5 – савол баёни: Инвестиция жараёни – бу инвестицион фаолиятни амалга ошириш жараёни бўлиб, бу бевосита инвестицион амалиётлари шаклланадиган барча иқтисодий муносабатар мажмуасидир. Амалдаги Қонунчиликка асосан инвестиция фаолияти – субъектларнинг инвестицияларини амалга ошириш билан боғлиқ харакатлари мажмуидир” деб эътироф этилган. Мазкур фаолиятни давлат аввало ягона орган сифатида қонунчиликлар, халқаро келишувлар, турли даврда ривожланган давлатларнинг стратегик сиёсатлари, турли кўринишдаги имтиёзлар, уларнинг иштирокчилари ўртасида муносабатларни тартибга солиш механизмлар ва бошқалларни ўз ичига олади. Инвестицион жараённи иқтисодий мохиятига назар ташлайдиган бўлсак, аввало мазкур муносабатлардаги “иқтисодий асос” кўпроқ рол ўйнайди. Чунки фаолитяининг амалга ошиишдан асосий мақсад ортида самарали фаолиятни ташкил этиш ва таъминлаш ётади. Самарали фаолият инвестиция фаолиятини кенг фаоллошувига бевосита таъсир кўрсатади.
Инвестиция фаолиятининг асосида шу мамлакатнинг молия тизимининг эволюцион ривожланиш даврлари ётади, унинг учун иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг ривожланган бозор иқтисодиётига назар ташласак у ерда фақат мазкур муносабатларнинг асосий эволюцион жараёни билан боғлик. Чунки ҳар бир малакат қонунчилиги доимий равишда бир ерда тўхтаб қолмай доимий равишда жаҳон иқтисодиётига мос такомиллашиб борилади ва бу кўзланган натижани беради. Бу маълум даврларни ва такомиллаштириш механизмларини ўз ичига олади. Самара ёки даромад келтирадиган мулкий ва интеллектуал бойликлар, яъни инвестицияларни ўзига хос шакллари бўлиши мумкин, яъни:
пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар;
ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ҳамда бошқа моддий бойликлар);
муалллифлик ҳуқуқи, ноу-хаулардан ташкил топган мулкдорлик ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар;
ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда мулкчилик ҳуқуқлари;
бошқа бойликлар.
Шундай қилиб инвестиция фаолияти деганда, инвестицияларнинг турлари ва шакллари асосида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат томонидан таъқиқланмаган фаолиятларни барча инвесторлар томонидан йўлга қўйиш ва молиявий маблағлар сарфлаш билан боғлиқ муносабатлар йиғиндиси тушунилади. Инвестиция фаолиятини фуқаролар, ҳуқуқий шахслар (корхоналар, фирмалар, акционер жамиятлари ва бошқа типдаги мулк эгалари) ва давлат юритади. Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эгаси ўз манфаатини кўзлаб, яъни фойда олиш ва самарага эришишни кўзлайди. Инвестиция фаолиятини ташкил этишда ҳар бир мулк эгаси ишбилармонликни, тадбиркорликни моҳиятини чуқур тушуниб этган ҳолда иш юритиши лозим. Инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи мулк эгаси тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти ва унинг кўп қиррали молиявий муносабатларини ҳар томонлама англай билиши лозим, чунки барқарорлашмаган иқтисодиётда инвестор пул муомаласи, молия кредит ва банклар, солиқ сиёсати моҳиятини чуқур билмай туриб, инвестиция фаолиятини ташкил этиш риск билан боғлиқ бўлиб, қисқа давр ичидаги инқирозга учраши мумкин.
Саноати ривожланган мамлакатларда инвестиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилади:
фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган корхоналар, хўжалик ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари ҳамда жамоа мулкчилиги асосида ташкил этилган ташкилотлар, нодавлат корхоналари ва муассасалари томонидан олиб борилишига;
давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан олиб борилишига;
чет эл фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар, компаниялар ва ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар ва ҳалқаро молия – кредит муассасалари томонидан олиб борилишига;
қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет эл фуқаролари, ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилишига.
Хозирги шароитда тадбиркорлик ва ишбилармонликни йўлга қўйилиши, жаҳон иқтисодий алоқаларини тараққий этиши, қўшма корхоналарни иқтисодиётни барқарорлаштиришдаги ролини ортиши инвестиция фаолиятини тўла ташкил этиш имкониятларини яратмоқда. Ўз навбатида тадбиркорликнинг ривожланиши, чет эл капиталининг кириб келиши инвестиция фаолиятини ташкил этиш йўналишларини белгилаб бермоқда. Бозор шароитида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш жисмоний, ҳуқуқий шахсларни ва давлатни, фойда олиш мақсадида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа фаолиятларини қайтадан тиклашга қаратилган.
Бу борадаги асосий мақсад инвестиция фаолиятини ташкил этиб иқтисодиётни барқарорлаштириш, дунё бозорига кириб бориш, жаҳон хўжалик алоқаларини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш асосий мақсад бўлиб ҳисобланади. Инвестицион стратегия амалдаги тактикалар натижасида кўзланган мақсадга эришилади.
Стратегик фаолият учун турли кўринишдаги имтиёзлар яратилади, бу эса барча жараёнларни бир текисда мувофиқлаштириш, тартибга солиш, назорат этиш, халқаро келишувларни унификациялашган формаларидан фойдаланиш каби механизмини ишлаб чиқишни талаб этади. Инвестицион жараённи мохиятига кўра барча инвестицион жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ фаолиятнинг асоси бўлиб ҳисобланган узоқ муддатни ўз ичига олади. Шунинг учун бу жараён бозор иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларда капитални харакати ишлаб чиқариш сохасидан савдо сотиқ жараёнларни кенг йўл очилади. Чунки бунинг асосий сабаби:
биринчидан, инвестицион маблағ ўз эгасидан узоқ вақт давомида бошқа шахсга ўтади;
иккинчидан, бу ўз навбатида маблағнинг ўз эгасидан узоқлашганлиги сабаблиги кайтмаслик эхтимоли бўйича шубха туғдиради;
учинчидан, риск даражаси бошқаларга нисбатан кучли бўлади;
тўртинчидан, савдо соҳасида ишлаб чиқаришга нисбатан даромаднинг келиш тезлиги кучаяди хамда риск даражаси ҳам нисбатан пастлиги билан характерланади;
бешинчидан, узоқ вақт ичида маблағ эгасига келаётган даромадлилик даражаси пасайиб боради. Мазкур холатларни бошқариш асосан давлатнинг мувофиқлаштирувчи механизмлари орқали амалга оширилади. Бу бошқарув аввало давлатнинг бош илоҳатчи сифатидаги роли орқали намоён бўлади ва ушбу жараённинг жаҳон миқёсдаги фаоллашуви эса секин асталик билан бозор иқтисодиёти тамойилларига мослашиб боради. Умуман олганда инвестицион жараённинг кенг фаоллашуви мамлакат ривожи ва халқ манфаати учун ва қолаверса уларнинг яшаш шароитини яхшилашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |