ли иқтисодий ўсиш даврида жамғарма улушининг ўртача қиймати 30 %ни ташкил этган. Ривожланган мамлакатлар амалиётини кўрсатишича, бир йилда 6 фоиздан ортиқ иқтисодий ўсишни таъминлаш учун миллий жамғармалар ЯИМнинг камида 25 фоизини, инвестициялар эса 30 фоизини ташкил этиши керак. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида инвестиция меъёрининг барқарорлигини таъминлаш муаммосининг мавжудлиги макроиқтисодий ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашга тўсқинлик қилади.
Дарҳақиқат, иқтисодиётда мавжуд бўлган жамғарма улуши бир қатор ривожланаётган мамлакатлар даражасидан юқори бўлсада, унинг иқтисодий ўсишга таъсири нисбатан паст ҳолатни намоён этмоқда. Шу муносабат билан жамғармадан самарали фойдаланиш асосида барқарор иқтисодий ўсиш давомийлигини таъминлаш учун, энг аввало, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш асосида мавжуд аҳоли жамғармаларини иқтисодиётга инвестиция сифатида кириб келишини фаоллаштириш ҳамда тармоқлараро капитал оқимини таъминлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини мукаммаллаштириш асосида корхона жамғармаларининг инвестицияга айланиш самарадорлигини ошириш лозим.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish