1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


-жадвал Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар



Download 1,27 Mb.
bet10/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115
Bog'liq
маъруза

3.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар



Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти

Қуйидаги жорий жараёнларни мувофиқлаштиради:
-инвестиция фаолиятини, биринчи навбатда чет эл инвестициялари билан амалга ошириладиган лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш;
-давлат бошқаруви идоралари, вазирликлар ва идоралар ишини ташкил этиш.

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа тегишли вазирликлар

Инвестиция сиёсатини ва дастурларини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитаси

Давлатга тегишли мулкни хусусийлаштириш ва тасарруф этиш жараёнларида чет эл инвестицияларини тартибга солиш.

Молия Вазирлиги

Қарз сиёсати ва ҳукумат кафолатларини бериш.

Адлия Вазирлиги

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш.

Ташқи ишлар вазирлиги

Хорижий инвесторларга ва Ўзбекистонда ишлаётган ажнабий фуқароларга визалар бериш.

Ички ишлар вазирлиги

Хорижий инвесторларни ва Ўзбекистонда ишлаётган ажнабий фуқароларни турар жойи бўйича рўйхатга олиш.



Давлат солиқ қўмитаси

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш ва уларнинг божхона билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш

Марказий банк

Конвертация тартиб-қоидаларини, шунингдек, унинг ўтказилишини, валюта маблағларидан фойдаланишни тартибга солиш, қарз сиёсати.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк

Ташқи иқтисодий фаолиятга банк хизмати кўрсатиш ва лойиҳани молиялашни амалга ошириш.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

-Мамлакат ва хориж инвесторларининг инвестиция таклифлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш;
-инвестиция муҳитини ўрганиш;
-хорижий инвесторларга ахборот ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
-инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мамлакат ва хориж инвесторларига ёрдам кўрсатиш;
-чет эл капитали иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини кузатиш (мониторинг);
-хорижий инвесторларга давлат рўйхатидан ўтилганидан кейин юридик шахс сифатида фаолият кўрсатишида ёрдам бериш (товар ишла чиқарувчилар палатаси билан ҳамкорликда).

Ўзбекинвест экспорт-импорт миллий суғурта компанияси

Чет эл инвестицияларини инвестиция таваккалчилигидан суғурталаш

“Ўзбекинвестлойиҳа” миллий инжиниринг компанияси

Дастлабки техник-иқтисодий асосламани ва инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосламаларини тайёрлаш

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш. Мамлакат ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали мажмуа инвестицияларини амалга ошириш.

Ушбу тизим субъектлари алоҳида ҳолда фаолият юрита олмасликларини, улар бир-бирининг фаолиятини тўлдирган ҳолда инвестицион фаолиятни самарали мувофиқлаштириш имконига эга эканлигини жадвал маълумотлари орқали кузатиш ҳам мумкин.


Айтиш жоизки, ҳозирги шароитда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш механизмлари, биринчи навбатда, барча хўжалик юритиш босқичларида жамғармалар ўсиши суръатларини рағбатлантириш ва истеъмол даражасини пасайтиришга йўналтирилган бўлиши керак. Иқтисодиётдаги юридик ва жисмоний шахслардан, чет эллик инвесторлардан ундириладиган солиқларни тартибга солувчилик функциясини амал қилишини кучайтириш орқали эришиш мумкин. Инвестиция фаолиятини тарибга солиш тизими доирасида солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияларини кучайтириш инвестицияларни молиялаштиришда бозор механизмлари ролини кенгайтиришга олиб келади.
Инвестцияларни қабул қилувчи мамлакатда кўп укладли иқтисодиётни барпо этишда инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифаси – уларнинг мақбул нисбатларини мувофиқлаштириш, ҳаммасига тенг ҳуқуқий шароитлар ва ҳаётда амалга ошириш учун кафолатлар яратиб беришдан иборатдир.
Ўзбекистонда олиб борилаётган инвестиция сиёсати натижасининг қандай самара бериши мамлакатдаги инвестицион фаолиятнинг ривожланиш ҳолати билан белгиланади. Шу сабабли, одатда, ҳар қандай инвестиция сиёсатининг мақсади мавжуд инвестиция фаолиятининг ривожланиш истиқболига қаратилади. Бу мақсад ўзида давлатнинг инвестиция фаолиятини мунтазам равишда тартибга солиш вазифасини ҳам мужассам этади.
Давлат томонидан инвестиция фаолиятини тартибга солиш маълум бир мақсадларни амалга оширади:
- инвесторларни рағбатлантириш;
- миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш;
- мамлакат кесимида инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- ички инвесторлар манфаатларини, юзага чиқариш ва уларни ҳимоялаш.
Мамлакатда инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг зарурий асоси бўлиб, давлат қонунчилиги, ҳуқуқий асосни шакллантириш ҳисобланади ва уни қуйидаги 3.1 – расм орқали ифодалаш мумкин.
Давлат инвестиция фаолиятини тартибга солиш билан бирга бевосита ўзи ҳам унда иштирок этади. Бунда у:
- давлат инвестиция дастурларини қабул қилиш ва уларни республика бюджетидан молиялаштириш;
- йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тўловлилик, муддатлилик ва қайтариб бериш тамойиллари асосида республика бюджетининг марказлашган инвестиция ресурсларини тақдим этиш;
- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган кредитлар учун давлат кафолатини тақдим этиш;
- маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун концессиялар тақдим этиш кабилар билан инвестиция фаолиятида қатнашади.





Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish